Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар


Маълумотлар векторли формати


Download 1.3 Mb.
bet29/47
Sana09.04.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1343121
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   47
Bog'liq
Гулямова 1 кисм

Маълумотлар векторли формати.
География ахборот тизимларида икки хил кординаталар тизимидан фойдаланилади. Булардан бири Ер юзасидаги координаталар тизими, иккинчиси эса экранда ёки бошқа периферияга чиқариш учун ҳисобланган варақнинг координаталари. 14 - расмда шундай форматга мисоллар келтирилган. Булардан биттаси HPGL (Hewlett Packard Graphics Language) варақни изоҳлайдиган тил бўлиб, принтер ва плоттер учун мўлжалланган.

IN; IPO 0 8636 11176;
SC-4317 4317 5586 5586;
SPI:
SC-4249 4249 -5498 5498;
SPI;
PO-2743 847; PD -2743 3132
608 847 -2743 847;

14 - расм. HPGL форматидаги файлга мисол



Улар ASCII кодда ёзилган ва ҳар бир қатор буйруқни билдиради ва у бажаргач икки кетма кет турган нуқта ёки чизиқлар бирлаштирилади. Бундай форматдаги маълумотларни ёзиш ёки таҳрир қилиш анча осон. Файлнинг бошида катта кичиклиги, ранги, масштаби каби маълумот сақланади. Уларни топология билан ҳеч қандай алоқаси йўқ..


15 - расмда кўрсатилган формат PostScript варақни изоҳлайдиган тил Adobe Corporation томонидан яратилган эди. Бу формат лазерли принтерлар ва бошқа чоп этиш учун мўлжалланган воситаларда кўлланилади. Координаталар эса варақнинг катталига кўра ҳисобланади. Бу форматда ҳарфларнинг тури, катталиги, ранги каби изоҳлар мавжуд. География ахборот тизимларида бу формат тайёр ҳаритани чоп этиш ёки экспорт қилиш учун ишлатилади.
%%BeginSetup
11.4737 setmiterlimit
1.00 setflat
/$fst 128 def
%%EndSetup
@sv
/Sctm matrix currentmatrix def
15 - расм. PostScript форматидаги файлга мисол
Автокад (AUTOCAD) DXF формати маълумотларни чизиш учун мўлжалланган. Унда ички формати маълумотларни сақлаш учун, ташқи DXF формати орқали файллар битта компьютердан бошқасига, ёки битта дастурдан бошқасига кўчириш учун ишлатилади. Бу файлда унинг бошида муҳим бўлган маълумотлар, мисол учун, файлнинг тайёрлаш жараёни тўғрисидаги ахборот ва файлнинг бошқа изоҳлари сақланади. Бу файл ҳам топологияни тушунмайди, лекин ахборотни алоҳида турган “қатламларда” сақлашга имкон беради (16 - расм).
16 - расм. AUTOCAD DXF форматидаги файлга мисол
Ундан ташқари чизиш учун муҳим бўлган ахборотларни ҳам сақлайди, масалан чизиқ ва ҳарфларнинг рангини, катта кичиклигини, тузилишини ва бошқалар. География ахборот тизимлари бу форматдаги файлларни яхши тушуниб, уларни тўлиқ идора қилиш имкониятига эга.
Юқорида эслатиб ўтганимиздек DLG ва TIGER форматларда кўп маълумот яратилгани учун улар кўпгина мамлакатларда тарқалган. Уларнинг яратишда 1:100 000 ва 1:24 000 масштабдаги ҳариталардан фойдаланилган. Элементлар, масалан, гидрография, йўллар, маъмурий чегаралар, рельеф ва бошқалар алоҳида турган файлларда сақланади. Улар векторли форматдаги файллар бўлиб топологияни ҳам ўз ичига олади. Демак, улар ахборотни “арк нуқта” тартибида ва нуқта, чизиқ, майдон каби алоҳида файлларда сақлайди. АҚШда бундай маълумотлар бутун мамлакатни қоплайди ва уни Интернет орқали тарқатиш имкони бор.

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling