Куч трансформаторлари. Трансформаторлар ва унинг қисммлари тузилиши хақида асосий маълумотлар
Трансформаторлар чўлғамларининг гурухлари ва уланиш схемалари
Download 0.97 Mb.
|
Kuch-transformatorini-tamirlash.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Винтсимон чўлғамда
Трансформаторлар чўлғамларининг гурухлари ва уланиш схемалари
Трансформатор чўлғамлари ва уларнинг тузилиши. Чўлғамлар трансформаторнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, улар электр энергияни ўзгартириш учун зарур бўлган магнит майдонни вужудга келтиришни ҳамда трансформаторни амалда ишлатиш учун муҳим бўлган ЭЮК лар ҳосил қилишни таъминлайди. Чўлғамларни тайёрлашдаги сарфланадиган материаллар нархи ва уларни ўраш учун тўланадиган иш ҳақи трансформатор нархининг тахминан 50 фоизини ташкил этади. Трансформаторнинг хизмат муддати унинг оғир шароитларда ишлайдиган чўлғамларининг хизмат муддати билан аниқланади. Ўзакда жойлашишига кўра чўлғамлар концентрик ва алмашинувчи турларга бўлинади. Алмашинувчи чўлғамларда ЮК ва ПК ғалтаклар ўзак баландлиги бўйича навбатма-навбат ўзаро алмашинган бўлади. Алмашинувчи чўлғамлар асосан махсус трансформаторлар учун қўлланилади. Умумий мақсадли куч трансформаторларида ва махсус трансформаторларнинг айримларида, одатда, концентрик чўлғамлар қўлланилади. Бунда ўзак яқинига ПК чўлғам, унинг ташқарисига эса ЮК чўлғам жойлаштирилади. Конструкцияси ва ўраш усулига кўра концентрик чўлғамлар цилиндрик, ғалтакли ва винтсимон турларга бўлинади. Катта қувватли трансформаторларда параллел симларнинг сони бир неча ўнларгача етиши мумкин. Шу сабабли бундай трансформаторларнинг ПК чўлғами учун бир неча тўғрибурчак кесимли симлардан параллел бажарилган кўп йўлли винтсимон чўлғамлар қўлланилади. Винтсимон чўлғамда параллел симлар концентрик равишда чўлғам ўқидан ҳар хил узоқликда жойлашганлиги туфайли ўзакка яқинроқ жойлашган симларга нисбатан ундан узоқда жойлашганлари узунроқ бўлади. Бу фарқ шу симлар актив ва индуктив қаршиликларининг тенгсизлигини вужудга келтиради ва уларда токлар бир текис тақсимланмайди. Винтсимон чўлғамларда параллел симлардаги токнинг бир текис тақсимланиши учун бир ўрамни ҳосил қилувчи симларни маълум схемада ўрин алмаштириб жойлаш талаб қилинади . Бунда ҳар битта сим битта ўрам чегарасида мумкин бўлган ҳамма ҳолатларни навбатма-навбат эгаллаши лозим бўлади. Қуввати SN ≤ 630 кVА ва кучланиши UN ≤ 35 кV гача бўлган трансформаторларда ПК чўлғам учун думалоқ кесимли симдан ясалган кўп қатламли цилиндрик чўлғамлар қўлланилади. Узлуксиз ғалтакли чўлғамда битта ғалтакдан иккинчисига симни узмасдан ўтилади . Бундай чўлғамнинг афзалликларига таянч юзасининг катталиги сабабли қисқа туташувда вужудга келадиган бўйлама кучларга нисбатан катта чидамлилик ва совитиш юзасининг катталиги киради. Шу афзалликлари туфайли узлуксиз чўлғам кенг кўламда қўлланилади. Трансформатор чўлғамларининг учлари бак қопқоғида ўрнатилган махсус чинни изоляторлар ичидан ўтган кесим юзаси нисбатан катта бўлган ўтказгичларга уланиб ташқарига чиқарилади. Мой билан совитиладиган («мойли») ва ҳаво билан табиий равишда совитиладиган («қуруқ») трансформаторларнинг чўлғамлари А (105 С) қизишга чидамлилик синфдаги кабель қоғози тасмаси билан изоляцияланган ПБ маркали мис ва АПБ маркали алюминий ўров симларидан ҳамда мис ва алюминий тасмасидан ёки ўлчами чўлғам баландлигига тенг бўлган фольгадан тайёрланади. Қуруқ трансформаторларда «В» ва «F» классларига кирувчи изоляцияли ўров симларини ҳам кенг қўллайдилар. Чўлғамларнинг йўл қўйиладиган (меъёрий) харорати трансформатор мойининг харорати (105 С) билан, яъни «А» синфдаги изоляция билан белгиланганлиги сабабли, бундан катта хароратга мўлжаллаб тайёрланган изоляцион материал мойли трансформаторларда қўлланилмайди. Замонавий трансформаторсозликда кучланиш синфлари 1101200 кV бўлган сўнгги йилларда ишлаб чиқилган трансформаторларда ЮК чўлғам учун тўқима чўлғамлар кенг қўлланила бошланди. Тўқима чўлғамда қўшни чўлғамлар орасидаги кучланишлар фарқи узлуксиз чўлғамникига нисбатан n/2 марта катта. Бунда қўшни ғалтаклар орасидаги кучланиш пасаяди, бу ҳолда экранловчи чўлғамлар ва айрим ғалтакларни қўшимча изоляция қилиш талаб қилинмайди. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling