Ўкув фанининг долзарблиги ва олий каебий таълимдаги ўрни


Download 36.41 Kb.
bet1/10
Sana18.01.2023
Hajmi36.41 Kb.
#1099496
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ўкув фани


Ўкув фанининг долзарблиги ва олий каебий таълимдаги ўрни
Иктисодиётда таркибий ислоҳотлар ва иқтисодиётни модернизациялашни янада чуқурлаштириш, унинг кўламини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларнинг назарий ва амалий томонларини ўрганишда “Микроиқтисодиёт” фани муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, бугунги кунда ҳукм сураётган жаҳон молиявий-иктисодий инқирози шароитида истеъмолчилар талабининг ўзгариши, реал секторда яратилаётган товар ва хизматлар нархининг шаклланиши, фойдани максималлаштириш, ноаниклик шароитида қарор қабул қилиш, шунингдек, нархга ва бошқа омилларга боғлиқ тапаб ва таклиф эластиклигининг мазмун моҳияти, давлатнинг бозорга аралашуви, яъни товарларга минимал ва максимал нархларни ўрнатиш ва унинг оқибатлари билан боғлик тушунчалар, қарашларни сабабий боғлиқликда тизимли тахдил этишда “Микроиқтисодиёт” фани алоҳида ўрин тутади.
Шунингдек, бугунги кунда кўплаб ривожланган ва жаҳон иқтисодиётида етакчи ўрин тутадиган мамлакатлар тажрибаси шуни сўзсиз исботлаб бермокдаки, рақобатдошликка эришиш ва дунё бозорларига чиқиш, биринчи навбатда иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш, таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, юқори технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш тармокларининг жадал ривожланишини таъминлаш, фаолият кўрсатаётган кувватларни модернизация қилиш ва техник янгилаш жараёнларини тезлаштириш ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Мамлакатимиз иктисодиёти ривожига кишан бўлиб турган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг навбатдаги тўлқини шароитида иқтисодий қонуниятларнинг амал қилиши билан боглиқ кўзда тутилмаган омилларнинг бирламчи аҳамиятга эга бўлиши, талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликнинг юзага чикканлиги, истеъмол товарларига бўлган талабнинг пасайиши окибатида ҳосилавий бозорлар (меҳнат бозори, қимматли қоғозлар бозори)га ҳам жиддий таъсир кўрсатаётганлиги, айнан микроиқтисодий тушунчаларни назарий-амалий ўрганиш ва тадқиқ этиш лозимлигини кўрсатмоқда.
Ушбу фан бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли мулкчиликка асосланган корхонапарнинг хўжалик юритиш фаолиятини, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини, чеютанган ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдаланиш йўлларини талабаларга ўргатишда қўл келади. Шунингдек, “Микроиқтисодиёт” фани фундаментал фанлардан бири бўлиб, бошқа иқтисодий фанларни чуқур ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади.
“Микроиқтисодиёт” фани умумкасбий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 2-курсда ўкитилиши мақсадга мувофиқ.


  1. Download 36.41 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling