Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар
География ахборот тизимида сақланадиган ахборотнинг хусусиятлари
Download 1.3 Mb.
|
Гулямова 1 кисм
3.4. География ахборот тизимида сақланадиган ахборотнинг хусусиятлари
Ҳақиқатнинг мураккаблигини эътиборга олсак ҳамма бор ахборотни сақлаш муаммоси юзага чиқади. География ахборот тизимлари ҳудудий ёки фазовий маълумотлар орқали дунёни ўрганишга ёрдам беради. Демак, география ахборот тизимидан фойдаланувчи маълумотлар базаси асосида дунё тўғрисида тасаввур ҳосил қилинади. Ўлчаш натижалари ва маълумотлар базасидаги ахборот иложи борича тўлик ва аниқ бўлиши шарт. Маълумотлар базасидаги ахборот қўйидаги талабларга жавоб бериш керак: тасвирланган ҳодиса ва жараёнларнинг мазмунини ва кўрсаткичларини батафсил ёрити бериши, вақт кўрсатуви борасида аниқ маълумотга эга бўлиши, ўрганадиган жойга мос келиши. Ахборотнинг кўриниши қандай? Маълумотлар базаси дискретли объектларнинг рақамли тарзидан иборат. Ҳаританинг элементлари (кўллар, чегаралар) дискретли объектлардир. Ҳаританинг мазмунини эса маълумотлар базасидаги объектлар ташкил қилади. Бу объектлардан айримлари ҳақиқатда йўқ (чегаралар, горизонталлар) ва айримлари ҳақиқий объектлар (уйлар, кўллар). Маълумотлар базасидаги ҳудудий ахборот шундай хусусиятларга эга: У ҳақиқий объектларнинг рақамли тасаввури. У сунъий объектларнинг рақамли тасаввури. Маълумотлар базаси мақсади учун яратилган сунъий объектлар (пикселлар)дан иборат. Узлуксиз ходисаларни (ҳаво ҳарорати, баландликлар) маълумотлар базасида сақлаш учун ўлчаш ишлари бажарилади ва қўйидаги саволлар текширилади: Нуқтада (гидро-, метео- постларда) маълумот кузатилганда нуқталар орасида нима бор ва уни қандай қилиб ҳисобласа бўлади? Чизиқ бўйича маълумот кузатилса унинг орасида нима бор ва у маълумот қандай қилиб ҳисобланади? Жойни қисмларга бўлиб ва ҳар битта қисмдаги ҳодиса ўзгармайдиган деб ҳисобланадими ва чегарада нима бор? Мисол учун тупроқ ҳариталар тузилганда шундай саволларни кўтарилиши табиий. Чегараларни ўтказиш натижасида дискретли объектлар яратилади ва улар нуқта, чизиқ, ареал сифатида қабул қилинади. Ушбу усуллар икки хил бўлади: растрли ёки текис равишда жойлашган нуқталардан ва бир хил катталикдаги зоналардан иборат. Бу усуллар – аппроксимация ва ҳақиқатнинг айрим томонини билдиради. Ҳудудий ахборот 3 ўлчовли, яъни: фазони билдиради ва ахборот нуқтадан нуқтагача ўзгаради, вақтни кўрсатади ва вақт мобайнида ўзгаради, мавзуни билдиради ва турли кўрсаткичлар алоҳида сақланиб турли катламларни барпо этади. Ҳодисани ўрганишда эса бирорта ўлчов ўзгармайдиган деб фараз қилинади ва бошқа 2 ўлчов текширилади: мисол учун, ахолини руйхатга олишда айрим йил учун у ўзгармайдиган деб ҳисобланади ва ареаллар учун бирорта кўрсаткич (даромад, ишсизлик) аниқланади. Бундай хусусиятларни эътиборга олган ҳолда маълумотлар базалари яратилгани икки хил ёндашувдан фойдаланилади: Географик жойлашуви ўзгармайдиган деб қабул қилинади, вақт эса ўзгарувчан деб фараз қилинади. Вақт ўзгармайди, жойлашуви эса ўзгаради. Маълумотлар базасидаги атрибутлар нима? Уларни қандай қилиб изоҳласа бўлади: Мавзули ўлчови – ҳаритада кўрсатилган объектларининг турли кўрсаткичлари. Улар атрибутлар жадвалида сақланади. Ҳар бир объект тўғрисидаги маълумот жадвалнинг қаторида. Ҳар бир кўрсаткич эса жадвалнинг устунида берилади. Жадвалда мавзули ва фазовий ўлчовлар сақланади. География ахборот тизимида вақт ўлчовини қандай қилиб сақлаш мумкин? Бунда бир неча усул мавжуд: Айрим муддат ичида кузатишлар олиб борилади (мисол учун, ҳар бир соатда, ҳар бир кунда). Бирорта белгиланган соатда ўлчашлар олиб борилади (мисол учун, ҳаво ҳарорати соат 14 да ўлчанади). Тезлик аниқланади. Маълумотлар битта ёки бир неча жадвалда сақланади. Маълумотларни саралаш вазифаси ечилганда албатта ахборотнинг бундай хусусиятларига эътибор бериш керак, чунки сонли миқдорлар математик қайта ишлаш услубига таъсир қилади: Номли (телефон номери, машинанинг номери бирорта кўшимча маълумот билдирмайди). Тартиб номери – кетма-кет келишини билдиради. Интервалли – саналар орасидаги фарқ, 0 дан бошланмаслиги мумкин (20 С ҳарорат 10 С ҳароратдан илик, лекин 2 марта эмас). Пропорционал (мутаносиб равишда) – ўлчашлар айрим бошланғич нуқтага нисбатан олиб борилади ва улар орасидаги фарқ бирорта мазмунга эга (50 кг ва 100 кг солиштиринг) Географияга оид маълумотлар география ахборот тизимларида номли ва тартибли саналар тарзида сақланади ва асосан объектнинг тоифа тартибини ёки муайян микдорини билдиради. Шу сабабли сиз шундай иш кила олмайсиз: иккинчи класс тупроқни учинчи класс тупроқка кўпайтириш орқали олтинчи класс тупроқни топиш нотўғри. Шаҳарнинг майдонини унинг муҳимлигига кўра қисмларга бўлиб бирорта мантиққа эга сон топиб ололмайсиз. Жойнинг маъқуллигини аниқлаш мақсадида тўртинчи тоифадан биринчи тоифани айириб учнчи тоифани аниклаб ололмайсиз. Шундай вазифани бажаришингиз мумкин: Ахоли сонини майдонга бўлиб аҳоли зичлигини ҳисобла оласиз. А нуқта ва С нуқта ўртасидаги баландликларни бир биридан айириб баландликлар фарқини топа оласиз. Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики мантиққа тўғри келадиган вазифа осон ечилади ва рақамли маълумотни қайта ишлашда географик нуқтаи назаридан саволлар аниқ ва тўғри кўйилиши керак. География ахборот тизимига киритиладиган ахборот сифати, тартиби кейинчалик ушбу ахборот билан ишлаш унумдорлигига таъсир қилади. Маълумотларни компьютер хотирасига киритиш учун саралаб олишда қатор масалаларни ечишга тўғри келади ва улардан, мисол учун, айрим маълумотларни далада аниқлаш масаласи. Шунга эътибор бериш керакки, саралаб олиш тартиби ечимлигига таъсир қилади. Мисол учун, ҳар бир соатда ҳарорат ўлчанса, маълумот ушбу каторда фақат муйаян соатга боғлиқ холда сақланади ва ўлчамаган соатда маълумот йўқ деб ҳисобланади. Саралаб олиш ҳамма бор вазиятни эътиборга олган ҳолда бажарилиши лозим ва шунга боғлиқ саралаб олиш ёндашувларидан фойдаланилади: 1. Тасодифий усулда жой ва вақт бир хил эхтимолликка эга деб қабул қилинади. 2. Бирорта тартибда саралаб олишда маълумотлар тўпланади, айтайлик нуқталар орасидаги масофа ҳар бир 1 км деб қабул қилинади. Асосий манбалардан олинган маълумотлар қатори кўшимча манбалардан ҳам фойдаланилади ва ушбу вазиятда уларни текшириш тўғри келади ва шундай саволларга жавоб топиш керак: Саралаб олиш ва тузишини тартиби ва қоидалари қандай? Қайси кодлаш схемаларидан фойдаланилган ва кўлланилган асбобнинг аниклиги қандай? Агар шундай саволларга жавоб топа ололмасангиз, бундай манбаларга ишонч йўқ. Маълумотларни тўплаш ва сақлашда бир хилликни таъминлаш мақсадида стандартлар қабул қилинган ва улар маълумотларни бирорта қатор ичида ҳамда турли хил маълумотлар қаторларини таққослашда қўлланилади. Мисол учун, бир хилликка эга бўлган қишлоқ хўжалик экинларда уларнинг касаллиги тури тўғрисида маълумот бўлса, тегишли чора топиш осонроқ. Маълумотлар стандартларга риоя қилган ҳолда тўпланган бўлса, улардан фойдаланиш унумли бўлади ва уларни кўп мақсадларда ва турли вазифаларни ечиш учун ишлатиш имкониятлари ошади. Маълумотлар хусусияти тўғрисида гап кетганда албатта маълумотлар алмашуви масаласини назарда тутиш керак, чунки кўпинча турли ташкилотлар бир хил маълумотлар базасини барпо этади. Мисол учун, ҳудудий планлаштириш ташкилотлар ердан фойдаланиш ҳариталарни яратади (ўрмонлар ушбу қаторга киради), ўрмон хўжаликлар эса – ўрмон ҳариталарини, атроф муҳитни муҳофаза қилиш идоралари эса – ўрмон ва қишлоқ хўжалик экинлар ҳариталарини. Ҳар биттаси турли география ахборот тизимидан фойдаланиб ҳариталарни рақамли тарзга айлантиради ва турли классификациялардан фойдаланади. Бу такрорий ишлар албатта ортикча маблағ сарф килишга олиб келади. Маълумотлар алмашуви эса кўшимча имконият яратади ва асосий форматлар алмашуви маркетингни самарасини оширади. Бу масалани ечиш мақсадида ривожланган мамлакатларда стандартлар қабул қилинган.Масалан, АҚШ давлат идораларида атроф муҳитни муҳофаза қилиш учун яратилган маълумотлар стандарти, тупроқ муҳофаза килиш хизматида тупроқлар таксономияси стандарти, ердан фойдаланиш, транспорт ва гидрография стандартлари яратилган. Маълумотларнинг сифатини билдирадиган томони уларнинг ҳато ва ноаниқлик миқдоридир. Ҳатолар табиати бир неча омилларга боғлиқ: Манбалардаги ҳатолар туфайли маълумотлар базасидаги ҳатолар пайдо бўлади. Компьютер қайта ишлаш ва саклаш ишларни бажариш натижасида ҳатолар пайдо бўлади. Компьютердан маълумот олинганда хам ҳатолар пайдо бўлади. Турли катламларни устма-уст тушириб тахлил қилганда ҳатолар кўпаяди. Ҳатоларни алоҳида кўриб чиқсак манбадаги ҳатолар ҳаритадан ташкари бошқа манбалардан фойдаланилганда вужудга келади. Аэросуратларни нотўғри таҳлил қилиш натижасида ёки асосга ўта кетган ишончлик натижасида ҳосил бўлган ҳатолар. Мисол учун, турли ташкилотларда яратилган маълумотларни таққослаганда кўприк ва йўллар бир бирига тўғри келмаганлиги аниқланди. Ҳатони қайси миқдоргача узрли деб хисобласа бўлади? деган савол юзага келади. Ундан ташқари география ахборот тизими ҳисоб китоб ишларни бажарганда ўзи кўшимча ҳатолар яратади. Масалан, чегараларни аниқлашда ва уларни тоифаларга ажратишда ҳосил бўладиган ҳатолар. Айтайлик, турли хил тупроқлар орасида чегаралар ноаниқ, лекин улар чизиқ билан кўрсатилади. Кўллар ва дарёлар чизиқларининг ўзгарувчан табиати ҳатолар пайдо бўлишига олиб келади. Бошқа ноаниқликка олиб келадиган омил – бу тоифаларга ажратиш ёки классификациия усули. Жадвалдаги маълумотларни ҳаритага туширилганда ҳатолар пайдо бўлади. Мисол учун, ботқоқ ва балчик жойларни тоғнинг чўққисида, ёки яйловларни ботқоқ жойларда кўрсатилишини оддий ҳатоларга мисол сифатида келтириш мумкин ва буни хатарли томони шуки, улар кўзга кўринмайди. Нотўғри саралашда ва тасодифий тартибда сараланган нуқталар сони кам бўлган вазиятда ҳатолар вужудга келади. Ҳатолар маълумотларни киритиш усулларига ҳам боғлиқ. Мисол учун, маълумотлар қўлда киритилганда бир қатор ҳатолар пайдо бўлади ва улар координаталарни киритилишидаги ҳатога кўшилади. Бу ҳатонинг миқдори ҳар хил операторларда ва битта операторда вақт мобайнида ўзгариб туради. Маълумотлар киритиш жараёни зерикарли ва тез чарчатадиган ишдир ва узоқ муддат мобайнида бир хил иш бажарилганда бир хил сифатни сақлаб қолиш осон иш эмас. Маълумотларни сифат нуқтаи назаридан баҳолашда аниқлик стандартларидан фойдаланилади. Шундай географик маълумотлар стандартлари кўп мамлакатларда мавжуд. Стандартларнинг айримларида объектларнинг жойлашиш аниқлигига кўпрок эътибор берилган бўлиб, атрибутлар эса бутунлай эътиборсиз колган. Аниқлик стандарти манбанинг масштабига қараб белгиланади ва маълумотлар учун бирорта йирик масштабли ҳаритадан фойдаланилади. Мисол учун, 1:25 000 масштабдаги маълумотларни асосий манба сифатида қабул қилиш лозим. Бу масштабдаги ҳаритада 0,5 мм чизиқ узунлиги жойда 12 метрга тенг ва бундан юқори аниқлик талаб этилса, унда йирик масштабли манбадан фойдаланилгани маъқул. Аниқлик стандартларини маълумот ва уни тўплаш таннархига боғлиқ ҳолда қабул қилиш мақсадга мувофикдир. Саволлар: География ахборот технологияларида ҳаритадаги ва атрибут маълумотларнинг қандай моделларини биласиз? Маълумотлар базасидаги ҳудудий ахборот қандай хусусиятларга эга? География ахборот тизимида вақт ўлчовини қандай қилиб сақлаш мумкин? Нимага стандартлар қабул қилинган? Маълумотларнинг ноаниқлиги ва ҳатолар табиати қайси омилларга боғлиқ? Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling