Куйдирги касаллиги режа: Тарихий маълумотлар


Download 0.59 Mb.
bet3/3
Sana14.04.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1356853
1   2   3
Bog'liq
КУЙДИРГИ КАСАЛЛИГИ

ТАШХИСОТИ клиник-эпидемиологик ва лаборатория кўрсаткичларига асосланади ва тасдиқланади. Лаборатория ташхисотида бактериоскопик ва бактериологик усуллари қўлланилади. Тезкор ташхимоти учун айрим ҳолларда флюоресцент усули қўлланади. Бундан ташқари аллергик реакцияси қўлланилади. Бунинг учун тери ичига аптроксин пробаси юборилади, касалликнинг натижасини 5 кунда беради.
Лаборатория тери шаклини текшириш учун визикула ва карбункулдан суюқлик олинади. Септик шаклида балғам, қусуқ массаси, аҳлат, қон олинади. Текширишда хавфли инфекция бўлганлиги учун маълум қоидаларга риоя қилиш керак ва махсус лабораторияларда текшириш ўтказилади.
Куйдиргининг тери хилини оддий карбункул ва ўлат яъни тери хилидан фарқлаш керак.
ДАВОЛАШ. Этиотроп давода антибиотиклар кенг қўлланилади. Куйдирги иммуноглобулини ва пенициллин 6-24 млн ЕД миқдорда юборилади.
Септик формасида суткасида цефалоспорин 4,0-6,0 грамм суткасида, левомицитин, сукцинат натрия 3,0-4,0 грамм, гентамицин 240—320 мг миқдорида қўлланади. Бериладиган дори миқдори касалликнинг кечиши, яъни оғир-енгиллигига боғлиқ. Иммуноглобулин енгил формасида, 20 мл дан, ўртача формасида ва оғир шаклида 40-80 мл юборилади.
Куйдиргини патогенетик давомида коллоидли ва кристалли эритма, плазма ва албумин қўлланилади. Глюкокортикостероид тавсия этилади.
ПРОФИЛАКТИКАСИ.  Профилактик чора табирлар ветеренария ва табобат ходимларнинг ҳамкорлигида олиб борилади. Инфекция манбаларнинг тугатиш ишини ветеренария ходимлари амалга оширади., табобат ходимлари эса буни назорат қилиб туради.
Зоотехниклар ва ветеренария хизмати ходимлари ҳайвон маҳсулотлари билан ишлайдиган кишилар кушхона, теризаводлари, мўйна фабрикалари ишчилари), махсус вакцина (СТИ) билан эмланади.
Бемор касалхонага алоҳида хонага ётқизилади. Унинг уйида дезинфекция қилинади. Беморга яқин юрган кишилар 14 кун давомида назорат остида бўладилар в уларга нисбатан шошилинч профилактика чоралари кўрилади.
Куйдиргидан ҳалоқ бўлган ҳайвон ва одам мурдаси куйдирилади ёки махсус табутга солиб 2 метр чуқурликка кўмилади. Инфекция ўчоғида бўлганларга нисбатан кўриладиган шошилинч профилактика чоралри сифатида уларга куйдирги гаммаглобулин билан пенициллин укол қилинади. 7-10 кун давомида гаммаглобулин ва пенициллин юборилгандан сўнг вакцина билан эмланади.
Жун ёки ҳайвонлардан олинган бошқа маҳсулотларни (масалан терини) текшириш учун Асколининг термопреципитация реакцияси қўлланади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling