Курс иши мавзу: “Бюджет-соли сиёсатининг и тисодий усишга таъсири”
ARIII да соликларнинг таксимланиши
Download 157.2 Kb.
|
Курс иши мавзу “Бюджет-соли сиёсатининг и тисодий ўсишга таъси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Федерал солиқлар Штатлар соликлари
- 4-расм. АЁҚШ да солиқларнинг таксимланиши.
- Бюджет даромадларини шакллантиришга таьсир этувчи омиллар. Хориж тажрибаси.
- Давлат бюджети маб.иплари
ARIII да соликларнинг таксимланиши
4-расм. АЁҚШ да солиқларнинг таксимланиши. Жахонда бюджет даромадларини шакллантиришда юридик шахсларни соликка тортиш механизмларининг самарадорлигини оширишга доир устувор йуналишларда илмий тадкикотлар олиб борилмокда, жумладан: корхоналар молиявий фаолиятини баркарорлаштириш максадида солик юкини оптималлаштириш оркали раFбатлантирувчи омилларни кучайтириш; солик механизмлари самарадорлигини ошириш оркали бюджетга тушумлар купайишини таъминлаш ва потенциал солик тушумларни прогнозлаш; соликка тортиш механизмларининг худудий самарадорлигини ошириш ва ресурсларни соликка тортиш воситасида инвестицион жозибадорликни яратиш; солик маъмуриятчилигини такомиллаштиришда замонавий ахборот- коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш кабилар. Бундан куриниб турибдики, жахонда ва мамлакатимизда амалга оширилаётган бу катор устувор йуналишлар Давлат бюджетига тушумларни, бюджет даромадларини шакллантириш механизмларини туFри ва сифатли ишлаб чикилиши, тахлил килиниши самарадорлигини ошириш келгусидаги тушумларнинг ўз муддатларида, тулик туширилиши хамда бюджет такчиллигини олдини олишда хизмат килади. Бюджет даромадларини шакллантиришга таьсир этувчи омиллар. Хориж тажрибаси. Замонавий давлатчиликда махаллий бюджет даромадлар сиёсатини самарали ташкил этиш худудларни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришдаги вазифаларни хал этишда мухим рол уйнайди. Даромад сиёсатини ишлаб чикишда бюджет тизимида солик ва туловларни мобилизация килиш буйича худудлар имкониятларини объектив бахолаш, Давлат бюджет даромадларининг шаклланиш механизмларига таъсир этувчи омиллар самарадорлигини ошириш ва юзага келиши мумкин булган салбий ижтимоий-иктисодий окибатларни бахолаш мухим ахамият касб этади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Хдракатлар стратегиясида махаллий бюджет даромадлари базасини ошириш, уларнинг молиявий мустакиллигини таъминлаш, махаллий бюджетларнинг даромад кисмини мустахкамлашга қаратилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш, худудлар, туман хамда шахарларни комплекс ва мутаносиб холда ижтимоий-иктисодий тараккий эттириш, инвестиция мухитини яхшилаш оркали худудларга хорижий сармояларни фаол жалб этиш каби устувор вазифалар белгиланган булиб, мазкур вазифаларни таъминлашда ривожланган давлатлар илғор тажрибасини урганиш, уларнинг ижобий натижаларини республикада куллаш мухим масала хисобланади. Юкоридагилардан келиб чикиб, махаллий бюджетлар даромадини ошириш, уларнинг баркарорлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширишда махаллий бюджет даромадлар сиёсатини самарали олиб бориш буйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чикишда мазкур масалага тизимли ёндашиш мухим урин тутади. Хусусан, ривожланган давлатларда даромадлар сиёсатини самарали олиб боришда махаллий бюджетнинг даромад базасини белгилашдаги солик потенциали, махаллий бюджет даромадлар таркибини шакллантириш тартиби, соликли даромадларнинг турли даражадаги бюджетлар уртасида таксимланиши механизмлари каби омиллар мухим роль уйнайди. Мисол учун: Германиянинг худудий сиёсат сохасидаги тажрибаси Ўзбекистон учун ахамиятли булиши мумкин, чунки хар иккала мамлакатда марказлашув даражаси етарли даражада юкори, бошкача айтганда, бюджет маблагаарини худудлараро кайта таксимлаш кулами катта хамда мамлакат ва худудларнинг ижтимоий- иктисодий ривожланишида марказий давлат хокимияти мухим роль уйнайди. Германиянинг худудий ўзига хос хусусиятларидан бири мамлакатда худудий ривожланишни федерал тартибга солиш Асосий конунида мамлакат барча худудларида тенг турмуш шароитларини яратиш кераклиги кенг декларация килинишидир. Италияда худудий сиёсатнинг амалга оширилиши сифатини бахолаш учун миллий ва худудлар даражасида фаолият курсатувчи давлат инвестициялари мониторинги ва бахолаш Миллий тизими ташкил этилган. Харажат килинадиган маблагаарнинг шаффофлигини таъминлаш учун миллий статистика тизими таркибий кисми сифатида «Давлат худудлари хисоби» (I Conti Pubblici Territoriali, CPT) махсус маълумотлар базаси яратилган.17 Ажратилган маблагаардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш максадида махаллий хокимиятлар фаолияти самарадорлигини бахолаш амалга киритилган булиб, уларнинг олдига куйилган вазифалар бажарилганлиги учун пул мукофотлари туловлари амалга оширилади. Испанияда худудий ривожланишнинг вазифаси кичик ва урта бизнесни, шунингдек, туризм сохасида давлат томонидан куллаб-кувватлашнинг миллий стратегиясини ишлаб чикиш ва амалга оширишдан иборат. Махсус иктисодий зоналарга худудлар ривожланишидаги мухим инструментлар сифатида каралмокда. Бугунги кунда мамлакатда турли шаклдаги зоналарга фаолият юритиб келмокда, буларга инновацион фаолият учун технологик парклар, замонавий саноат ишлаб чикариш комплекслари ривожланиши учун технологик парклар, эркин иктисодий зоналар киради. Иктисодиётнинг замонавий ривожланиш боскичидаги солик амалиётида худудлар солик потенциалини бахолашнинг комплекс усули хисобланади. Худудлар солик потенциалини бахолашнинг комплекс усули сифатида Репрезентатив солик тизими усули солик потенциали хажмини бюджетга тушадиган солик туловлари суммаси сифатида аниклайди, яъни солик юки, солик таркиби ва ставкалари барча худудларда уртача даражада белгиланади. Бу эса, ўз навбатида, барча худудлар буйича солик солишга оид тулик маълумотлар йиннп заруриятини келтириб чикаради. Худуддаги хакикатда йигалган солик ва туловлар хамда хакикатдаги солик солиш базалари туFрисидаги маълумотларга эга булиш худуд буйича солик тушумлари микдорини хисоб- китоб килиш имконини беради. Худуд буйича хисоб-китоб оркали аникланган солик тушумлари микдорини худуд солик потенциали хажми деб хисоблаш мумкин. Умуман олганда, мамлакат солик потенциали худудлар солик потенциали йиииндисидан иборат, худудлар солик потенциали ўз навбатида солик туловчиларнинг солик ва йииимларни тулаш салохияти сифатида изохланиб, юридик ва жисмоний шахсларнинг макомидан келиб чикиб, маъмурий-худудий бирликларни соликли даромадлар билан таъминлаш даражаси билан бод лик. Солик потенциали макроиктисодий курсаткичларни хисобга олиши билан бирга солик туловчининг соликка тортиш тартиби юзасидан танловини хам эътиборга олишни назарда тутади. Бу ўз навбатида мамлакатда кулланилаётган солик сиёсати самарадорлиги ва солик маъмурчилиги натижадорлиги курсаткичларини аниклаш имконини беради. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда соликлар ва йииимларни бюджетга ўз вактида тулик утказилишини таъминлаш тулов интизомини мустахкамлашни талаб этади. Бу вазифанинг тулик хал этилмаганлиги солик сиёсати таъсирчанлиги ва самарадорлигининг паст эканлигидан, соликларнинг ўз функцияларини тулик бажармаётганлигидан далолат беради. Давлат бюджети даромадларига таъсир килувчи омиллар жуда хам куп, уларга куйидагиларни мисол килиш мумкин: макроиктисодий курсаткичлар яъни ялпи ички махсулот хажми, нархларнинг усиш даражаси, ахолининг иш билан бандлиги хамда ахоли даромадлари; давлатнинг фискал сиёсати, яъни солик ставкаларини ўзгартириш, улар буйича имтиёзлар бериш, харажатларни камайтириш ёки купайтириш; • бошка омиллар. Давлат бюджети туловлари ўз вактида амалга оширилмаслиги давлат учун зарур булган даромадларнинг ўз вактида олинмаслигига ва бунинг натижасида давлат харажатларини молиялаштиришда жиддий муаммоларнинг юзага келишига сабаб булади. Бюджетга туловларнинг тулов интизомини мустахкамлаш йули билан ўз вактида утказилишини таъминлаш масаласи илмий жихатдан ўзининг тулик ечимини топмаган десак булади. Бугунги кунда махаллий бюджетлар даромадларини солик юкини устириш хисобига купайтириш яхши самара бермайди. Шунинг учун солик имтиёзларини кискартириш ва бюджет муолажаларини такомиллаштириш, шунингдек, махаллий ва умумдавлат солик ва йииимларни туплашни таъминлайдиган тулов интизомига риоя килиш хисобига махаллий бюджетлар даромадларини купайтириш мумкин. Солик сиёсатининг асосий йуналишлари хам давлат учун, хам бозор катнашчилари фаолият курсатиши учун шароитни таъминлаши керак, шунинг учун солик тизимидаги иктисодий ислохагларни давом эттириш максадга мувофик булади. Бунда солик ислохатлрининг устивор йуналишлари махаллий бюджетлар даромад базасини купайтиришга қаратилган булишигина эмас, балки ишлаб чикаришни ривожлантириш учун тадбиркорларни ва ишбилармонларини фаоллигини ошириш лозим. Давлат бюджети даромадларига бундай таьсир курсатувчи омиллар албатта Ўзбекистан Республикасининг иктисодиётига хам ўз таьсирини утказмасдан куймайди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил учун Бюджетномасида курсатиб утилган фискал курсаткичларига таъсир этувчи ички ва ташки омиллар мисолида куришимиз мумкин. 2020-2022 йилларда фискал курсаткичларнинг бажарилишига куйидаги омиллар таъсир курсатиши мумкин: ОПЕК мамлакатлари томонидан олиб борилаётган чеклов чораларининг давом этиши хамда жахон бозоридаги кескинлашув билан бод лик сабабларга кура жахон иктисодиёти усишига тускинлик килиниши; жахонда товар-хомашё ва молия бозорларида циклли ўзгаришларнинг давом этиши Ўзбекистон экспорт имкониятларига салбий таъсир курсатиши ва хорижий капитал окимига тускинлик килиши мумкин; мамлакатимиз савдо хамкорлари томонидан импорт махсулотларга талабнинг пасайиши, халкаро савдо муносабатларининг кескинлашуви мамлакатимизнинг жахон бозорига киришини чекланиши каби омиллар фискал курсаткичларни бажарилишига таъсир килиши мумкин. Бундан ташкари, жахонда ёки мамлакатларнинг ички худудларида тусатдан, яъни кўзда тутилмаган омиллар хам сабаб булиши мумкин. Масалан, Давлат бюджетига таьсир курсатиш даражасида содир буладиган хар хил табиий офатлар, низолар, юкумли инфекциялар - касалликлар. Бу эса энг йирик иктисодиётга эга мамлакатларда ишлаб чикариш ва истеъмол хажмларининг кескин кискариши, глобал ишлаб чикариш занжирлари ва савдо алокаларининг издан чикиши, дунё молия бозорларида хомашё товарлари нархининг пасайиши ва конъюнктуранинг ёмонлашувини келтириб чикарди. Глобал иктисодиёт тизимининг бир кисми булган Ўзбекистан иктисодиётига кам мазкур омиллар таъсир килмокда, бу эса ўз навбатида ушбу холатнинг салбий таъсирларини юмшатиш буйича самарали олдини олувчи чоралар куришни талаб килади. Бунда туризм, транспорт, фармацевтика ва тукимачилик саноати каби республика иктисодиётининг жадал ривожланаётган тармокларини куллаб-кувватлаш ва уларнинг баркарорлигини таъминлашга алохида эътибор каратиш зарур. Бу пандемиянинг мамлакатимиз иктисодиётига ва бошка йуналишларга таьсирини юмшатиш ва Давлат бюджети даромадларининг шаклланишининг кескин камайиб кетишини олдини олиш максадида республикасизда Коронавирус пандемиясига карши курашиш буйича бир катор чора-тадбирлар утказилмокда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инкироз холатларининг иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора- тадбирлар тугрисида” ги ПФ-5969-сонли Фармонининг имзоланиши бунга яккол мисол була олади. Бунга кура, Коронавирус инфекцияси таркалишига карши курашиш ва бошка глобал хавф-хатарлар даврида макроиктисодий баркарорликни, иктисодиёт тармоклари ва сохаларининг ўзлуксиз ишлашини таъминлаш, ташки иктисодий фаолиятни раFбатлантириш, ахолини самарали ижтимоий куллаб-кувватлаш, мамлакат ахолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш максадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хўзурида юридик шахс ташкил этмаган холда, 10 трлн сум микдоридаги Инкирозга карши курашиш жамFармаси ташкил этилди. Инкирозга карши курашиш жамFармаси манбалари этиб эса Ўзбекистан Республикаси Давлат бюджети маб.иплари (шу жумладан, харажатларни макбуллаштириш хисобига), халкаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва конун билан такикланмаган бошка манбалар белгиланди. Колаверса, Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги 2020 йил 1 июнга кадар юзага келаётган макроиктисодий вазиятни, шунингдек, инкирозга карши курилаётган барча чора-тадбирларни хисобга олган холда 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини аниклаштириш буйича Вазирлар Махкамасига таклифлар киритиши топширилди. Бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрда кабул килинган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети туFрисида” ги Конунида 2020 йил учун Давлат бюджети параметрларининг ўзгаришига олиб келади. Download 157.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling