Кичик кохоналарни энергия билан таъминлаш технологияси тавашов Ш. Х., Турдиев Э. Э
Download 43.1 Kb.
|
КИЧИК КОХОНАЛАРНИ ЭНЕРГИЯ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ Тавашов Ш
КИЧИК КОХОНАЛАРНИ ЭНЕРГИЯ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ Тавашов Ш. Х., Турдиев Э. Э. Карши муҳандислик иқтисодиѐт институти Ер юзида аҳоли сони кўпайгани сари муқобил энергиянинг турли манбаларини излаб топишга бўлган эхтиѐж ортиб бормоқда. Шунинг учун ҳам бутун дунѐда бу борада қатор изланишлар, муқобил энергия манбалардан фойдаланишда тежамкор қурилмаларни яратиш борасида илмий ишлар ва тадкидотлар олиб бориляпти. Ҳар қандай мамлакат иқтисодиѐтининг барқарор ривожланишида энергия ресурслари ҳал қилувчи омиллардан бири ҳисобланади. Чунки исталган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун маълум миқдорда 34 энергия сарф қилинади, яъни ҳар бирлик миқдордаги маҳсулотнинг таннархи ҳам бевосита энергия (иссиқлик, электр энергияси) сарфига боғлиқ бўлади. Бугунги давр талабидан келиб чиққан ҳолда Республикамизда ҳам анчагина ишлар амалга оширилди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 1 март куни имзоланган «Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони бу борадаги тарихий ҳужжат бўлди. Ушбу фармонда Ўзбекистоннинг бой салоҳиятидан, хусусан, қуѐш энергиясидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш чоралари белгиланган. Дарҳақиқат, бу улкан салоҳият бўлиб, нефть, газ ва кўмир каби табиий захираларга нисбатан туганмас манба ҳисобланади. Айни пайтда шуни эътиборга олиш керакки, қуѐш, сув, шамол ва бошқа муқобил энергия манбалари энергиясидан фойдаланиш атмосферага зарарли чикиндиларнинг чиқарилишига олиб келмайди, яъни атроф-муҳитга зарар етказилмайди. Шуниси ҳам муҳимки, кенг кўламли ишда республикада жамланган бой тажрибадан фойдаланилади. Зеро, бу ерда энергиянинг муқобил вариантларидан фойдаланиш соҳасидаги илмий ва экспериментал тажрибалар узоқ йиллардан буѐн олиб борилмоқда. Шу муносабат билан айтиш мумкинки, масалан, мамлакатнинг турли ҳудудларида қуѐш энергиясидан фойдаланиш бўйича ўнлаб қурилмалар ишламоқда, улар ѐрдамида алоҳида объектлар барқарор равишда электр қуввати ва иссиқлик билан таъминланмокда. Аммо бугунги кунда муқобил энергия манбаларининг яқин келажакда анъанавий манбалар даражасида қўлланилиши ҳақида гапириш ўринли эмас. Бу хол қуѐш ускуналари ѐрдамида олинадиган электр энергия иссиқлик электр станцияларида олинадиган энергиядан анча қимматга тушиши билан ҳам изохланиши мумкин. Шунга карамай. энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланиш бўйича ишларнинг жонлантирилиши нефть, газ ва кўмир захираларининг муқаррар равишда қисқариши билангина боғлиқ эмас. Масалан, республикада ҳамон шундай олис ва етиб бориш мушкул бўлган ҳудудлар борки, у ерларга аҳолини электр энергияси билан таъминлаш учун электр узатиш линияларини тортишнинг имкони йук. Айнан шу ерларда, ҳаражатларидан катъий назар, энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан фойдалироқ,. Масалан, микрогидроэнергетиканинг ривожлантирилиши жиддий самара бериши мумкин. Амалиѐт шуни кўрсатадики, республиканинг турли жойларида табиий сув оқимлари, хусусан. тог дарѐлари, текислик дарѐлари ва каналлар кўп учрайди. У ерларда зарур шарт-шароитларни яратиб, тегишли ускуналарни ўрнатиш ва уларнинг ѐрдамида сув энергиясини электр энергиясига айлантириш, яқин атрофдаги аҳоли пунктларини қувват билан таъминлаш мумкин. Электр энергия ишлаб чиқарилиши учун қуйидагилар шартлар бажарилиши зарур парракни айлантирувчи сув оқими. Сув парраги электрогенератор механизми ва редукторини ҳаракатга келтиради. Сув оқими парракни айлантирганда, электрогенератор редукторини ҳаракатга келтириб, электр энергияни ҳосил қилади. МикроГЭСнинг энг содда шакли учун авваламбор махсус ариқ ва сув ташлаш ҳовузчаси қурилади. Сувни олиш дарѐ (сой, ариқ)нинг юқоридан олиниб, сув даражасини кўтариш учун энг содда дамба-тош ва лойлардан фойдаланишингиз мумкин. Бутун дарѐни беркитиш шарт эмас, дамба сувни махсус ариқка олинаѐтган жойда қурилиши мумкин. Сув юқоридан пастга қараб, оқаѐтиб сув ғилдирагига босим билан тушадиган ариққа ўтади. Ғилдиракдан чиққан сув яна дарѐга кайтади. Махсус ариқ бурчак остида ва юқоридан пастга қараб кетаѐтганда торайиб кетадиган шаклда қурилади. Сувни тушириш қурилмасида уни тартибга солувчи регуляторни ўрнатиш, зарур. Сув - паррагини оддий металл, ѐки машиналарнинг дискларидан ҳам ясалиши мумкин. Дискларга сув билан айлантириладиган бир хил ўлчамдаги, симметрик махсус лопастлар ўрнатилади. Конструкциянинг мустаҳкамлиги учун барча лопастлар тепадан бир бири билан мустаҳкамланган. Паррак сувни ташлаш ариғининг энг пастида подшипниклар орқали ариқнинг чеккаларига ўрнатилади. Ғилдиракка махсус дастак сварка қилинган бўлиб втулка орқали редуктор билан боғланган бўлади. Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар қўллаб кувватлаш йилида 35 кичик корхоналарнинг ривожланишида янги замонавий технологияларни тадбиқ қилиш ва уларни узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси билан таъминлаш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Халкаро тажриба шуни кўрсатадики, микро ва кичик гидрозлектр станцияларидан фойдаланган ҳолда кичик дарѐлар қувватини ўзлаштириш энергия таъминотини яхшилаш муаммосини хал этишга ѐрдам беради. Дунѐ бўйича фойдаланилаѐтган микро ва кичик гидрозлектр станциялари ишлаш принциплари ўрганилади ва қуриладиган ҳудудга мос равишда танлаб олинади. Шу жумладан, мисол тариқасида Россияда ишлаб чиқарилган пропеллер турбинали Г1р10-120, ГА1 гидроагрегатининт асосий қисмлари ва техник ҳарактеристикалари (1-расм);. 1) вертикал пропеллерли гидротурбина; 2) бурчак мултипликатори; 3) тезланиш олишга қарши қурилма (противоразгонное устройство); 4) уч фазали узгарувчан ток генератори. Сув босими 3,5-9 метр; сув сарфи 2,3-6,2 метр куб/ секунд; қуввати 100 кВт дан - 315 кВт гача; номинал кучланиш 0,4 кВ; ток частотаси 50 Гц; айланиш частотаси 200, 257, 300, 360 айл/мин. Генераторнинг айланиш частотаси – 500 айл/мин. Ишчи паррагининг диаметри 1200 мм. Ушбу гидроагрегатни қуриладиган канал сув босимига ва сарфига мослаштириб қуриш ва гидроагрегат сифатли электр энергияси етказиб бериш учун зарур ўзгартиришлар, яъни уни айланиш частотасини автоматик усулда маълум бир айланиш частотасида ушлаб туриш муаммоси ечилади. Муаммони ечишда сув канадининг барча ҳарактеристикалари ва гидроагрегатни барча техник ҳарактеристикалари корхонага зарур бўлган узлуксиз ва сифатли электр энергия етказиб бериш учун мослаштирилади. 1-расм. Пропеллер турбинали ПрЮ-120 ГА1 гидроагрегати. Илмий-техник изланишлар натижасида пропеллер турбинали ПрЮ-120, ГА1 гидроагрегатининг асосий қисмлари ва техник ҳарактеристикалари ўрганилиб, уни айланиш валига махсус айланишлар сонини ўлчайдиган қурилма ўрнатилади ва маълум частотага этганда сифатли энергияси ишлаб чиқариш учун зарур айланишлар сонини етказиб берувчи автоматик бошқарув тизими яратилади. Бунинг чизмаси 1 расмда келтирилган. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Республикамизда кичик ва мини ГЭСларни куриш ва уларни қурилаѐтган муҳимларга мослаштириш ҳамда қўшимча ўзгартиришлар киритиш натижасида хўжалик юритувчи субъектлар учун ўз эхтиѐжини сифатли электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилади. Бунда кичик-бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқариш фаолияти самарасини оширишга эришилади. Download 43.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling