Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар
боб. География ахборот тизимлар структураси
Download 1.3 Mb.
|
Гулямова 1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маълумотларни қайта ишлаш тизими
3 боб. География ахборот тизимлар структураси
3.1. География ахборот тизимининг муҳити ва тузилиши Юқорида кўрсатилгандек География ахборот тизими ахборот тизимларининг махсус тури бўлиб, географик ахборот билан ишлаш учун мўлжалланган ва бир неча бир бирига боғлиқ ҳолда ягона мақсадда ишлаб турган воситалардан ва қисмлардан ҳамда бажариладиган ишлардан иборат. Бошқа ахборот тизимлари каби география ахборот тизимлари ҳам янги ахборот яратади. Бир бирига боғланган жараёнлар ҳақида маълумотларни кузатиб ва уларни тўплаб таҳлил қилиш орқали ахборот маҳсулотни тайёрлайди. Бундай ахборот тизими мақсадга мувофиқ бўлиш учун кузатиш, ўлчаш, ифодалаш, тушунтириб бериш, қарор қабул қилиш функцияларига эга бўлиши шарт. Ҳудудий ёки географияга оид аниқ координаталарга эга бўлган маълумотлар билан ишлайдиган география ахборот тизимининг ўзига хос функцияси, фазовий таҳлил қилиш функциясига эгалигидир. Табиий бойликларни идора қилишда, ердан унумли фойдаланишда, юк ташиш каби масалаларни ечишда шундай функциясиз қарор қабул қилиш осон эмас. Бу функция география ахборотнинг махсус хусусиятини, яъни элементларининг фазовий муносабатларини, уларнинг жойлашишини, бир бирига яқинлиги, ҳудудий тақсимланишини ўрганишда қўл келади. Демак, техникавий воситалар, компьютерни ишлатадиган дастурлар ва фазовий таҳлилни таъминлайдиган жараёнлар география ахборот тизимини барпо этади. Бошқа компьютер дастурлар ҳам, мисол учун AutoCAD ва ҳар хил статистик дастурлар, фазовий маълумотлардан фойдаланади, лекин уларда фазовий таҳлил қилиш функциялари тўлиқ ҳолда мавжуд эмас. География ахборот тизими ўз навбатида бир бири билан боғлиқ бир неча тизимлардан иборат: Маълумотларни қайта ишлаш тизими орқали ҳарита, аэросурат, тасвирлардан олинадиган маълумотлар ва далада олинган кузатишлар компьютерга киритилади. Демак, бу тизим маълумотларни киритиш вазифасини, яъни аналог маълумотни рақамли маълумотга айлантириб уни маълумотлар базасига жойлаштиришни режалаштиради. Маълумотларни сақлашда улардан кайси даражада фойдаланилади, янгиланиб турадими ва маҳфийлиги қандай деган саволларни ҳам кўриб чиқади. Ахборотни киритади ва ахборотни саклайди. Маъулмотларни таҳлил қилиш тизими компьютердаги маълумотларни топиб бериш ва таҳлил қилиш вазифани бажаради. Бундай ишлар жуда осон йўл билан ҳам, мураккаб статистика аппаратидан фойдаланиб катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш йўли билан ҳам бажарилиши мумкин. Ахборотни қайта ишлаб уни экранда кўрсатишми ёки жадвал, ҳарита тайёрлашми, ёки уни бошқа рақамли тарзга айлантиришми деган саволларни ечимини топиб бериш ушбу тизимнинг зиммасига юклатилган. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling