Курс иши мавзу: “Бюджет-соли сиёсатининг и тисодий усишга таъсири”
Download 157.2 Kb.
|
Курс иши мавзу “Бюджет-соли сиёсатининг и тисодий ўсишга таъси
- Bu sahifa navigatsiya:
- КУРС ИШИ Мавзу: “Бюджет-соли^ сиёсатининг и^тисодий усишга таъсири” Бажарди
- ДЕНОВ - 2023
- Бюджет даромадларини шакллантириш манбалари
- -расм. Давлат бюджети юкоридаги даражадаги бюджетлардан иборат.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ “Иктисодиёт” кафедраси “Иктисодиёт назарияси” фанидан КУРС ИШИ Мавзу: “Бюджет-соли^ сиёсатининг и^тисодий усишга таъсири” Бажарди: Молия факултети СММ-50 гурух талабаси Х.Кенжаева Текширди: кат.,ух. Б.Турсунов ДЕНОВ - 2023 Бюджет даромадларини шакллантириш манбалари 4 Бюджет даромадларини шакллантириш механизмлари 10 4-расм. АЁҚШ да солиқларнинг таксимланиши. 15 Бюджет даромадларини шакллантиришга таьсир этувчи омиллар. Хориж тажрибаси. 16 Фойдаланилган адабиётлар руйхати 24 Кириш
Шу сабабли, “2017-2021 йилларда Ўзбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясида”да тармоклар ва минтақаларни барқарор ривожлантириш хисобига ижтимоий муаммоларнинг хал этилишини таъминловчи махаллий бюджетларнинг даромад манбаини кенгайтириш вазифаси қўйилган бўлиб, ушбу вазифани бажаришда қуйидаги масалаларни хал этиш кўзда тутилади: минтақаларнинг ишлаб чиқариш салохиятини кенгайтириш; махаллий бюджетлар даромадларини ошириш мақсадида, солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш; харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганини сақлаб қолган холда, давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, махаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустахкамлашга қаратилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш ва бошқалар. Ушбу вазифаларни тўлақонли бажарилиши тармоқлар ва минтақаларни барқарор ривожлантириш хисобидан махаллий бюджетларнинг даромад манбаини кенгайтириш, ўз-ўзидан махаллий хокимиятнинг турли хилдаги ижтимоий-иқтисодий тадбирларни амалга ошириш имкониятини кенгайтиради. Ижтимоий-иктисодий сохадаги давлат сиёсатининг жойлардаги самарали ижроси махаллий ўзини-ўзи бошкариш органларининг молиявий имкониятларига богликдир. Замонавий шароитларда эса махаллий бюджетларнинг даромад базасини шакллантириш амалиёти уларнинг тулик молиявий мустакиллигини таъминлаш билан бирга, худуд иқтисодий салохиятидан оқилона фойдаланиш орқали бюджетга тушумларни купайтиришда махаллий давлат хокимияти органлари рағбатлантирувчи тавсифга эга булмаётир. Ўзбекистан Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу сохадаги муаммоларга тўхталиб, “.худудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни молиялаштириш учун махаллий бюджетларнинг маблағлари етарли эмас”, -деб таъкидлаб ўтдилар. Дархақиқат, бугунги кунда махаллий бюджетлар даромадини ошириш, уларнинг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, бунда илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш хамда кенг қуллаш орқали ушбу масалага тизимли ёндашиш мухим ахамият касб этади. Мавзунинг долзарблиги шундаки: Республикамизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислохотлар барқарор ўсиб борувчи даромадлар базасини талаб хилади; Амал қилаётган солиқ маъмурчилигини тубдан такомиллаштириш лозим; Солиқ маъмурчилигида информацион технологиялар кам қўлланилади; Солиқнинг рағбатлантирувчи функциялари тўла намоён бўлмаган. Бюджет даромадларини шакллантириш манбалари Давлат бюджети мамлакатнинг асосий молиявий режаси сифатида шаклланаётган маблагаар давлат хокимият органлари ва махаллий ўз-ўзини бошкариш органлари фаолиятининг молиявий фаолиятини ташкил этиб, улар давлат ва махаллий хокимият органлари томонидан тегишли функциялар ва вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди. Маълумки, давлат молияси тизимининг долзарб муаммоларидан бири сифатида, махаллий бюджетлар барқарорлигини таъминлаш умумиқтисодий ва молиявий омилларга боғлик бўлиб, аксарият иктисодчилар молиявий омиллар сифатида даромадларни ююж..э..илар. Хусусан, А.Хайриддинов фикрича хар бир махаллий маъмурий худуддаги солик тизими томонидан ундирилиши лозим булган умумдавлат соликлари буйича солик суммаларининг маълум бир кисмини бевосита махаллий бюджетларнинг ихтиёрларига бириктирилган даромадлар куринишида катъий хиссада ва доимий асосда колдирилиши олдиндан белгиланиб куйилиши кераклигини таъкидлайди. Бунда асосий урғу даромадларни бюджет тизими буғинлари уртасида кайта таксимлашнинг асосий комбинацион вариантларидан бири булган меъёрий ажратмалар тизимини такомиллаштиришга каратилмокда. Шунингдек, муаллиф бозор иктисодиётининг талабларидан келиб чиккан холда, махаллий бюджетлар даромад базалари баркарорлигини таъминлашда уларнинг бириктирилган даромадларига устуворлик бериш максадга мувофиклигини таъкидлайди. Умуман олганда фикримизча, меъёрий ажратмалар ва бириктирилган даромадларни такомиллаштириш оркали махаллий бюджетларни даромад базасини кенгайтириш бошка мукобил карорлар орасида самарали усуллардан бири хисобланади. Бу борада А.Х.Исламкулов, республикамизда давлат бюджети даромадлари баркарорлиги, турли даражадаги бюджет даромадлари мутаносиблигини таъминлаш максадида марказий ва махаллий давлат хокимиятларининг молия-бюджет, бюджет-солик сохаларида ваколатларини аник белгилаб олиш лозимлигини таъкидлайди. Бунда муаллиф бюджет тизимининг буғинлари уртасида даромад ваколатлари ва харажат мажбуриятларини оптимал таксимлаш тизимини махаллий бюджетлар баркарорлигини таъминлаш горизонтида амалга оширишни илгари суради. Усмонов К.А. эса, бюджет даромадларини режалаштиришнинг ахамияти туFрисида тухталиб, хозирги кунда бюджет даромадларини режалаштириш учун зарур маълумотлар базасини етарли ва сифатли даражада шакллантириш хамда бу борадаги хукукий хужжатларни кайта куриб чикиш ва бюджет даромадларини режалаштириш жараёни тартиби, усули, муддати хамда иштирокчилар вазифаларини аник курсатиб берувчи хукукий хужжат кабул килиш лозимлигини илгари суради. Айрим иктисодчилар фикрига кура, махаллий бюджетларнинг даромад базасини мустахкамлашнинг мухим йулларидан бири маъмурий худудларнинг иктисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасига караб реал тарзда табакалаштириш имконини берадиган объектив мезонлар тизимига утиш хисобланади. Профессор Ш.А.Тошматов, махаллий бюджетга солик тушумларини оширишга йуналтирилган бир катор тадбирларни келтириб, унда соликларни турли даражадаги бюджетлар уртасида таксимлаш тизимини махаллий хокимиятларнинг солиқ тушумларини максималлаштиришдан манфаатдорлигини таъминлаш контекстида такомиллаштириш буйича фикр мулохазаларни бериб утади. Шунингдек, худудий солик салохиятни бахолаш ва махаллий соликларни ундириш механизмини такомиллаштириш зарурлигини илгари суради. Бошка иктисодчиларнинг фикрига кура, махаллий бюджетларни самарали бошкарувини тизимли тартибга солишда солик юки даражасини асосли равишда камайтириб бориш, давлат бюджети даромадлари таркибида бевосита ва билвосита соликлар улушини ошириш ёки соликка тортиш нисбатининг оптимал даражасини аниклаш лозимлиги таъкидланади. Юкоридаги кенг иктисодчилар жамоаси томонидан илгари сурилаётган фикр мулохазаларда махаллий бюджетлар даромад базасини кенгайтиришнинг хозирги шароитдаги долзарб молиявий омиллари тадкик этилган. Ушбу омиллар контекстидаги ислохотлар марказ-худуд масштабида молиявий окимларни баркарорлаштириш билан бирга махаллий давлат хокимияти органларининг худуд иктисодий салохиятидан окилона фойдаланиш тизимини рагбатлантирувчи молиявий механизмини шакллантириш имкониятларини яратади. Фикримизча, бюджет тизимининг турли бугинлари уртасида даромадларни кайта таксимлаш тизимининг негизини худудлар ижтимоий- иктисодий ривожланиш даражасидаги ассиметрик тафовут хисобланади. Шунинг учун махаллий бюджетлар молиявий баркарорлигини таъминлашда, биринчи навбатда, худудлар иктисодий салохиятиниюксалтириш ва ундан окилона фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чикиш хисобланади. Бу борада иктисодчилар Н. Гроенендюк ва А.Янсоолар (Nico Groenendijk, Annika Yansoo) утиш даврини бошдан кечираётган Болтикбуйи мамлакатларини солиштирма тахлилига асосланиб даромадларни марказий бюджет оркали кайта таксимлаш тизимининг кулами ва масштаби мамлакат худудларининг иктисодий ривожланишидаги тафовутга богликлигини асослайдилар. Мамлакатнинг яхлит мувозанатли тараккиётини таъминлашнинг Р.Масгрейв (Richard A. Musgrave) назариясига кура, марказий хокимиятнинг асосий функционал вазифаси хисобланади. Мамлакат ахолисини давлат ижтимоий хизматлари билан мутаносиб таъминлашнинг иктисодий механизмлари худудий иктисодий салохиятни юксалтириш ва ундан окилона фойдаланишни рағбатлантириш тизимини шакллантириши зарурдир.2 Давлат бюджетининг максади ресурсларни таксимлаш ва кайта таксимлаш натижасида ижтимоий йуналтирилган жамиятни барпо этишдир. Давлат бюджетининг баркарорлиги мамлакат иктисодиёти ва энг аввало, унинг ижтимоий сохаси холатини характерлайдиган энг мухим курсаткичлардан биридир. Ў збекистан Республикасининг Давлат бюджети (Давлат бюджети) — давлатнинг давлат вазифалари ва функцияларини молиявий жихатдан таъминлаш учун мулжалланган марказлаштирилган пул жамғармаси хисобланади. 1-расм. Давлат бюджети юкоридаги даражадаги бюджетлардан иборат. Бизнинг мамлакатимизда замонавий Давлат бюджетини барпо этиш мустакиллигимизнинг дастлабки кунлариданок бошланган эди. Бу нарса мамлакат иктисодиёти олдида турган жуда кескин ўзгаришларни амалга ошириш шароитида содир булиб, улар ўз навбатида Давлат бюджетининг олдида турган биринчи даражали вазифаларни хам аниклаб берди. Улар орасида Ўзбекистан иктисодиётини хужалик юритишнинг бозор шароитларига мослаштириш, иктисодий баркарорликни таъминлаш ва миллий иктисодиётда инвестицион фаолликни рағбатлантириш алохида уринни эгаллайди. Истиклолимизнинг тарихий нуктаи-назардан киска йилларида бюджет масалаларида жуда катта ютукларга эришилганига карамасдан, хамон бу ерда талайгина муаммолар мавжуд. Бюджет даромадларининг жуда катта кийинчиликлар эвазига шакллантирилаётганлиги, хамма вакт хам бюджет маблагааридан окилона фойдаланилмаётганлиги, бюджет дефицити даражасини белгиланган меъёрлар даражасида ушлаб туришнинг зарурлиги ана шундай муаммолар каторига киради. Мамлакатнинг бюджет тизими хам такомиллаштиришга мухтож. Бюджет жараёнининг шаффофлигини таъминлаш зарур ва х.к. Бюджет даромадлари давлатнинг марказлаштирилган молиявий ресурслари бир кисмидан иборат булиб, давлатнинг функцияларини бажариш учун зарурдир. Улар пул маблагаари фондларини шакллантириш жараёнида вужудга келадиган иктисодий (молиявий) муносабатларни ўзида ифода этади ва турли даражадаги хокимият органларининг ихтиёрига келиб тушади. Бюджет даромадларининг асосий моддий манбаи миллий даромаддир. Агар давлатнинг молиявий эхтиёжларини кондириш учун миллий даромад етарли булмаса, давлат бундай эхтиёжни кондиришга миллий бойликни жалб этиши мумкин. Бу ерда миллий бойлик дейилганда маълум бир даврда жамиятнинг ихтиёрида булган, хозирги ва утган авлоднинг мехнатлари эвазига яратилган моддий неъматлар хамда кенгайтирилган такрор ишлаб чикариш жараёнига жалб килинган табиий ресурслар мажмуи назарда тутилаяпти. Давлат бюджети даромадлари миллий даромаднинг кайта таксимланадиган кисми булиб, иктисодиётда мухим вазифаларни бажаради. Колаверса, давлат бюджети даромадлари давлатнинг функциялари бажарилишида, шунингдек ижтимоий-иктисодий ислохотларни утказишдаги асосий молиявий воситадир. Давлат бош хазинасини шакллантириш, авваламбор, солик-бюджет сиёсатини пухта ишлаб чикиш, солик маъмурчилигини окилона ва самарали ташкил этиш оркали амалга оширилади. Бюджет даромадлари мамлакат ялпи ички (миллий) махсулотини таксимлаш ва кайта таксимлаш умумий жараёнининг элементларидан бири булиб, оралик (транзит) характерга эга. Улар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли булган даромадлар ва жамғармаларнинг бир кисмини бюджетга утказилиши натижасида вужудга келади. Бюджет даромадларининг моддий-буюмлашган мазмунини давлатнинг ихтиёрига бориб тушган пул маблагаари ташкил этади. Бу молиявий (бюджет) категориянинг намоён булиш шакли бюджетга бориб тушувчи турли соликлар, туловлар, йитамлар, божлар ва ажратмалардан иборат. Давлат бюджети даромадлари: соликлар ва бошка мажбурий туловлар; давлат активларини жойлаштириш, фойдаланишга бериш ва сотишдан олинган даромадлар; мерос, ходя хукуки буйича давлат мулкига утган пул маблагаари; юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушадиган кайтарилмайдиган пул тушумлари; резидент-юридик шахсларга берилган бюджет ссудаларини ва чет давлатларга ажратилган кредитларни тулаш хисобидан туловлар; конун хужжатларига мувофик бошка даромадлар хисобидан шакллантирилади.7 Юкорида таъкидлаб утганимиздек Давлат бюджети Республика ва махаллий бюджетдан иборат. Давлат бюджетининг даромадлари хам ўз навбатида иккига, яъни Ўзбекистан Республикасининг республика бюджети даромадларига ва KоракалпоFистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шахар махаллий бюджетларининг даромадларига булинади.
Download 157.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling