Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар
Download 1.3 Mb.
|
Гулямова 1 кисм
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИМИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ Л.Х. ҒУЛОМОВА ГЕОГРАФИЯ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР (ўқув қўлланма) 1 қисм Тошкент2010Ушбу ўқув қўлланма олий таълим юртларининг – “Геодезия, картография ва кадастр”, “География”, “Гидрометеорология” йўналишлари бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб, унда География ахборот тизимлари ва технологиялар назарий ва амалий масалалар баён этиш қатори, улардан фойдаланиш йўллари батафсил ёритилган. Ўқув қўлланмадан магистрлар, аспирантлар, ўқитувчилар ва География ахборот тизим ва технологиялар бўйича тадқиқот ишларини олиб бораётган илмий муассасалар ходимлари ҳам фойдаланишлари мумкин. Мухаррир: география фанлари номзоди, доцент А.Э.Эгамбердиев (Ўзбекистон Миллий университети геодезия, картография ва кадастр кафедраси)
Олий таълим юртларининг “Геодезия, картография ва кадастр”, “География”, “Гидрометеорология” йўналишлари бўйича таълим олаётган талабалар учун ўқув қўлланма. Ўзбекистон Миллий университети география факультети илмий кенгашининг 2010 йил сонли қарорига мувофиқ нашрга тавсия этилган. ISBN - СЎЗБОШИЗамонавий ахборот технологиялар ривожланган сари улар бизнинг ҳаётимиздан мустақил ўрин олмоқда. Бугун уяли алоқа ёки Интернетни нима эканлигини ва уни имкониятларнини барча билади десак ҳам бўлади. География ахборот тизимлари ва технологиялар қадимдан ривожланиб келаётган география, геология, геодезия, картография каби фанларга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ушбу фанларнинг тажрибаси, анаъналари, ғояларига таяниб янги вужудга келаётган фан ва технологиялар ўз навбатида уларнинг ривожланишига ҳам ҳисса қўшмоқда. Тез ва соз, аниқ ва тўлиқ маълумот билан таъминлаб, география ахборот технологиялар ҳудудий ва минтақавий ривожланишни идора қилишда, тегишли қарорларни қабул қилишда ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Геодезия ва картография эса ўз вазифаларни ечишда география ахборот тизимларининг ва технологияларнинг афзаллигидан кенг фойдаланмоқда. Икки қисмдан иборат бўлган мазқур ўқув қўлланмада тез сураътда ривожланиб бораётган География ахборот фани ҳамда География ахборот тизимлари ва технологиялар билан талабаларни яқиндан таништириш бош мақсад қилиб қўйилган. Шу мақсадга боғлиқ ҳолда 1 қисмида умумий маълумот берилиб, уларнинг қисқача тариҳи, таърифи ва бошқа фанлар билан алоқаси қисқача ёритилган. География ахборот тизимларининг картографик асосларига эътибор беришдан сабаб ушбу технологиялардан фойдаланганда уларнинг ижобий ва салбий хусусиятларини тўғри тасаввур қилишга ёрдам беришдир. География хаританинг хусусиятлари барпо этиладиган маълумотларга бевосита таъсир кўрсатади ва яхши рақамли маълумот яратишда картографик манбанинг аҳамияти жуда катта. Бир неча сўз География ахборот тизимлари структурасига бағишланган, чунки уларнинг муҳити ва тузилиши, компьютер тизимнинг, маълумотларни сақлаш ва дастурлаш асосларини тушунмасдан ва билмасдан ушбу технология ва тизимлардан ўринли фойдаланиб бўлмайди. Бошланғич даражада бу маълумот фақатгина йўлни кўрсатиб туради, етакчи фойдаланувчининг эса чуқур билимга эга бўлиши мақсадга мувофиқдир. Назарий нуқтаи назардан харитани компьютер ҳотирасига киритиш масалалари етарли даражада ечилган деб ҳисобласа бўлади ва сўнгги 50 йил ичида катта тажриба ортирилган, услубиётлар ва техникавий воситалар тез ривожланиб бормоқда. Шу сабабли ўқув қўлланмада амалий масалалар ёритилиб, айрим тавсияларга ҳам эътибор берилди ва усулларга тавсиф бериш қатори техникавий воситалардан фойдаланиш йўллари кўрсатилди. География ахборот ташкил қиладиган маълумотлар базаларини шакллантирилиши, маълумотлар моделлари ва форматлари, ҳамда маълумотлар алмашуви каби масалаларга алоҳида эътибор берилган, уларнинг такомиллаштириш ва улардан фойдаланишга таъсир кўрсатадиган омиллар хусусида ҳам маълумот берилган. Маълумотлар базаларниниг тўлиқлиги, батафсиллиги, аниқлиги, замонавийлиги тадқиқотларда ва амалиётда география ахборот технологиялардан фойдаланиш натижаларига айниқса катта таъсир кўрсатади. Энг муҳим масала География ахборот тизимлардан фойдаланишдир. Улар фақат харита тузиш ва жиҳозлаш учун қўл келади деган фиқри нотўғри деб ҳисобласак бўлади ва чунки уларни имкониятлари ниҳоят чексиздир. Чунончи ҳозирги пайтда харита асосда қадимдан Ер ҳақидаги фанларда қўлланилиб келаётган ҳудудий ва фазовий таҳлил олиб бориш билан бир қаторда кадастр учун рўйҳатга оладиган махсус ерга оид ахборот тизимлари, турли соҳаларда қарор қабул қилиш ва идора қилишда маслаҳат берувчи тизимлар ҳам яратилган. Ушбу тизимлар ёрдамида янги ахборот маҳсулот яратиш, ахборотлар билан таъминлаш, ахборотлар асосида жойни, ҳодиса, жараённи ўрганиб тўғри қарор қабул қилиш ва идора қилиш вазифалар ечилмоқда. Шунингдек, кўлланмада мавжуд ғояларга асосланиб ҳозиргача яратилган растрли ва векторли география ахборот тизимлари билан таништиришга ҳам ҳарақат қилинди ва уларнинг кўрсаткичлари, хусусиятлари, улар ёрдамида муайян вазифаларни ечиш йўллари кўрсатилди. Мазқур ўқув қўлланмада айрим муҳим масалалар ёритилган бўлиб ва ушбу фан ва техниканинг қизиқарли ушбу йўналиши билан азиз ўқувчини таништиришга ҳарақат қилинди. 1996 - 1997 йилларда фан ва таълим соҳасида ҳалқаро Уильям Фулбрайт номли алишув дастури орқали АҚШ География ахборот ва таҳлили миллий марказида илмий тадқиқот олиб борилган муаллифнинг натижалари ва ушбу фандан дарс олиб бориш тажрибаси ўқув қўлланмага асос бўлди. География ахборот тизимлари ва технологиялар бўйича хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ҳам ёритишга ҳарақат қилинди ва мавзуга оид айрим маълумотлар республикамизнинг шароитларини эътиборга олган ҳолда берилди. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling