Куйдирги касаллиги режа: Тарихий маълумотлар


Download 0.59 Mb.
bet2/3
Sana14.04.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1356853
1   2   3
Bog'liq
КУЙДИРГИ КАСАЛЛИГИ

ПАТОГЕНЕЗИКуйдирги микроби кўпинча шикастланган тери орқали камдан-кам ошқозон-ичак, юқори нафас шиллиқ пардаси ва кўз конъюктиваси орқали ўтади. Кирган жойда қўзғатувчи кўпаяди ва ўзига хос ҳаётий маҳсулдорлигни ажратади. Терида ва тери остидаги тўқимада геморрагик-некротик яллиғланинг ҳосил бўлади (куйдирги карбункули). Одам организмига кирган одам куйдирги таёқчаси вегетатив формасининг бир қисмини фагоцитлар ютиб олади (фагоцитоз) қолганлари лимфа ва қон орқали организмга тарқалади. Куйдирги микроблари жигар, талоқ, ўпка, ичак девори, тери ости бириктирувчи тўқимасига етиб боради кейинчалик ана шу органларда улар организм ҳимоя кучлари таъсирида ҳалоқ бўлади ёки инфекция ўчоқларини пайдо қилади.
Куйдиргидан ўлган бемор жасади ёриб текширилганда қонннинг қуюқ тартиб ранги қорайиб тургани кўзга ташланади. Жигар ва талоқ катталашган ва тўқ-қизил рангда бўлади. Бошқа ички органлара кўпинча қон қуйилади. Чунончи, бош мияда геморрагик менингоэнцефалит аломатлари пайдо бўлади, шунга ўхшаш геморрагик ўзгаришлар бошқа ҳамма орган ва тўқималарда ҳам кўрилади. Геморрагия юз берган жойларда кўплаб куйдирги таёқчалари топилади.
КЛИНИКАСИ. Инкубацион даври бир неча соатдан то 14 кунгача, кўпинча 2-3 кун давом этади. Касаллик маҳаллий (тери) ёки тарқоқ (септик) шаклда учрайди.
Тери шакли куйдиргида 98-99% учрайди. Кўпинча карбункулёз шакли учрайди, камдан-кам эдематоз, буллёзли ва эризипелоидли шаклларида учрайди. Асосан терининг очиқ қисмлари зараланади. Асосан касалликнинг карбункул шакли бошда, буғинда, оғизда ва бурун шиллиқ қаватларида оғир ўтади.
Одатда карбункул бир дона айрим ҳолларда эса 10-12гача бўлиши мумкин. Касаллик қўзғатувчиси кирган жойда аввало доғ пайдо бўлади, сўнгра қизил тугинча ҳосил бўлади ва у тез орада пуфакчага айланади. Пуфакчанинг ичида қонаралаш сероз суюқлик бўлади. Сўнгра пуфакча ёрилади ва унинг ўрнида яра пайдо бўлади. Бу яра тезда қотади, қурийди ва қўнғир рангли қўтир билан қопланади. Бу оғриқ бермасдан аста-секин катталашиб боради. қора қўтир атрофида майда пуфакчалар пайдо бўлиб болалайди. Бу куйдиргига хос бўлган белги. Карбункула атрофида шиш пайдо бўлади.
К арбункулларнинг диаметри бир неча миллиметрдан 10 миллиметргача бўлиши мумкин. Карбункулнинг пайдо бўлиш жойига қараб перефирик лимфа тугинлари ҳам ишади. Юзда карбункулнинг тарқалиши хавфли ҳисобланади, чунки юқори нафас йўлларига шиш тарқалиши, асфиксия ва ўлимга олиб келиши мумкин.
Куйдиргини эдематоз шаклида фарқли шишиш пайдо бўлади. Кейинчалик касалда некроз пайдо бўлиб катта карбункулга айланиши мумкин. Булёз шаклида инфекция кирган жойда геморрагик суюқлик билан тўлган пуфак ҳосил бўлади. Улар ёрилгандан кейин чуқур яраларга айланади.
Куйдиргининг тери шакли 80% касалларда енгил ва ўрта оғирликда ва 20% оғир шаклида кечади.
Касалликни енгил шаклида интоксикация белгилари билинар-билинмас кечади , тана ҳарорат нормада ёки субфебрил бўлади.
Касалликнинг 2-3 хафтасида қора қўтир кўиб тушади ва тагида чандиқ кўринади. Енгил шаклида тез тузалиш кузатилади
Ўртача оғирликда ва оғир шаклида ҳолсизлик, бош оғриғи кузатилади. Иккинчи сутка оҳирида тана ҳарорати 39-400С кўтарилади, қон томир тизими бузилади. Касалликнинг 5-6 кунларида ҳарорат бирдан пасаяди, умумий ва маҳаллий белгилар аста-секин касайиб йўқ бўлади. қор қўтир 2-4 хафта оҳирларида тушади ва ўрнида чандиқ ҳосил бўлади.
Тери шаклининг оғир кечиши сепсис ҳолатга олиб келиши мумкин.
 Септик шакли. қуйидаги септик шакли камдан-кам учрайди. Касаллик ўткир титраш билан ва тана ҳарорати 39-400Сгача кўтарилиши билан бошланади. Бошланғич даврида тахикардия, тахипноэ, ҳансираш кам кузатилади. Айрим ҳолларда касалларда кўкрак қафасида оғриқ, йўтал пайдо бўлади ва кўпиксимон йирингли қон аралаш балғам ажралади. Ретген кўринувида – пневмония ва эсудатив плеврит (серозно-геморрагик). Баъзан беморларда инфекцион токсик шок юз беради. Баъзи беморлар кўнгли айниб қизил қон аралаш қусади. қорин қаттиқ оғрийди ва қон аралаш ичи кетади. Баъзи ҳолларда менингоэнцефалит белгилари пайдо бўлади. Беморнинг қони ва балғамида кўп миқдорда касаллик микроблари топилади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling