Назорат саволларга жавоблар Инсон капитали назариясининг шаклланиши ва ривожланиши
Download 19.34 Kb.
|
Назорат саволларга жавоблар
- Bu sahifa navigatsiya:
- . Ўзбекистонда инсон тараққиёти контекстида инсон ҳуқуқларига риоя қилиш масалалари.
Назорат саволларга жавоблар Инсон капитали назариясининг шаклланиши ва ривожланиши. Жаҳхон иқтисодиёти фанининг тарихи ХХ аср бошига қадар ишлаб чиқариш жараёнида жисмоний капитал - ишлаб чиқариш воситалари, моддий ресурслар ва ҳоказолар асосий роль ўйнаганлигидан далолат беради. Чунки бу даврда технологияга қўшимча ресурслардан бири сифатида фойдаланиладиган табиий кучга эга иш кучининг бўлиши кифоя қиларди. Ходимларни ўқитиш ва уларни бир-бири билан алмаштириш осон эди. Инсон капитали концепцияси XVII асрда пайдо бўлган деб ҳисобланади. Уни биринчилардан бўлиб 1676 йилда Уильям Петти1 урушда қуролларни йўқотишни инсон ҳаётини йўқотиш билан таққослаш асосида қўллади. Маълумки, капиталнинг қомусий талқини - капитал (французча, инглизча «capital» ва лотинча «capitalis» сўзларидан - «бош, асосий») “даромад келтиришга қодир бўлган ёки одамлар томонидан товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун яратилган ресурслар”3дир. “Капитал” атамаси одатда келгусида ишлаб чиқаришда фойдаланалиши мўлжалланаётган меҳнат маҳсулотларига нисбатан ишлатилади. Юқорида қайд этилганлар умумлаштирадиган бўлса, инсон капитали тор маънода - бу инсоннинг интеллекти, соғлиғи, билими, сифатли ва унумли меҳнати ҳамда унинг турмуш сифатидир. Кенг маънодаги инсон капитали - бу иқтисодий ривожланишнинг интенсив ишлаб чиқариш омили, жамият ва оилани ривожлантириш, меҳнат ресурсларининг билимли қисми, интеллектуал ва бошқарув меҳнати, яшаш ва иш жойи муҳитидир. Улар инсон капиталини ривожлантиришнинг ишлаб чиқариш омили сифатида самарали ва оқилона амал этишини таъминлаши керак. Инсон капитали назариясини шакллантириш, уни ривожлантириш, илмий жамоатчилик томонидан эътироф этилишига Т. Шульц улкан ҳисса қўшган. У биринчилардан бўлиб инсон капитали тушунчасига ишлаб чиқарувчи омил сифатида қараган. Олим саноат ривожланиши ва саноат ривожланишидан кейинги иқтисодиётда инсон капиталининг асосий ҳаракатлантирувчи куч сифатидаги ролини англаб етиш учун кўп иш қилди. Инсон тараққиёти концепциясининг юзага келиши ва ривожланиши. 3. Иқтисодий ўсиш ва инсон тараққиёти. 4. Ўзбекистонда инсон тараққиёти концепциясини тарғиб этиш. Ўзбекистон босқичма-босқич инсон ҳуқуқларини ижтимоий тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг асоси сифатида тикламоқда. Халқаро ҳуқуқ конституциявий қурилишнинг муҳим манбаси сифатида белгиланган. Бу дегани, Ўзбекистоннинг халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига, инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаш,демократия идеаллари, фуқаролик жамиятини, миллатлараро тинчликни таъминлашга содиқликни билдиради. 5. Инсон ҳуқуқларининг умум декларацияси. 1-модда. Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича изчил ва тизимли сиёсатнинг асосий йўналишлари белгилаб олинган. Улар қуйидагиларни назарда тутади: • инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қабул қилинган қонунчилик хужжатлари ижросини таъминлаш, шунингдек бу соҳадаги ҳуқуқий асосни такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўриш; • инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишларнинг ахволини доимий ва комплекс мониторингини олиб бориш; Ўзбекистонда фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг механизмлари яратилган ва самарали амал этади. 6. Ўзбекистонда инсон тараққиёти контекстида инсон ҳуқуқларига риоя қилиш масалалари. Ўзбекистон Республикаси мустақиллика эришганидан сўнг қўшилган биринчи халқаро- ҳуқуқий ҳужжат “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” бўлди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ижтимоий ривожланиш ва давлат қурилишининг, ўзининг ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим устувори сифатида белгилаб олди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 60 та асосий халқаро ҳужжатга қўшилгани, БМТ томонидан мазкур соҳада қабул қилинган 6 та асосий халқаро шартноманинг иштирокчиси эканлиги ҳудди шундан далолат беради. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, миллий қонунчиликларида ўз ифодасини топиб, инсоннинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ишонарли ҳимоя қилишни таъминламоқда. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси “Ўзбекистон халқи инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб”32 сўзлари билан бошланади. Мамлакатнинг Асосий Қонунида мустахкамлаб қўйилган Ўзбекистон фуқароларининг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари принцип жиҳатидан Инсон ҳуқуқлари умужаҳон декларацияси қоидаларига мувофиқдир. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида “Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди” деб алоҳида таъкидланган_Ўзбекистон босқичма-босқич инсон ҳуқуқларини ижтимоий тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг асоси сифатида тикламоқда._ Download 19.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling