Курс иши ма+сад ва вазифалари
© Тошкент темир йўл муҳандислари институти
Download 219 Kb.
|
МУ Курс иши ҲХ ва ТТ 2014
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. КУРС ИШИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
- 2. ИШНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ ВА УНИ ТАЁРЛАШ ТАРТИБИ
© Тошкент темир йўл муҳандислари институти, 2014
МУНДАРИЖА 1. КУРС ИШИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ 2. ИШНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ ВА УНИ ТАЁРЛАШ ТАРТИБИ 3. ВАГОНЛАРНИНГ ТОРМОЗЛАШ ҚУРИЛМАСИ 4. ТОРМОЗЛАШ КОЛОДКАСИНИ БОСИЛГАНДА МУМКИН БЎЛГАН ҚИЙМАТ КАТТАЛИГИНИ АНИҚЛАШ 5. БЕРИЛГАН ТУРИ УЧУН ТОРМОЗИНИ ҲИСОБЛАШ 6. ТОРМОЗЛАШ ЙЎЛИНИ ҲИСОБЛАШ 7. ТОРМОЗ ҚУРИЛМАСИНИ ТАЪМИРЛАШ 8. ТЕХНИКА ҲАВФСИЗЛИГИ 1. КУРС ИШИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ «Ҳаракат ҳавсизлиги ва тормоз тизимлари » фани бўйича курс ишидан мақсад – талабаларда тормоз қурилмаларини методик хисоблашни амалий тушуниш, мустақил ҳисоблашга ўргатишдир. Курс ишининг асосий мавзуси конкрет танланган вагон тормози учун пневматик ва механик қисимларни лойиҳалаш ва танлаш саволларини ечишдан иборат. Курс лойиҳаси асосий вазифаларига қуйдагилар киради. - вагон тормоз қурилмасини танлаш ва лойиҳалаш. - тормоз калодкаларини сиққанда мумкин бўлган катталикни аниқлаш. - берилган вагон тури учун тормозни ҳисоблаш. - тормоз йўли узунлигини ҳисоблаш, - тормоз қурилмасини таъмирлаш. 1.4 Курс ишини бажаришда талаба томонидан қабул қилинган қарор, Ўзбекистон темир йўллари техник фойдаланиш қоидалари (ПТЭ), меъёридаги стандартлар ва автотормозлар бўйича йўриқномага тўғри келиши лозим. 2. ИШНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ ВА УНИ ТАЁРЛАШ ТАРТИБИ 2.1 Курс иши намунавий тартибда асосий ёзма маълумот, ҳисоблар, чизмалар ва схемалар билан тайёрланади. 2.2.1.Асосий ёзма қисим сиёҳранг ёки бинафшаранг вароққнинг бир томонига абзацлар ва тикиш учун жой қолдириб, чиройли ёзма ёзув ёки чизма ёзувда (2,5 мм ёзув баладлигида) ёзилади. қўлёзмани фломастер ёки рангли қаламлар билан бўяш, сўзларни бўлиб ўтказиш ва сарлавхани бўлиш манн этилади. 2.2.2. Янги бўлим ва бўлинма формула ёки қисқартирилган сўзлар Билан бошланмайди, чала ёзилган сўзлар ёки графикларни қолиб кетишга йўл қўйилмайди. 2.2.3. Қўлёзма қуйдаги асосий элементларни ўз ичига олади: - бошланғич маълумотлар, муддатлар ва курс иши топшириғи, - кафедра мудири томонидан тасдиқланган, раҳбар ва талаба томонидан имзоланиб олинган маълумотлар, топшириқ вароқғи. - бўлим ва бўлимларни номи ёзилган ва нечанчи вароқда жойлашганини кўрсатадиган мундарижа, - кириш, - ҳар бир бўлим бўйича керакли схема, ва эскизлари берилган текст матини, - Асосий адабиётлар рўйхати ва уларга мурожат этилганини кўрсатувни белгилаш, - Иловалар, - ишнинг график қисми учун спецификация вароғи, - топшириқ варақАси Билан қўшиб вароқларни сахифалаш, барча вароқЛар, график қисми, чизма ва иловалар сахифаланади. 2.2.3.1. Кириш қисми 2 бетдан ошмаслиги ва ўзида қуйдагиларни мужассамлаши керак. - (актуалность) мавзунинг актуаллиги (долзарблиги), унга киритилган янгиликлар ва темир йўл соҳасининг равнақини акс этган қарорлар, - ишнинг қисқача мАқсади баён этилади, ишини конкрет топшириғи, ҳамда техник муаммоларини бартараф этиш юзасидан оилик таклифлар. 2.2.3.2. Асосий матнда, бўлимларда, бўлинмаларда формулалар охирида ўлчов бирликлари келтирилиши керак, ҳамда бу формулалар қайси манбадан олишганлиги кўрсатилиши лозим, иш таркибида келтирилган формулалар Янги қаторда алоҳида қилиб кўрсатилади. 2.2.3.3. ҳисоб ишлари қуйдагиларни ичига олади: ҳисобланаётган ускунанинг схемаси ёки эскиз, ҳамда берилган топшириқ бўйича топиш керак бўлган катталик. 2.2.3.4. Формулага кирадиган рақамлар катталигини, тартиб билан ҳар бир катталик рақамии ва ўлчаш бирлиги рўпарасида кўрсатилади. Ҳар бир формула ёзилгандан кейин, формуладаги катталикларўлчашга керакли қийматларни қўйиб якуний натижани ҳисоблаб қўйилади. Кейин ишлатиладиган формулаларга рақамлаб чиқиб, шу рақамии кўрсатилади. Шу билан бирга расмлар, фотолар, чизиқлар, жадваллар ҳам Рақамланиб бориб, керак бўлганда шу рақамларга қаралади. 2.2.3.5. Лойиҳа бўйича илмострация бўлса уни текст бўйича керакли жойга жойлаштирилади. 2.3. Конструкторлик лойҳаси чизмаси А2 формат ёрдамида ГОСТ 2. 105-95, 3.32-2001 талабларига риоя қилинган холда (ЕСКД) ягона конструкторлик ҳужжатлари тизими (ЯКҲТ) асосида чизилади. 2.3.1. Чизмада топшириққа кўра ричагли узатиш вагон тури ёки аравага УКР = f ( ) ва S = F(V) функция графиклари ёки тормознинг иневнатрик қисми (ёки алоҳида қисми) май оқими мумкин жой билан корсатиб чизилади. Download 219 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling