Ўктамзода Сайёра 2017 йилдан буён Ўтибдўри лавозимида фаолият юритиб келмоқда
Download 13.92 Kb.
|
4-мактаб маълумот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Kundalik.com
- Е-shaxodatnoma
Фарғона шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 4-ўрта таълим мактабининг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари иш фаолиятини ўрганиш маълумоти Мактабда 2,5 ставкада мактаб ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарлари штати бўлиб, 3 нафар ходим фаолият олиб боради. 1 ставка мактаб ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Ахмедова Эъзоза Рахмоновна 2017 йилдан шу лавозимда фаолият юритиб келмоқда. Ўктамзода Сайёра 2017 йилдан буён ЎТИБДЎри лавозимида фаолият юритиб келмоқда Мактабда 0,5 ставка ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида Қодирова Мунира Аббосовна 2021 йилдан буён ушбу лавозимда фаолия юритиб келмоқда. Мактабнинг 2022 йил 29-афгустдаги 59/1-сонли буйруғига асосан мактаб ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ўртасида вазифалар тақсимоти қилинган. Лекин лавозим бўйича иш режалар кўрилганда С.Ўктамзода, М.Қодированинг иш режалари мавжуд эмас.Э.Ахмедованинг йиллик иш режаси мактабнинг иш тақсимоти асосида тузилмаган масъул деган жойига барча ЎТИБДЎлари масъул этиб киритилган. Мактабнинг ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иш режасидаги сентябр-октябр ойларида фан ўқитувчилар ишларини оммалаштириш деб киритилган лекин маълумотларини тақдим этмади. ЎТИБДЎлари йиллик иш режалари бандлари бўйича ижроси тўлиқ бажарилмаган. Тасдиқланган дарс жадвали асосида 1 ярим йиллик дарслари 183 сонли буйруқ асосида бажарилган. Kundalik.com электрон платформада ўқувчилар чораклик ва ярим йиллик баҳолари қўйилиб хисоботлари юритилган. Халқаро тадқиқотлар бўйича хажжатлар тақдим этилмади. Ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарлари нинг дарс дахлиллари М.Ахмедовада 19 соат, М.Қодировада ҳамда С.Ўктамзодада 12 соатдан тахлил қилинган. Миллий ўқув дастури асосида мактабда 1-3 синфларда ҳамда 6-синфларда SCIENCE бўйича тегишли сертификатга эга бўлган ўқитувчилар дарс ўтиб келмоқдалар Асосий фан олимпиадасининг мактаб босқичида 251 нафар ўқувчилар иштирок этиб 61 нафари мактаб босқичида ғолиб деб топилиб шаҳар босқичида иштирок этишди, 1 нафари шаҳар босқичида фахрли ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичида иштирок этди. Мактабнинг кутубхона фондида жами 42721 та китоблар мавжуд бўлиб, булардан 40701 дона дарслик, 2220 дона бадиий адабиёт бўлиб, 1550 дона болалар адабиёти 150 дона методик қўлланмалардан иборат. Е-shaxodatnoma платформасига мактабнинг 172 нафар 9-синф ҳамда 144 нафар 11-синф ўқувчилари рўйхати шаходатномага буюртма асосида шакллантирилган. Мактаб директори Д. Ганиев ХТБ ходимлари М. Асракулов Х. Абдулхақов Download 13.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling