Кўзларингни оч итга бергил ошинг итдир вафодор
Download 15.91 Kb.
|
низом
- Bu sahifa navigatsiya:
- Низомиддин Оний УМР
- Низомиддин Оний ҚАДРИН БИЛМАГАН
- Низомиддин Оний СОҒИНЧ
- Низомиддин Оний
КЎЗЛАРИНГНИ ОЧ Итга бергил ошинг итдир вафодор, Дўстга берсанг ошинг дўстдир жафокор. Тўрт кунлик дунёга ким ҳам фидокор, Илло йиқилмагин кўзларингни оч, Яхши билан булгил ёмонлардан қоч. Дерлар ҳаёт бошга неларни солмас, Султон ҳам бир умр шох булиб қолмас. Ноз этиб гузал ёр не куйга солмас, Илло йиқилмагин кўзларингни оч, Яхши билан булгил ёмонлардан қоч. Ҳамиша асрагил номус орингни, Ногоҳ синсанг ғаним ичар қонингни. Еру кук талашиб битта жонингни, Жафосин чекмайин кўзларингни оч Яхши билан булгил ёмонлардан қоч. Низомиддин Оний УМР Бу дунёга келдик дўстлар, Бир кун кетмоғимиз бор. Неки англолмаган булсак, Сунгра билмоғимиз бор. Умримиз ўтгувчи карвон, Айтинг кимда йуқдир армон. Ўтмас ҳаёт йули равон, Ғамлар чекмоғимиз бор. Ўтда куйиб жону таним, Дўсту ошно бўлди ғаним. Шу бўлди англаб етганим, Қонлар ютмоғимиз бор. Ҳаёл қочар қай ён олиб, Кимлар юрар бахтдан нолиб. Оний сен юрмагин нолиб, Бахту иқболимиз бор. Низомиддин Оний ҚАДРИН БИЛМАГАН Айтинг қайдан тоъле топар Ошнони қадрин билмаган. Бир кун келиб селда оқар, Дарёни қадрин билмаган. Топганин кўз юмиб ютар, Қолмаса-чи ғамда утар. Билмам сени нелар кутар, Давронни қадрин билмаган. Битмас кунгил ярасида, Йиғлар гудак норасида. Бордир инсон орасида, Фарзандни қадрин билмаган. Ўз ҳаққини ола билмас, Дардин куйга сола билмас. Қулда торин чала билмас, Ўзтозни қадрин билмаган. Шайтон йўлга кирса ногоҳ, Ғам мусибат этмас огоҳ. Чора йўқдур урса ҳам оҳ. Рахмонни қадрин билмаган...! Низомиддин Оний СОҒИНЧ Ҳаётда нимадир камдек туюлар, Сал кунгил ҳиралик ғамдек туюлар. Тунлари ёстиққа ёшлар қуйилар, Севган инсонингни соғинганингда... Қорунғуга ухшар гуё ҳар томон, Ҳаёлинг об қочар билмам қай томон. Ҳатто томоғингдан ўтмас бурда нон, Севган инсонингни соғинганингда... Кунглингга сиғмайди майда чуйда гап, Кимгадир дард ёрсанг кўча-кўйда гап. Кўзга ҳам кўринмас ғийбат, иғво, гап, Севган инсонингни соғинганингда... У булсин гоҳи ёр гоҳ қариндош, Гоҳи улфат жўра ёки чин сирдош. Йиғламай дейсану кўздан оқар ёш, Севган инсонингни соғинганингда... Яшарсан бир умр дийдорни кутиб, Қалбингни ёндирган дилдорни кутиб. Йиғларсан зор-зор суъратин упиб, Севган инсонингни соғинганингда... Кексалик ҳам аста келар ахтариб, Кўз очиб юмгунча сочинг оқариб. Бир йилинг бир кундек қоларсан қариб, Севган инсонингни соғинганингда... Бир сатр битгандим соғичдан безиб, Хаста бу юракни дард билан эзиб. Қайга ҳам борардим умидим узиб, Севган инсонимни соғинганимда...! Низомиддин Оний Download 15.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling