Курс иши мавзу: Пул маблағлари ва пул эквивалентлари
Корхона кассасини қайта руйхат қилиш тартиби
Download 33.45 Kb.
|
Пул маблағлари ва пул эквивалентлари курс иши Хатамова Дилноза
2. Корхона кассасини қайта руйхат қилиш тартиби
Касса муомалаларини аудит қилишни, кассадаги нақд пул ва каътий ҳисобдаги бланкаларни, кимматбахо когозларни куккисдан қайта руйхат қилишдан бошланиши лозим. қайта руйхат қилиш корхона бош ҳисобчиси ва кассири иштирокида утказилиши керак. қайта руйхат қилиш олдидан аудитор узи иштирокида кассирдан қайта руйхат қилинаётган санага касса ҳисоботини тузишни ва касса китобида пул маблағлари колдигини чиқаришни талаб қилиши ҳамда кассирдан пул маблағлари кирими ва чиқими буйича ҳамма хужжатлар касса ҳисоботига кушилганлиги туёрисида тилхат олиши шарт. Кассадаги векселлар, акциялар, ҳар хил маркалар, санаторий ва дам олиш уйларининг пули туланган йулланмалари нақд пул сифатида эмас, балки пул хужжатлари сифатида ҳисобга олинади. Аудитор касса ҳисоботларининг ва касса колдигининг туёрилигини текшириши шарт. Пулнинг колдиги ойнинг биринчи санасидан шу кунгача кирим ва чиқим ордерларини қайд этиш дафтари билан касса ҳисоботига илова қилинган касса ордерлари солиштирилади. Агар кандайдир фарқ аниқланганда, албатта сабабини аниқлаши зарур. касса ҳисоботини текшириб чиққандан сунг, аудиторга ҳисобот ва унга илова қилинган кирим ва чиқим ордерларига келгусида касса ҳисоботида хеч кандай тузатиш киритишга имкон бермаслиги учун қайд белгиси куйиш тавсия этилади. Текширилган ва қайд белгиси куйилган касса ҳисоботи 5010-"касса" счетида қолдиқ чиқариш учун бухгалтерияга берилади. Шундан сунг, пул ва бошқа моддий қийматликларни қайта руйхат қилиш бошланади. Агар корхонада бир неча касса булса, улар мухрланиб, бош кассадан қайта руйхат қилиш утказилади. Пулларни аудитор иштирокида кассир санайди. Касса ёпилмаган касса хужжатлари (тулов қайдномалари, почта пул утказмалари, ота-оналардан болалари мактабгача тарбия муаасасаларида тарбияланаётгани учун йигимлар қайдномаси) булса, кирим ва берилган пулни санаб чиқиши зарур. Охирги қолдиқни аниқлашда кирим суммасини қолдиқка кушиб, чиқим суммасини айириб қуриши керак. кассада кирим ордери билан расмийлаштирлмаган нақд пул ортиқча пул сифатида белгиланган тартибда кирим қилинади ва кирим ордери нусхаси далолатномага илова қилинади. Белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган хужжатлардаги сумма камомад сифатида ҳисобга олинади. Кассадаги нақд пул ва бошқа қимматли коғозлар кассани қайта руйхат қилиш далолатномалари тузилади. Далолатнома охирида кассир ундаги пул маблағлари суммаси, хужжатлар ва бошқа қийматликлар унинг жавобгарлигига утганлиги туёрисида ёзув ёзиб бериши керак. Агар кассада ортиқча ёки камомад аниқланганда, кассадан пул олинганлиги хақида вақтинча тилхатлар чиққанда аудитор кассирдан тушунтириш хати олиши шарт. Камомад жавобгар шахсдан ундирилганда кассага кирим ордери билан расмийлаштирлиб, қуйидагича: Дт-5010 Кт 4730 Кассада ортиқча чиққан пул шу захоти киримга олиниши шарт. Натижада ундирилган камомад ва ортиқча сумма киримга олинганда касса кирим ордерининг нусхаси далолатномага илова қилинади. Кассани қайта руйхат қилиниши буйича оралик далолатнома 3 нусхада тузилади. 1-нусхаси аудиторда, 2-нусхаси бухгалтерияда ва 3-нусхаси кассирда қолади. Кирим ва чиқим ордерларида сана ва рақамлар курсатилиши шарт. Аудитор бундан ташқари корхона кассасидаги пул ва бошқа қийматли когозларнинг сақланишинини таъминланганлиги чоралари, кассанинг кай даражада мустахкамлигига, унинг темир эшик ва деразаларига метал панжаралар урнатилганлигини, кассадан иш хақи берилаётган вакда кушимча хавфсизлик чоралари қурилганлиги, банкка пул топширишда ва у ердан пул келтиришда эхтиёт чоралари қурилишига эътибор берилишини текширади.
Download 33.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling