Математикасиз география ахборот технологиялари ривожлана олмас эди. Математиканинг қуйидаги илмий йўналишларга қўшган ҳиссасини қисқача таърифлаб берамиз: Моделларни барпо этишда ва уларни таҳлил қилишда. Хатоликларни ва уларни тўғрилашда. Компьютер графикаси асосларидан объектларни тасвирлашда фойдаланилади. Компьютерга асосланган дизайн (computer-aided design CAD) дастурлашда ҳамда маълумотларни киритишда ва уларни инсон кўзи кўрадиган ҳолатга келтирилган тасвирларни яратиш (визуализация)да қўланилади. Ахборотни идора қилиш тизимини (database management systems DBMS) ахборотни рақамли тарзга айлантириш ҳамда катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва сақлашда тутган ўрни муҳим. Сунъий интеллект (artificial intelligence AI) компьютердан фойдаланиб инсоннинг фикр юритишга ўҳшатиб қарор қабул қилишда қўлланилади. Бу вазиятда компьютер «эксперт» вазифасини бажариб харита тузишда ва генерализацияни олиб боришда қарор қабул қилади ёки тавсияларни таклиф этади. География ахборот тизимларида ҳамма бор сунъий интеллект имкониятлари ўзлаштирилмаган. Математика фанидан геометрия ва графлар назариясини алоҳида тутган ўрнини кўрсатиш керак.
Ерни ўрганадиган турли фанлар география ахборот технологиялардан фойдаланувчи бўлиб ўз таъсирини ҳам кўрсатмоқда чунки улар ёрдамида ечиладиган вазифалар география ахборот фанини ҳам технологияларни ҳам тизимларни ҳам такомиллаштиришга ва имкониятларини кенгайтиришга олиб келади. Бу фанларнинг рўйҳати жуда узун бўлиши мумкин ва география ахборот технологиялардан тез тез фойдаланиладиган фанлар:
геология ва геофизика,
океанография,
қишлоқ хўжалиги,
биология ва экология,
атроф муҳитни ўрганадиган фанлар,
социология,
сиёсатшунослик,
антропология.
География ва атроф муҳитни ўрганадиган фанлар ҳозирги кунларда долзарб бўлган дунёвий иқлим ўзгариш муаммосини аниқлашда кўп ҳар хил манбалардан олинган маълумотларга таяниши лозим ва география ахборот фани унумли изланиш йўлини кўрсатиб бериши ажаб эмас. Янги ривожланаётган йўналишдардан инсон ва компьютер ўзаро муносабатларни ўрганадиган когнитив псиҳологияни кўрсатиш ўринлидир ва псиҳологиянинг бу йўналиши замонавий техникавий воситалар шу жумладан янги компьютерларни яратишда катта ёрдам бериб турибди.
Хулоса қилиб география ахборот ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, Ер юзасидаги объектлар, ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида маълумот беради. Ушбу ахборотни қабул қилиш ва уни таҳлил қилиб идора қилиш учун география ахборот технологиялар яратилган ва улар ривожланиб бормоқда. Улар компьютер тизими ва махсус дастурлаш туридир. Афзал томонларининг кўплиги туфайли география ахборот технологияларининг ишлатиш йўллари кўпайиб бормоқда. Назарий асосларини яратувчи география ахборот фани ўз вазифаларини кенгайтириб турибди ва у инсонни компьютердан унумли фойдаланиш йўллари орқали география ахборот технологияларининг имкониятларини оширишига қаратилган.
Саволлар:
География ахборот тизими фақат харита тузадиган тизим деган фикрга қўшиласизми?
Компьютер фанисиз география ахборот тизимлар қандай қилиб ривожланар эди?
Ер ўрганадиган фанларнинг география ахборот фани билан алоқаси қўчайиб боришини кўрсатинг.
Инсон ва компьютер ўзаро муносабатларга эътибор берилишининг сабаби нимада?
Do'stlaringiz bilan baham: |