Курс ишини расмийлаштириш умумий қоидалари Умумий талаблар
Download 32.5 Kb.
|
Курс ишини расмийлаштириш умумий қоидалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Курс иши тузилиши (структураси)
Курс ишини расмийлаштириш умумий қоидалари Умумий талаблар Курс иши матни А4 (210х297) стандарт листларда (варақларда) Word редакторида тайёрланади. Тақдим этиладиган курс иши компьютерда 14-шрифт, 1,5 интервал оралиғида қоғознинг бир томонида чапдан - 3 см , ўнгдан – 1,5 см, юқори ва пастдан – 2 см дан кам бўлмаган ҳошия қолдирилган ҳолда терилиши талаб этилади. Матн саҳифалари тартиб рақамларига эга бўлиши лозим. Тартиб рақамлари бир варақдан иккинчи вараққа ўтадиган ва 3-бетдан бошланиши лозим бўлади (биринчи ва иккинчи варақ – бу титул варағи ва иш режаси бўлиб, номерланмайди). Варақ тартиб рақами юқорига ўртадан ёки ўнг томонга қўйилади. Курс ишини ҳажми 30-40 бетни ташкил этади. Асосий матн боблари ва параграфлари тартиб рақамларига эга бўлиши керак. Курс ишида келтириладиган расмлар, жадваллар ва схемалар асосий матн билан узвий равишда боғлиқ бўлиши лозим. Курс ишини баҳолаш қуйидаги мезонлардан келиб чикиб белгиланади: мавзунинг ишланганлик даражаси; махсус адабиётлар, тарихий манбалар ва амалиёт мисолларидан фойдаланганлик даражаси; курс ишини ёзишга ижодий ёндашувнинг мавжудлиги; хулосаларнинг туғрилиги ва илмий асосланганлиги; матнни баён этиш усулининг талабга жавоб бериши; курс ишини расмийлаштирилишининг белгиланган талабларга мослиги. курс ишининг бажарилиш сифати ва ҳимоя натижалари. Курс иши тузилиши (структураси) Курс иши тузилиши қуйидаги структурага эга бўлиши керак: -титул варағи - режа -кириш -асосий қисм -хулоса -фойдаланилган адабиётлар рўйҳати -иловалар Кириш қисмида талаба танланган мавзунинг долзарблигини асослаб бериши лозим, унинг ишланганлик даражасини очиб бериши керак, ишнинг мақсади ва вазифаларини кўрсатиб бериши, тадқиқот объекти ва предмети очиб берилиши лозим. Мавзу бўйича мавжуд бўлган адабиётлар таҳлили талабанинг маҳсус адабиётлар билан танишганлик даражасини ифода этиши лозим. Адабиётлар таҳлили тизимлаштирилган шаклда ва ва мантиқан ўзаро боғлиқ тарзда намоён бўлиши лозим. Кейинги қадам сифатида курс ишининг мақсади ва вазифаларини белгилаш тавсия этилади. Вазифалар қўйилган мақсаддан келиб чиқилади. Одатда вазифаларни кўрсатиб ўтилиши кетма-кетлик тартибида (ўрганиб чиқиш, очиб бериш, таҳлил қилиш, таърифлаш каби шаклларда) амалга оширилади. Белгиланган вазифалар ўта пухталик билан келтирилган бўлиши лозим, чунки уларнинг бажарилиши курс ишининг мазмунини ташкил қилади. Курс иши объекти сифатида ўрганилиши лозим бўлган ҳодисалар ва жараёнлар намоён бўлади. Ишнинг предмети эса объект доирасида мавжуд бўлиши керак. Тадқиқотнинг объекти ва предмети илмий жараённинг категориялари сифатида умумийлик ва хусусийликнинг ўзаро боғликлигини ифода этади. Ишнинг асосий қисмида мавзу боблари ва параграфлари(саволлари) батафсил очиб берилади. Масалаларнинг ёритилиши илмийлик, мантиқий кетма-кетлик, аниқлик ва асослилик талабларига жавоб бериши лозим. Асосий қисмда масалаларни ёритиб бериш натижасида шаклланган умумлаштирувчи фикрлар курс ишининг хулоса қисмида келтирилади. Талаба адабиётлар рўйҳатига фақат курс ишини тайёрлаш мобайнида фойдаланган адабиётлар ва манбаларни киритади. Курс иши матнида адабиётлар рўйҳатида ўрин эгаллаган адабиётлар ва манбаларга ҳаволалар (сноскалар) берилиши лозим. Иловага курс иши мавзусини тўлароқ ёритиб беришга кўмаклашувчи жадваллар, графиклар, схемалар, ҳужжатларнинг нусхалари каби қўшимча материаллар киритилади. Download 32.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling