Кун тартиби
Download 31 Kb.
|
Ommalashtirish bayonnoma
- Bu sahifa navigatsiya:
- КУН ТАРТИБИ 4. “Табиий фанларда инновация-муаммо ва ечимлар”
- “Табиий фанларда инновация-муаммо ва ечимлар”
- Табиий фанларда инновация-муаммо ва ечимлар”
- ҚАРОР ҚИЛАДИ
- Йиғилиш раиси: Ф.Джунаев Котиб: Д.Камолова
Навоий шаҳар 12-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби методика кенгаши йиғилиш Баёни № 4 (кўчирма) 2018 йил 29 декабр Навоий шаҳри Йиғилиш раиси: Ф.Джунаев Котиб: Д.Камолова Иштирок этди: барча методика кенгаши аъзолари КУН ТАРТИБИ 4. “Табиий фанларда инновация-муаммо ва ечимлар” мавзусида ўтказилган ўқув-амалий семинарда фаол иштирок этган ўқитувчилар илғор иш тажрибаларини оммалаштириш тўғрисида Йиғилишни ЎИБДЎ Ф.Джунаев очиб бериб, йиғилиш иштирокчиларини кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди ва йиғилиш регламентини эълон қилди. Кун тартибидаги 4-масала юзасидан ЎИБДЎ М.Мамадова сўзга чиқиб, 2018-2019 ўқув йилининг 1-ярим йиллик якуни билан табиий фанларининг ўқитилиш аҳволи чораклик ҳамда ярим йиллик баҳолари ва назорат синовлари асосида таҳлил қилинганда, фанлар бўйича ўқувчилар билими 2018-2019 ўқув йилининг 1-чорагига нисбатан 1,2%га ошганлиги, айниқса биология, кимё,физика фанларидан ўқувчиларнинг билимида жиддий ўзгаришлар кузатилганлигини айтиб ўтди. Бу борада ўқитувчиларнинг дарс жараёнига янги педагогик технологиялар, иннавацион технологиялардан фойдаланаётганлиги, ахборот коммуникацион техналогияларнинг дарс жараёнида самарали тадбиқ этилаётганлиги, ота-оналар билан ҳамкорлик ишларининг тўғри йўлга қўйилганлигида эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек ,мактабимизда 2018 йилнинг ноябр ойида ўтказилган “Табиий фанларда инновация-муаммо ва ечимлар” мавзусида ўтказилган ўқув-амалий семинар ўқувчиларни бу фанларни ўзлаштиришга қизиқишини янада оширганлига ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. “Табиий фанларда инновация-муаммо ва ечимлар” мавзусида ўтказилган ўқув-амалий семинарда фаол иштирок этган кимё фани ўқитувчилари Жаҳонгир ва Амонова Мархабо,биология фани ўқитувчиси Тошниёзов Алишер ,физика фани ўқитувчилари Амонов Абдувосид ҳамда Нуримова Лобарларнинг илғор иш тажрибалари оммалаштиришга тавсия этилди. Юқорида билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, йиғилиш ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1.Кун тартибидаги масала юзасидан ЎИБДЎ М.Мамадованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2.ЎИБДЎ М.Мамадовага : Кимё фани ўқитувчиси Ж.Шаропов, биология фани ўқитувчиси А.Тошниёзов ва физика фани ўқитувчилари А.Амонов ҳамда Л.Нуримоваларнинг илғор иш тажрибаларига тегишли ҳужжатлари умумлаштириб шаҳар миқёсида оммалаштириш учун тавсия этилсин. 3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман. Йиғилиш раиси: Ф.Джунаев Котиб: Д.Камолова Download 31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling