Курс давомидаги интилиш ва қобилиятларини инобатга олган ҳолда, Зулфия номидаги Давлат мукофотига муносиб номзод деб тавсия этаман


Download 14.05 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi14.05 Kb.
#1060462
Bog'liq
Toshkentga


ТАВСИЯНОМА
Ғуломжонова Шаҳзода Ғофуржон қизи 2002-йил 6-июнда Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида туғилган. Ҳозирги кунда Наманган муҳандислик-қурилиш институти Саноатни ахборотлаштириш факултети 2-босқич талабаси. Шаҳзода, 2022-йил Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ва Инновацион ривожланиш вазири томонидан ўтказилган “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танловнинг туман, вилоят ва республика босқичида “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида “Ҳуснихат мактаблари” ташкил этиш” бўйича ишлаб чиққан лойиҳаси билан муносиб иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган. “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танлови ғолиблари учун ташкил этилган 144 соатли мақсадли ўқув курсни муваффақиятли якунлаган. Курс давомида берилган вазифаларни ўз вақтида бажариб, устозлар эътирофига сазовор бўлган. Бундан ташқари, курс якунида вазирлик томонидан
“Танловдан олган таассуротлари” мавзусида ёзилган эсселар танловида фахрли 1-ўринни қўлга киритган. Tаклифлар билдириш мобайнида теран фикрлаши билан барчанинг эътиборига тушган. “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танлови ғолиблари учун ташкил этилган мақсадли ўқув курсини якунлашга бағишланган маънавий-маърифий тадбирда фаол иштирок этган. Унда ўзининг ташаббускорлиги, ташкилотчилиги ва адабий ижодкорлиги билан ёшларга ўрнак бўлиб, тадбирнинг кўтаринки руҳда ўтишига ўзининг амалий ҳиссасини қўшган.

Курс давомидаги интилиш ва қобилиятларини инобатга олган ҳолда, Зулфия номидаги Давлат мукофотига муносиб номзод деб тавсия этаман.
Download 14.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling