Йигилиш карор килади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012-йил 25-майдаги 139-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги низом маълумот ва амалда бажариш учун қабул қилинсин;
Мактабда мобил алоқа воситаларидан фойдаланиш қатъиян таъқиқлансин;
Ушбу қарор бандларини бажармаган ўқувчи ва ота-оналарга нисбатан интизомий ва маъмурий чоралар кўрилсин;
Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш учун кенг жамоатчилик вакиллари Шаҳартепа МФЙ вакиллари, Қўштепа тумани ИИБ ходимлари ва махалла фаоллари жалб қилиш чоралари ишлаб чиқилсин;
Мактабда доимий равишда ўқувчи рейдларини ўтказиб, ота-оналарга мавжуд вазиятни тўғри тушунтирган ҳолда қўшимча чора-тадбирлар белгилаш топширилсин;
Ушбу қарор ижросини таъминлаш ММИБ директор ўринбосари У.Пўлатов ва А.Каримовлар зиммасига юклатилсин.
Мактаб директори: М.Ғофурова
Do'stlaringiz bilan baham: |