Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар
Маълумотлардан фойдаланиш тизими
Download 1.3 Mb.
|
Гулямова 1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Идора қилиш тизими
- 3.2. Компьютер тизимнинг асослари
Маълумотлардан фойдаланиш тизими фойдаланувчига ва география ахборот тизими ёрдамида бажариладиган ишларга кўра таҳлил қилиш ишларини ва маълумотлар структурасини, тизим ва фойдаланувчи орасидаги алоқани ўрнатиб туради.
Идора қилиш тизими ташкилий аҳамиятга эга бўлиб (компьютер маркази қошидаги маълум гуруҳ булиши мумкин), маълумотлар ва таҳлил қилиш ҳизматлар билан таъминлайди. Шундай гуруҳ тизимни идора қилувчи, маълумотлар базасини бошқарувчи, тизим оператори, тизим таҳлилчи, маълумотларни рақамли тарзга айлантириш оператори каби мутахассислардан ташкил топади. Ушбу гуруҳ фаолияти география ахборот тизимидан унумли фойдаланишига катта таъсир кўрсатади. География ахборот технология орқали географик маълумотлар бошқа маълумотлар билан кўшиб таҳлил қилинади ва бу имконият географияга оид билимларни кенгайтириш ва мукаммалаштиришга ёрдам беради. Ҳарита ва тасвирларга таяниб география ахборот тизими турли хил ҳодиса ва жараёнларни ҳудудий жойлашишини тадқиқ қилишда янги ёндашувни яратади. География ахборот технологияларисиз шундай янгиликлар пайдо бўлмас эди. География ахборот тизимининг техникавий тузилиши қуйидагича: 1. Компьютерлар тизимнинг асосий қисми бўлиб, улар бош ва алоҳида турган микрокомпьютер, ишчи станциялардан иборат бўлади. 2. Маълумотни киритиш-чиқариш воситалари ва сканер, дигитайзер, телекамера, принтер, плоттер каби ускуналардан иборат бўлади. 3. Дастурлар тизимнинг муҳим қисмидир ва уларсиз иш олиб бориббўлмайди. Улар “Нима килиш керак? “Ишни қандай бажариш керак?” деган саволларга жавоб беради. Саволлар: География ахборот тизимлари мақсадга мувофиқ бўлиш учун қандай функцияларга эга бўлиши керак?. География ахборот тизимлари қанадй ўзига хос функциларига эга? Нимага география ахборот тизими бир бири билан ўзвий боғлиқ қатор тизимлардан иборат? 3.2. Компьютер тизимнинг асослари Маълумотларни компьютерга киритишда уларни рақамли кўринишга айлантиришга тўғри келади. Компьютерда маълумот қайси тарзда сақланади? Биламизки, маълумот махсус код билан ёзилган ва идора қилинадиган тарзда сақланади. Компьютердаги ахборот фақат 2 ҳолатда сақланади ва ишлатилади: Ҳа-йуқ, очик-ёпик, ёқилган-ўчирилган дегани компьютер тилида электроток бор-йўқ дегани, ҳар 2 тадан битта шарт албатта мавжуд бўлади. Битта жойда 2 та ҳар хил маълумот бўлса улардан нечтасини олиш мумкин? Жавоб: 4 тасини, чунки 4 комбинация бор-йўқ пайдо бўлади (n!): 00 01 10 11. Компьютер тилида 2 ҳолат “1” ва “0” ёрдамида бинар шаклида сақланади ва унда 4 та код- “00, 01, 10, 11” яратилади. 3 ҳолат эса 8 код яратади- 000, 001, 010, 011, 100, 101, 110, 111. Математика атамаларида бу: 1 бинар рақам 21 (2*1) = 2 алтернатива 2 бинар рақам 22 (2*2)= 4 алтернатива 3 бинар рақам – 23 (2*3) = 8 алтернатива ва ҳ.қ. 8 бинар рақам – 28 (2*8) = 256 Ҳар бир бинар рақамга бит номи берилган ва компьютер мураккаблиги бит орқали изоҳланади, яъни бир дақиқада юборилган ахборот шундай йўл билан ўлчанади. Замонавий компьютерларда 8, 16 ва 32 бит йўллари мавжуд. 8 битдан иборат бўлган ахборот гуруҳи – байт деб номланади. Байт компьютердаги маълумотларни ҳисоблаш учун яратилган стандартлаштирилган шаклдир. Компьютер ўз ҳусусий форматида ҳамма бор маълумотни саклайди ва ўзини асосий мақсадини сақлаш самарасини оширишда кўради. Ҳамма тизимлар тушунадиган махсус стандартлаштирилган код ҳам яратилган ва уни ASCII код тизими деб номлашади. ASCII (ass- key) телетайп учун яратилган эди ва компьютер технология ҳам ундан кенг фойдаланади. Бу кодда рақамлар 128 белги орқали белгиланади, 0 дан 9 гача рақамлар ва ҳарфлар, ҳамда турли белгилардан фойдаланилади. 128 турли хил мисолларни турли бор-йўқ комбинациялардан иборат бўлган 7 бит ёрдамида изохлаш мумкин. Амалиётда 1 байт (8 бит) қўлланилади. Мисол учун, бинарлардан фойдаланиб ушбу кодларни ракамларга айлантириш мумкин (ўнгдан чапга ўқилади ва 8 бит 0 дан 7 гача саналади): берилган бит - 7 6 5 4 3 2 1 0 128s 64s 32s 16s 8s 4s 2s ва уни айлантириш натижасида 01010101 дегани йук 128s, битта 64, йук 32s, битта 16, йук 8s, битта 4, йук 2s ва битта бир беради -> 64+16+4+1 = 85. Бу кодда 85 код санаси “U” ҳарфини билдиради ва бу ҳарф битларда 01010101 тарзда сақланади. Компьютер нима ва у нимадан иборат? Уни ташкил қиладиган кисмлар қўйидагилардан иборат: Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling