«Кузги буғдой экилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари»
Тажриба майдони тупроқларининг механик таркиби
Download 298.5 Kb.
|
БМИ-Ибодов А.Х.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тупроқларнинг физик хоссалари
- Тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари
- Буғдойга қўлланилган минерал ўғит меъёрларини тупроқдаги гумус миқдорига таъсири.
Тажриба майдони тупроқларининг механик таркиби
(қуруқ тупроққа нисбатан % ҳисобида)
4-жадвал. Тупроқларнинг физик хоссалари
Тупроқнинг ҳажм оғирлиги 1,29 дан 1,31 г/см3 гача боради. Энг кичик ҳажм оғирлиги 1,29 г/см3 тупроқнинг ҳайдалма қатламида аниқланди. 72-110 см қатламгача у ўзгариб боради ва шу қатламда 1,37 г/см3 ни ташкил қилади. Бундан пастки қатламларда тупроқ ҳажм оғирлиги 1,34-1,31 г/см3 даражада қолади. Тупроқларнинг солиштирма оғирлиги 2,9-2,5 г/см3 ни ўртасида ўзгаради. Энг катта солиштирма оғирлик (2,1 г/см3) тупроқнинг ҳайдалма қатламида бўлиб, 161-220 см ли қатламгача ўзгариб боради ва шу қатламда 1,6 г/см3 ни ташкил қилади. Аниқланган умумий ғоваклик катталиги ҳажм оғирлик сингари ўзгаради. Энг катта ғоваклиги (62%) тупроқнинг ҳайдалма қатламида учрайди. Ғоваклик 72-110 см чуқурликкача камайиб (59,8%) боради. Кейинги қатламларда ҳажм оғирлиги катталиги 54,3-58,6% даражасида аниқланди. Бу кўрсаткич ҳам тупроқ профилининг юқорисидан пастга қараб камайиб боради. Бир метр чуқурликдан кейин бироз камаяди. Бундай ўзгариш тупроқ ва она жинс кимёвий ва физикавий таркибига боғлиқ. Худди шунингдек тажриба майдони тупроқларининг айрим кимёвий хоссалари ҳам ўрганилди. Дала тажрибаси ўтказилган тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари 5-жадвалда келтирилган. Гумус миқдорининг ошиши секинлик билан кетадиган жараён бўлиб, у деҳқончилик маданияти, қўлланилаётган органик ўғитлар, суғориладиган сув миқдорига ва шу кабиларга боғлиқ. Тадқиқотлар олиб борилган жойнинг тупроғида гумус миқдори ҳам юқоридан пастга қараб ўзгариб туради. Ҳайдалма қатламда гумус 1,54% гача боради. Пастни горизонтларда у камайиб боради ва у 161-220 см чуқурликда 0,53% ни ташкил қилади. Умумий азот миқдори ҳам худди шундай ўзгаради. Ҳайдалма қатламда 0,130% ва 161-220 см. ли қатламда 0,041% ни ташкил қилди. Карбонат ва умумий азот ўртасидаги нисбат катталигини ҳам шу кўрсаткичлардан келиб чиқади ва у кўпроқ профил бўйлаб пастга қараб камайиб боради. 5-жадвал Тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари
Умумий фосфор миқдори ҳам суғориладиган тупроқларда гумус ва азот сингари юқоридан пастга қараб камайиб боради. 0-31 см ли қатламда фосфор 0,152%, 161-220 см ли қатламда эса 0,103% ни ташкил қилади. Умумий калий миқдори азот ва фосфор миқдоридан кўп. Уни тупроқ профили бўйлаб ўзгариши ҳам худи азот ва фосфорникидек. Энг кўп калий (1,60%) ҳайдалма қатламда ва энг кам калий (1,09%) 161-220 см ли қатламда учрайди. Озиқ элементларининг тупроқ профили бўйлаб бундай тарқалиши суғориладиган деҳқончилик ва унинг агротехника усулларининг таъсири натижасида содир бўлган. Ўсимликларнинг озиқланишида тупроқдаги озиқ элементларнинг ҳаракатчан шакли катта амалий аҳамиятга эга. Чунки бу шаклнинг миқдори тупроқни озиқа моддалар билан таъминланганлик даражасини кўрсатади. Ўрганилаётган тупроқларнинг ҳайдалма қатлами ҳаракатчан фосфор ва калий билан ўртача даражада таъминланган. Ҳайдалма ости қатлами эса фосфор билан кам, калий билан ўртача даражаларда таъминланган. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ўрганилган типик бўз тупроқларнинг физикавий ва агрокимёвий хоссалари бошқа тупроқ типларидан фарқ қилган ҳолда бундай тупроқларда тадқиқотлар олиб боришнинг аҳамияти катта. Тадқиқотлар ўтказилган дала тажриба майдончасининг тупроқлари оғир қумоқли механик таркибда бўлиб, шўрланишга учрамаган. Суғориладиган типик бўз тупроқларнинг ҳайдалма қатлами ҳаракатчан азот, фосфор ва калий билан ўртача даражада таъминланган. Бу тупроқларда гумус миқдори ўртача даражада. Тупроқда гумус миқдори юқоридан пастга қараб камайиб боради. Азот миқдори ҳам шундай характерга эга. Тупроқлар таркиби, хусусиятлари ҳамда уларда содир бўладиган физикавий, физик-кимёвий, кимёвий ва биологик жараёнларни билиш – дехқончиликда ўғитлардан самарали ва оқилона фойдаланишда муҳим ўрин тутади. 3.2. Буғдой экилган типик бўз тупроқларда гумус ва озиқ элементларнинг умумий миқдори Буғдойга қўлланилган минерал ўғит меъёрларини тупроқдаги гумус миқдорига таъсири. Тупроқларнинг органик моддаси уларнинг унумдорлигини ифодалайдиган асосий кўрсаткичлардан биридир. Тупроқларнинг агрономик, физикавий ва биологик хусусиятлари ундаги гумус миқдорига узвий равишда боғлиқдир. Тупроқ органик моддасининг роли шундан иборатки, гумусга бой тупроқларда ҳайдалма қатлам тузилиши яхши бўлади, тупроқларнинг нам сиғими етарли бўлиб, сув ўтказувчанлиги ортади, натижада ўсимликлар учун қулай бўлган сув-ҳаво ва иссиқлик режимлари яратилади. Гумуснинг тупроқ унумдорлигидаги аҳамияти шу билан чегараланиб қолмайди, унинг таркибида кўпгина озуқа элементлари учрайди. Бундан ташқари тупроқ гумуси ўсимликларни ўсиш ва ривожланишини стимулятори ҳисобланади. Тупроқларнинг гумус режими ерга тушадиган органик бирикмалар миқдорига ва уларнинг минераллашув жараёнига боғлиқдир. Тупроққа тушадиган органик қолдиқлар миқдори етиштирилаётган ўсимликларнинг хусусиятларига, қўлланиладиган ўғитнинг тури ва меъёрига, алмашлаб экиш ва тупроқларга ишлов бериш тизимига кўра турлича бўлиши мумкин. Қишлоқ хўжалигида минерал ўғитлардан фойдаланилганда, етиштирилаётган экинларнинг биологик массаси ортади. Бу ҳолат ҳамма вақт ҳам тупроқдаги гумус миқдорининг ортишига олиб келавермайди. Кейинги вақтларда суғориладиган деҳқончилик зонасида пахта якка хокимлиги ва ўғитлардан унумсиз фойдаланиш натижасида тупроқларда гумус заҳирасини камайиши кузатилмоқда. Суғориладиган тупроқларда гумус заҳирасини оширишда ўғитлашнинг илмий асосланган тизими катта аҳамият касб этади. Бу тизимнинг моҳияти шундан иборатки, алмашлаб экишдан самарали фойдаланилган холда, яна қўшимча равишда органик ўғитлар қўллаш, ўсимликлар биомассасини тупроққа қайтариш ижобий натижалар беради. Бу масалаларни ҳал қилишда, яъни антропоген омил таъсирида тупроқларнинг гумус холатини ўзгаришини ўрганишда дала тажрибалари асосий база бўлиб ҳисобланади. Шунга кўра биз турли меъёрдаги ўғитларни тупроқ гумуси миқдорига таъсирини ўрганиш учун дала тажриба ўтказиб, текшириш ишлари олиб бордик. Маълумки, ўғитларнинг гумус миқдорига, заҳирасига ва тупроқ профили бўйлаб тарқалишига таъсири ўсимлик қолдиқлари органик массаси ва органик ўғитлар миқдори билан ҳамда тупроқдаги биологик жараёнларнинг тезлиги билан аниқланади. Текшириш ишларидан маълум бўлишича, турли агрофонлар тупроқларнинг гумус холатига турлича таъсир кўрсатади (6-жадвал). 6-жадвал Download 298.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling