Кулонометрик анализ методи
Download 11.86 Kb.
|
1 2
Bog'liqSobirjonov Jamshid kurs ishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кулонометрик анализ методи.
- Фарадейнинг биринчи қонуни
- Кулонометрик титрлаш
КУЛОНОМЕТРИК АНАЛИЗ МЕТОДИ 1.Кулонометрик анализ методи моҳияти. 2.Фарадей қонунлари. 3.Тўғри кулонометрия. 4.Кулонометрик титрлаш. 5.Кулонометрик титрлашда эквивалент нуқтани аниқлаш усуллари. Режа Кулонометрик анализ методи. Кулонометрик анализ методи аниқланадиган модданинг электрокимёвий ўзгариши учун зарур бўлган электр миқдорини ўлчашга асосланган. Анализ қилинадиган эритмага махсус танланган ёрдамчи реагент қўшилади. Унда электролиз қилинганда анализ қилинадиган эритманинг аниқланадиган компоненти билан тез ва миқдоран стехиометрик реакцияга кириша оладиган титрловчи реагент ҳосил бўлади. Электролиз ўзгармас ток кучида олиб борилади. Эквивалент нуқтани визуал ёки индикатор ёрдамида ёки бирор физик-кимёвий метод ёрдамида аниқланади (фотометрик, амперометрик-ток кучини ўзгариши). Электролиз бошланишидан то эквивалент нуқтагача бўлган вақтни секундомер ёрдамида ўлчанади. Кулонометрик анализ методи аниқланадиган модданинг электрокимёвий ўзгариши учун зарур бўлган электр миқдорини ўлчашга асосланган. q=I*t q-электр миқдори (кулонларда), I-ток кучи (амперларда), t-вақт (секундларда), Фарадейнинг биринчи қонуни: электродларда ажралиб чиққан модданинг миқдори эритмадан ўтаётган электр миқдорига тўғри пропорционал. Исталган модданинг электродда 1 г-эквивалент миқдорини ажратиш учун зарур бўлган электр миқдори Фарадей сони дейилади ва у 96500 кулонга тенг. Аниқланадиган модданинг миқдори Фарадейнинг бирлашган қонуни формуласи бўйича ҳисоблаб топилади: m-қайтарилган ёки оксидланган модданинг массаси, г. Э-модданинг грамм-эквиваленти. Катодда қайтарилган ёки анодда оксидланган ҳар қайси модданинг миқдори эритмадан ўтган электр миқдорига ва модданинг эквивалентига пропорционалдир. кулонометрик анализда иккита кенг тарқалган методдан фойдаланилади. Биринчиси юқорида келтирилган усул, у «Тўғри кулонометрия» усули дейилади. Бу усулда ишчи электроднинг потенциали ўзгармас бўлиши керак (бунда аниқланадиган модда электродларда оксидланади ёки қайтарилади). Еишчи=const Тўғри кулонометрияда ёнаки жараёнлар бормаслиги керак. Иккинчи усул «Кулонометрик титрлаш» усули дейилади. Бу усулнинг моҳияти қуйидагича: аниқланадиган модда тўла ҳосил бўлгунча аниқланадиган эритмадан доимий ток (ток кучи ўзгармас бўлади) ўтказиб турилади. Реакциянинг охирига етганлиги индикатор ёрдамида аниқланади. Реакция учун сарфланган электр миқдори q=I*t формула ёрдамида аниқланади. Кулонометрик анализ методларига қўйиладиган асосий талаб: 1 Фарадей 1 грамм эквивалент моддани кимёвий ўзгаришини таъминлаши керак. Download 11.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling