Поездлар меъёрий оғирлиги ўзгаришининг локомотивлар эксплуатациясига таъсирини тадқИҚот қилиш


Download 161.86 Kb.
bet1/3
Sana14.03.2023
Hajmi161.86 Kb.
#1268496
  1   2   3
Bog'liq
15.03.2022й 1-мақола


ПОЕЗДЛАР МЕЪЁРИЙ ОҒИРЛИГИ ЎЗГАРИШИНИНГ ЛОКОМОТИВЛАР ЭКСПЛУАТАЦИЯСИГА ТАЪСИРИНИ ТАДҚИҚОТ ҚИЛИШ

Республикамиз темир йўллари тармоғини янада ривожлантириш, участкаларни электрлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига йўловчилар ва юк ташишлар самарадорлигини ошириш мақсадида транспорти тизимини комплекс ривожлантириш, йўловчиларга сифатли ва хавфсиз транспорт хизматларини кўрсатиш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш, ҳаракат таркибини барча қулайликларга эга бўлган замонавий электропоездларга бўлган эҳтиёж кун сайин ортиб бормоқда.


Ҳозирги кунда хорижда ва республикамизда темир йўл транспортидаги асосий тортув ҳаракат таркибларидан бири бўлган локомотивлардан, жумладан, локомотив хўжалиги, бригадалари ва деполари, локомотивларга техник хизмат кўрсатиш пунктлари, устахоналар ва ҳ.к.дан фойдаланишга бўлган талаб борган сайин ошиб бормоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда локомотивлардан фойдаланиш коэффициентини юқори даражада деб бўлмайди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда юк поездларининг меъёрий оғирлигидан тўлиқ фойдаланиш ҳам асосий кўрсаткичларнинг ўсишига ёки камайишига ўзининг таъсирини ўтказмасдан қолмайди. [4] илмий ишда кўрсатилган маълумотга кўра “ЎТЙ” АЖнинг 2017 йил якунлари бўйича ҳисоботига кўра локомотивлардан фойдаланиш суткалик иш вақти 9,8 соатни ташкил этди. Бу эса локомотивларни сутканинг яримидан кўпроқ вақтида (14,2 соат) бекор туриб қолишини кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич “Россия темир йўллари” ОАЖда 11 соатни, АҚШ темир йўлларида 12,2 соатни ташкил этади (1.1-расм).




1.2-расм. Локомотивлардан фойдаланиш суткалик иш вақти


1.2-расм. 2018 йилда поезд локомотивлари туриб қолиш вақтининг тақсимланиши

Бу рақамлар таҳлили, ўз навбатида, асосий эътиборни локомотивлардан самарали фойдаланишда инновацион технологиялар жорий этиш заруратини кўрсатади [6].
Локомотивларнинг кутиб қолишига асосан айланиш станцияларда уларнинг эксплуатацияга ўз вақтида топширилмаслиги ҳамда таркибларнинг вақтида йиғилмаслиги, меъёрий оғирликнинг бажарилмасли, локомотивлар бириктирилган станцияларда чиқиш вақтида тўхтаб туриши сабаб бўлмоқда (1.2-расм).
[5] илмий ишда локомотивларнинг ишлаши билан боғлиқ материалларни тизимлаштириш ва умумлаштиришга, темир йўл транспортининг ушбу муҳим тармоғидаги камчиликларни таҳлил қилишга ва илмий асосланган, амалда синовдан ўтган локомотивларнинг ишлашини янада такомиллаштиришга доир тавсиялар берилган. Жумладан, ушбу ишда юк локомотивлари айланиш пунктида туриш вақтини аниқлашга доир аналитик формулалар тавсия этилган. [2] ишда юк ҳаракати локомотивларидан фойдаланишнинг ҳозирги кундаги ҳолати ва илмий ишлар таҳлили бажарилган. Натижада, юк ҳаракатида локомотивларининг фойдаланиш паркини ҳисоблашда “ҳеч бир поезд таркиби станциядан жўнаш учун локомотивни мутлақо кутмайди” шартидан фойдаланилган. Аксарият ҳолларда бу шарт бажарилмаслик натижасида айланиш пунктларидаги локомотивларнинг туриш вақтлари ошаётгани маълум бўлди, бу кўрсаткични ижобий томонга ўзгартириш учун модделлаштиришдан фойдаланиш орқали кўриб чиқилган. [9] ишда юк локомотивлари айланиш пунктида туриш вақтининг локомотивлар паркига таъсири тадқиқот қилинган. Натижада, бир хил ҳаракат ўлчамларида локомотивларнинг айланиш пунктларида юк поездларини кутиб туриш вақти муайян оралиқда ўзгариб туриши аниқланган ҳамда ушбу вақт катталигини аниқлаш аналитик формулалар орқали амалга оширилганда аниқлик даражаси юкори бўлмаслигини илмий асосланган.
Услубий тавсиялар асосий тушунчаларни ва локомотивлардан фойдаланиш технологияси билан боғлиқ таърифларни, локомотивлар паркини белгиланган ҳаракат жадвали бўйича ҳисоблаш, поездлар ва уларнинг асосий кўрсаткичлари, таҳлилий фойдаланиш омилларини локомотивларнинг ишлаш кўрсаткичларига таъсири, шунингдек, ушбу кўрсаткичларни тартибга солишда компьютер технологиясидан фойдаланиш усули ҳам таклиф этилган. Юқоридаги изланишларнинг асосий мақсади энг кам харажат билан, энг кўп фойдага эришиш, локомотивлардан самарали фойдаланиш кўрсаткичини яхшилашга қаратилган.
Республикамиз темир йўлларида ҳамда бошқа давларда юк поездларининг ўртача меъёрий оғирликлари таҳлил қилинди (1.3- расм). 1.3-расм кўриниб турибдики, аксарият хорижий давлатларда юк поездларининг кам таркибли ҳамда меъёрий оғирлигини ҳам бир неча каррага кам тарзда ҳаракатланишини кўрсатади. Поезд таркибидаги вагонлар сони меъёридан кам бўлиши участкадаги поездлар сони ва талаб этилаётган локомотивларнинг сонини ҳам ошишига, бу эса ўз навбатида поездларни тортишга сарфланадиган харажатларнинг кўпайишига олиб келади [7-8].




Download 161.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling