Поездлар меъёрий оғирлиги ўзгаришининг локомотивлар эксплуатациясига таъсирини тадқИҚот қилиш


(Кирилл ёки лотинча?) Швеция, Польша 1.3-расм. “Ўзбекистон темир йўллари АЖ” ва бошқа давлатлар темир йўлларидаги юк поездларининг ўртача оғирлиги кўрсаткичи


Download 161.86 Kb.
bet2/3
Sana14.03.2023
Hajmi161.86 Kb.
#1268496
1   2   3
Bog'liq
15.03.2022й 1-мақола

(Кирилл ёки лотинча?) Швеция, Польша 1.3-расм. “Ўзбекистон темир йўллари АЖ” ва бошқа давлатлар темир йўлларидаги юк поездларининг ўртача оғирлиги кўрсаткичи

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда поезднинг ўртача график оғирлиги тоқ йўналиш бўйича 3400 тонна, жуфт йўналиш бўйича 3447 тонна (кўрсаткич умумий тортув тури учун), яъни режага асосан юк поездлари ўртача 3423 тонна меъёрий оғирлик билан ҳаракатланиши керак, лекин амалдаги ўртача оғирлик кўрсаткичи 3200 тоннани ташкил этмоқда. Жумладан, минтақавий темир йўл узелларида охирги икки йилда белгиланган ўртача юк поездларининг меъёрий оғирликлари амалда бажарлиш кўрсаткичларининг бажарилиши 1.4-расмда кўрсатилган.


Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, белгиланган ўртача меъёрий оғирлик 2020-йилда 86% га, 2021-йилда 84% га бажарилган (1.4-расм). Жумладан, Тошкент МТУда юк поездларининг меъёрий оғирлиғидан фойдаланиш кўрсаткичидан 2020 йил 26%, 2021 йилда 28% фойдаланилмаганлигини кўриш мумкин (1.4-расм). Булар, ўз навбатида, амалдаги кўрсаткични тушиб кетишига таъсир қилувчи омилларни таҳлилий ўрганишга эҳтиёж туғдиради. Магистрал локомотивлар кўрсаткичи тушиб кетишига сабаблардан бири захиравий поезд сони кўплиги ҳам асосий сабаблардан бири сифатида қараш ҳам мумкин.



1.4-расм. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ минтақавий темир узелларининг 2020-2021-йилардаги юк поездалрининг меъёрий ва амалдаги ўртача поезд оғирлик кўрсаткичининг бажарилиши.
1.4-расмдан 2020-йилда Термиз минтақавий темир йўл узели юк поезддарнинг меъёрий оғирлигидан ошириб фойдаланилганлигини кўриш мумкин.
Поезд оғирлиги ва узунлиги ошиши поездларнинг таркибини йиғиш вақтининг ошишига олиб келади. Бунда поездлар сони қисқариб, саралаш станцияларида вагонларни қайта ишлаш ҳажми ва туриш вақти ошади, бу вагоннинг эксплуатацион харажатларини ва вагон айланмасини ошишини юзага келтиради. Жумладан, сўнгги 30 йил ичида поездларнинг ўртача узунлиги 50 та дан 70 тача вагонга кўпайиши таркибларнинг техник станцияларда туриб қолиши 2 баробар кўпайишига асосий сабаблардан бири деб қараш мумкин [7].
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда белгиланган ўртача поезд оғирлиги турли участкаларда турлича ҳисобланади. Юк поездларининг ўртача меъёрий оғирлигини белгиловчи асосий кўрсаткичлари: ҳаракат ҳажми, локомотивларнинг тортиш қуввати, станция қабул қилиб-жўнатиш, саралаш йўлларининг фойдали йўл узунлиги ҳамда вагоннинг юк кўтариш қобилияти ҳисобланади. Шунингдек, поезднинг оғирлиги йўл ва сунъий иншоотларнинг қуввати, темир йўл станцияларининг техник жиҳозланиши параметрлари, вагонлар ва локомотивларнинг конструкцияси белгилайди [10].
Поездлар оғирлиги ҳаракат таркибининг ишлаш ва иқтисодий кўрсаткичларида акс этади. Поездлар ҳаракати меъёрлари ва улар билан боғлиқ кўрсаткичлари станцияларнинг ишлаш технологиясини, айниқса, поездларни тузиш, тарқатиш, қайта тузиш бўйича манёвр ишларининг давомийлигини, вагонларни йиғиш ва поездларни қабул қилиб-жўнатиш ва қайта ишлаш вақтини, ҳаракат жараёнида бўлган юкларнинг ҳажмини белгилайди. Шунинг учун поезднинг оғирлигини ҳаракат жараёнининг ташкил этилиши, технологияси ва иқтисодиётини белгиловчи энг муҳим омил ҳисобланади.
Юк поездларининг меъёрий оғирлиги тортиш воситаларининг кучи, ҳисобий нишаблик, вагонлар ва локомотивларнинг ҳаракатига солиштирма қаршилик ёки станция қабул қилиш-жўнатиш йўлларининг фойдали узунлиги белгилайди. Юк поездларининг меъёрий оғирлиги локомотив қувватидан самарали фойдаланиш учун оптимал вариантини белгилайди,
Участка йўналишларида юк поездларининг меъёрий оғирлигини белгилаш нафақат техник, балки иқтисодий вазифадир. Техник жиҳатдан у йўлларнинг ривожланиши ва жиҳозланишидан, манёвр воситаларининг кучидан, линияларнинг ўтказувчанлик ва ташиш қобилиятидан фойдаланиш, шу орқали ҳаракатни ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларни максимал даражада қопланади. Локомотивларни тақсимлаш, таркибларга бириктириш шу жумладан, тўлиқ ёки қисман тортиш ёки итаришни қўллаш имкониятларини ҳисобга олишни талаб қилади [11].
“Ўзбекситон темир йўллари” АЖнинг Тошкент МТУнинг йўналишлари кесимида юк поездларининг меъёрий оғирликлари қуйидагича белгиланган (1-жадвал).



Download 161.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling