Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар
боб. География ахборот тизимларининг маълумот базаси
Download 1.3 Mb.
|
Гулямова 1 кисм
5 боб. География ахборот тизимларининг маълумот базаси
5.1. Маълумот базаси тўғрисида тушунча Илгари кўрсатилгандек, география ахборот тизимининг вазифаси “нима?” ва “қаерда?” саволларга жавоб беришдан иборат. Керакли маълумотни ва унинг кўрсаткичларини топиб олиш унумдорлиги маълумотларни белгиланган тартибда сақлашга боғлиқ. Атрибутлар ва ҳаританинг координаталари тўғрисидаги маълумотларни топиб олиш йўллари бир хил эмас. География ахборот тизими махсус дастур бўлиб, шундай маълумотларни бир бирига боғланган ҳолда топиб беришга имкон яратади. Мантиқ нуқтаи назаридан эса маълумотлар модели маълумотларнинг тартибини ва тарқибини назарий асосларини яратади. Бошқача айтсак, компьютернинг маълумотларни ёдлаб олиш йўли. Компьютер тизимдаги файллар эса маълумотларни сақланишнинг физикавий йўли. Шу сабабли география ахборот тизимида энг камида маълумотларнинг бир бирига боғланган икки модели мавжуд. Улар ҳаританинг ва атрибут маълумотлари моделларидир. Ушбу моделлар ёрдамида маълумотлар компьютер хотирасида жойлашилади ва керак бўлса топилади. Маълумотлар базасининг тизими бир неча модуллардан иборат: маълумотни аниқлаш модули ёрдамида киритиладиган атрибутлар кўрсаткичларининг миқдорлари белгиланади, маълумотни киритиш модули орқали кўрсаткичлар киритилади ва тўғриланади, маълумотни идора қилиш тизими эса маълумотларни сақлаш ва уларни топиб беришни таъминлайди. Маълумотларни идора қилиш тизимидан кўп соҳа ва тармоқларда фойдаланилади. Ахборот технологиялари ривожланган сари бу тизим ҳам сезиларли ўзгарди. Маълумотларни аниқлаш тили маълумотлар идора қилиш тизимнинг муҳим қисми бўлиб, янги маълумотлар базасини барпо этиш ва киритиладиган атрибутларининг сонини, уларнинг турини, киритиладиган миқдорларнинг катталигини, фойдаланувчи бажарадиган текшириш ва тузатишларнинг қоидаларини белгилайди. Маълумотлар луғатида киритиладиган атрибутларни белгиланган миқдорларининг кўлами ёзилади. Маълумотларни идора қилиш тизими бундай луғатларни текшириш имконига эга. Ундан ташқари муҳим ўрин тутадиган функцияси маълумотларни киритишдир. Идора қилиш тизимнинг маълумот киритиш субтизими маълумотлар луғатига маълумотларни аниқлаш тилининг талабларига риоя қилган ҳолда киритиладиган маълумотларнинг кўламини ва чегараларини кузатиб туради. Маълумотлар идора қилиш тизимининг саралаш, тартибни ўзгартириш, топиб бериш функцияларнинг муҳимлиги беқиёсдир. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling