Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар


Download 1.3 Mb.
bet7/47
Sana09.04.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1343121
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47
Bog'liq
Гулямова 1 кисм

Вақт мобайнида ва ҳудуд бўйича ўзгарувчан география ҳодиса ва жараёнларни ўрганиш услублар асосида ҳам “яқин” ва “узоқ” деган хусусиятлар эътиборга олинган. Диффузия назариясига кўра бирорта жойда айрим вақтда кузатилган ҳодисани бошқа жойда ва бошқа пайтда содир бўлиши эҳтимоли бор, ва қанча жойлар бир бирига яқин ва ҳодисалар содир бўлиш орасидаги вақт кам бўлса, ҳодиса содир бўлиш эҳтимоли шунчалик ошади. Бу қонун турли хил моделлаштириш ва алгоритмлар яратилишда ишлатилган ва айрим География ахборот тизимларига ўрнатилган. География ахборот фани шундай қонун қоидаларни аниқлаб ва география ахборотни изоҳлаш тартибини ўрганиш қатори янги география ахборот тизимлари ва технологияларини яратишга асос яратиб келмоқда.

Коғоздаги чизилган харита вақт мобайнида фақат айрим дақиқада кузатилган ҳодиса еки жараённи кўрсатади ва у тезда эскириб қолади. Картография шундай картографик асарларни умрини узайтириш мақсадида уларнинг мазмунини тўлароқ кўрсатишга ҳарақат килган ва синтетик (бир неча кўрсаткичларни умумлаштирилган ва бирлаштирилган ҳолда), баҳолаш хариталарни яратишга интилган. Замонавий ахборот технологиялари география маълумотлар базаларини янгилатиб, тузилган хариталарнинг мазмунини тўлдириб ва қайта ишлаб динамик хариталар мажмуаларини тайерлаш ва тарқатиш имкониятларини яратади. Бунга боғлиқ ҳолда география ахборот фанининг янги вазифаси пайдо бўлди, яъни “фазовий концепциялар, категориялар, муносабатлар ва жараёнлар” ни ўрганиш ва таҳлил қилиш назарияси ва услубиетини асослаб бериш. География ахборот тизимлар ёрдамида объектларнинг ўхшаш шакл ва нусхаларини саралаб текшириш асосида умумий ва хусусий анаъналарни кўрсатиш вазифасини ҳам география ахборот фани ўз ичига олади.

Ҳозирги кунда янги изланишлар фазовий ва вақт ўлчови бўйича география ахборотни таҳлил қилиш услубиётини яратишга қаратилган. Ҳодисаларнинг кетма кетлигини ифодалаш учун география ахборот фани назарий асосларини ва амалий йўлларни излаб турмоқда, чунки вақт ўлчови нуқтаи назардан маълумотни таҳлил қилиш имкониятлари замонавий география ахборот тизимларида чегараланган. Тез ўзгарувчан объектларнинг хусусиятларини маълумотлар базасига киритиш ва қайта ишлаш вазифаларини кенгайтириш долзарб вазифаси деб ҳисобласак бўлади. Ахборот технологиялар ҳақиқий маълумотларни қайта ишлаш қатори моделларни яратиб уларни таҳлил қилиш имконини яратади ва шу усулдан фойдаланиб турли хил ривожланиш “сценарийларни” яратиш орқали ҳодисанинг ва жараённинг хусусиятларини ўрганиш йўллари кўпаймоқда. Шундай дастурлар кундан кунга кўпайиб бормоқда ва география ахборот фани “жараён объекти” нима? деган саволни кўтариб турибди ва шунга боғлиқ ҳолда турли хил дастурларни география ахборот тизимларда қўллаш йўлларини излаб турибди. Расмий қабул қилинган стандартлар йўқлиги, алишув муаммоси ечилмаганлиги шундай дастурларни тўғри ишлатишга тўсқинлиқ қилмоқда. “Жараён объекти” маъноси юқори поғонали билимларни ўз ичига олади ва унинг қиймати оддий маълумотларга кўра баландроқ туради.


Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling