Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар


Далада ва узоқ масофадан олинган маълумотлар


Download 1.3 Mb.
bet20/47
Sana09.04.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1343121
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   47
Bog'liq
Гулямова 1 кисм

4.2.2. Далада ва узоқ масофадан олинган маълумотлар
Кейинги йилларда география ахборот тизимларида далада кузатилган, геопозиционли тизим орқали ва сунъий йўлдошлардан олинган маълумотлардан кенг фойдаланиб келинмоқда. Далада олинган маълумотлар геодезик асбоблар ёрдамида, топографик съёмка орқали олинган маълумотларни ўз ичига олади. Махсус дастур “координата геометрияси” (COGO) маълумотларни география ахборот тизимлари учун мўлжалланган форматга ёзиб беради. Геопозиционли тизимдан фойдаланилганда энг камида иккита қабул қилувчи воситалар ишлатилса маълумотлар аниқлиги ошади. Ушбу усул “дифференциал усули” деб номланади ва муҳим бўлган нуқталарнинг координаталарини аниқлашда қўл келади. Қабул қилувчи воситалар олинган маълумотларни турли хил координата ва баландликлар тизимларга айлантириш имкониятга эга. Айрим геопозицион ва география ахборот тизимлари биргаликда ишлатишга мўлжалланган. Ушбу қўлланмада бу масалага кўп эътибор берилмаган.
Арофотосуратлар ва сунъий йўлдошлардан олинган маълумотлардан ҳам география ахборот тизимларида фойдаланиш имкониятлари катта. SPOT сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар Internet орқали тарқалгани туфайли муҳим манба сифатида ишлатилиши мумкин. Турли хил ечимликдаги тасвирлар алоҳида турган уйларни бир биридан ажратишга имкон беради ва турли ҳил вазифаларни ечишга мос келади.
Саволлар:

  1. Дигитайзер ёрдамида қандай тафсилотларни рақамли тарзга айлантириш маъқулроқ?

  2. Сканернинг қайси хусусиятларига эътибор бериш лозим?

  3. Манбанинг ва яратилган рақамли тасвирнинг ечимлиги нима учун фарқланади?



4.3. Маълумотларни текшириш ва тўғрилаш йўллари
Кодлаш жараёни география ахборот тизимига маълумот киритиш жараёнининг фақат айрим қисмидир. Унинг натижасида нуқталарнинг координаталари тўғрисида маълумот барпо этилади. География ахборот тизимида сақланадиган ҳар бир элемент тўғрисида маълумотни ҳам компьютер хотирасига киритиш керак. Маълумки, ушбу маълумотни ҳам рақамли тарзда киритиш лозим. Харитага назар ташласак унда турли хил маълумотлар ҳар хил усулдан фойдаланиб кўрсатилган. Мисол учун, дарёлар учун уларнинг номлари, чуқурлиги, кенглиги, тезлиги, кўприк ва бошқа иншоотлар каби ахборот берилган. Ушбу ахборот тушунишни компьютерга ҳам ўргатиш керак. Илгари атрибутлар хусусида гап кетган эди ва улар оддий файл тарзида сақланади, бошқача айтганда, оддий жадвал ва ушбу жадвалнинг қаторлари харитада берилган элементлар, устунлар эса элементларнинг кўрсаткичлари ҳисобланади.
Мисол учун, қаторларда дареларнинг номлари берилса, устунларда ҳар бир дарёнинг ўзига ҳос кўрсаткичлари, яъни тезлиги, кенглиги, денгиз сатҳидан баландлиги ва ҳ.қ.. География ахборот тизимида атрибутларни киритишдан аввал уларни тасаввур қилиб таърифлаш тартибини белгилаш керак. Мисол учун, номи қайси йўл билан берилади, нечта рақамларга жой ажратиш керак, нечта устунда маълумот келтирилади ва шунга ўҳшаш
саволларга жавоб беришга тўғри келади (4 - расм).
Ҳар бир атрибутнинг ўзига ҳос кўрсаткичлари мавжуд ва уларни тўғри киритишда бир неча масалаларга эътибор берилиш лозим:

  1. Таърифнинг тури қандай? (матн, рақам, сон, сана ва ҳ.қ.)

  2. Кўрсаткичларнинг энг катта ва энг кичик миқдори нимага баробар?

  3. Бирорта кўрсаткич кўрсатилмаган ҳолда жадвалнинг тегишли катагида нима ёзилади? (кўпинча маълумот йўқлигини -999 ёзув билдиради)

  4. Бир хил номга эга бўлган объектларни қандай қилиб ажратиш мумкин?

  5. Қайси атрибут орқали бошқа маълумотлар билан боғланиш мумкин? (ID санаси шу мақсад учун жадвалда белгиланади ва шу сабабли ҳамма атрибутлар ўз ўрнини эгаллайди ва йўқолиб кетмайди)




ID

ТУРИ

НОМИ

СИФАТИ



ЙЎЛЛАР

АВТОМОБИЛЛАР
СОНИ (КУНИГА)

1

АВТОМОБИЛ
ЙЎЛ

Р 234

АСФАЛТ
БЕТОН

5 ҚАТОР

88

2

АВТОМОБИЛ
ЙЎЛ

О 34

ШАҒАЛ

2 ҚАТОР

32

А Б В
4 - расм. Атрибутлар жадвали файл қилиб сақланади. А - атрибутга муносиб сонли ёки матнли кўрсаткич, Б - ҳар бир атрибутнинг номи ва кўрсаткичи мавжуд, В - ёзув, бирорта тафсилотнинг ҳамма атрибутлари

Маълумотлар базасини барпо этишда шунга ўхшаш саволларга биринчи навбатда жавоб олиш зарур. Махсус воситадан, яъни маълумотларни ифодалаш модулидан фойдаланиб атрибутларнинг тартиби белгиланади. Айрим география ахборот тизимларида бу иш жуда осонлик билан бажарилади. Маълумот киритиш модули жараённи назорат қилишда ёрдам беради ва белгиланган қоидаларга риоя қилинмаган маълумотларни киритишга йўл бермайди. Тизим ҳар бир киритиладиган атрибутнинг таърифини, турини ва белгиланган миқдорларга мослигини текшириб туради, иш бажарилиши қоидага риоя қилмаган ҳолда бажарилса, махсус белгилар орқали компьютер огоҳлантиради. Ҳатони вужудга келишига эътиборни тортиб, тизим ушбу ҳатони дарҳол йўқотишни талаб қилади.


Маълумотларни киритишнинг муҳим босқичи киритилган маълумотларни текшириш ва тахрир қилиш. Айрим ҳолда бу ишлар киритишдан кўпроқ вақтни талаб қилади. Ҳатоларни йўқотиш йўллари бирорта ёзувни ёки маълумотларни умуман ўчиришдан иборат. Демак, маълумотлар киритиш пайтида ҳатолар вужудга келишига йўл кўймаслик лозим ҳамда чизиқлар ва майдонларни диққат билан киритишга алоҳида эътибор бериш керак. Маълумотларни киритиш пайтида экранда ҳосил бўлган тасвирни диққат билан кузатиш мақсадга мувофиқдир. Оҳиригача чизилмаган чизиқ ёки очиқ қолган майдон ҳато борлигини билдиради.
Нотўғри парметрларни ўрнатиш натижасида ҳам ҳатолар вужудга келиш мумкин ва шундай ҳатоларни систематик табиати, яъни бир хил миқдор ёки тартибда тақрорланиши туфайли аниқлаш ва тўғрилаш осондир. Шундай ҳатоларни тасвир шаклини бузилиши, мисол учун, масштабни нотўғри белгилаш натижасида бирорта йўналишда шаклни чўзилиб ёки кичрайиб кетиши орқали аниқлаш мумкин.
Тасодифий ҳатолар эса техникавий воситанинг ёки дастурнинг ҳатоси оқибатидир ва шундай айрим ҳосил бўлган ва тез тез учраб турадиган ҳатолар - расмларда кўрсатилган. Кўриниб турибдики, ҳақиқий координаталар ўрнига 0 ёки жуда катта миқдордаги кўрсаткич компьютернинг дастури ёки воситаси ҳатоси туфайли киритилса шундай вазият ҳосил бўлади (5 - расм).
5 - расм. Дастур ёки компьютер воситасининг ҳатоси туфайли ҳосил бўлган чизиқнинг координаталари 0,0 қилиб киритилган
Икки марта чизиқ ёки нуқта тақрорланиб киритилса, чизиқ оҳиригача етказилмаса ёки нуқталар бирлаштирилмай қолдирилса (6 - расм), пайдо бўлган ҳато операторнинг ҳатосидир ва ишни қайта бажариш лозимдир.
а б
6 - расм. Оператор ҳатолари: а - нуқталар оҳиригача етказилмаган,
б - чизиқ тақрорланиб ўтказилган
Хаританинг топологияси чизиқларни бирлаштиришни, айрим шаклларни барпо этиш ва нуқталарни майдонлар ичида жойлаштиришни билдиради. Дастурлар шундай ишларни бажариш учун мўлжалланган ва бир бирига яқин бўлган нуқталарни автоматик йўл билан бирлаштиришга харақат қилади. Агар нуқталар нотўғри киритилган бўлса, ортиқча кичик шаклдаги “ҳатолик полигонлар” барпо этилади (7 - расм.). Агар полигонлар сони ортиб кетса демак ҳато бор.
7 - расм. Ҳақиқий ва ҳато билан ўтказилган чизиқлар орасидаги тизимнинг дастури яратган кичик “ҳато” полигонлари

Принтер ёки плоттердан чиқариш йўли билан ҳатоларни аниқлаш анча осон. Бошқа таҳрир қилиш йўли тузилаетган шаклларга ранг бериш ва ранг орқали нуқталарнинг жойлашишини текшириш ва тўғрилашдир.


Таҳририят ишлари фақат координаталарни текширишдан иборат эмас. Атрибутларни ҳам текшириш кўп вақт талаб қилади, чунки жадвалларни қаторма қатор кузатиб атрибутларнинг номларини ва кўрсаткичларини солиштириш керак. География ахборот тизимларида ёзувларни майдон ичига ёки чизиқ ёнида жойлаштириш функцияси бор ва у атрибутлардаги ҳатоларни аниқлашга ёрдам беради. Юқорида кўрсатилгандек, атрибутлар ва координаталар маълумотлари бир бирига боғлиқ ва тўғрилаш натижаси булардан биттасига киритилса автоматик равишда иккинчисига ҳам киритилади.
Координата ва атрибутлар тўғри киритлиганлигини уларнинг мантиқавий алоқадорлиги орқали текшириш лозимдир. Буни чизиқлар бўғин нуқталарда бирлаштирилганлиги, чизиқлар тартиби тўғрилиги, ташқи ва ички майдонли шакллар бир бирига муносиблиги каби хаританинг геометрик элементлари ёрдамида текшириш мумкин.
Маълумотлар аниқлиги деб уларнинг фазовий жойлашишининг аниқлигини тушуниш керак, яъни харитадаги объектнинг жойлашиши ҳақиқий жойлашишига нисбатан текширилади. Рақамли тарзга айлантирилган харитада албатта “энг аниқ харитага” нисбатан ҳатолар мавжуд. Тузилаётган харитага нисбатан аниқлиги юқори бўлган харита ёки далада юқори аниқликдаги олинган маълумотлар билан солиштириш йўли билан фазовий жойлашиш ҳатосини аниқлаш мумкин.
Фазовий аниқлигидан ташқари маъновий аниқлигини текшириш ва тўғрилаш ҳам талаб қилинади ва рақамли харитада объектларнинг номлари, уларнинг кўрсаткичлари, тоифаларга бўлиниш асосларини тўғри кўрсатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шундай текширишлар ва тўғрилашларни автоматик равишда бажариш имкони бор, чунки маълумотлар компьютернинг маълумотлар базасига киритилган ва географик ахборотни идора қилувчи тизим шундай ишларни бажариб бера олади.
Албатта хаританинг муҳим бўлган математик элементлари тўғри белгиланган холда компьютерга киритилиши керак. Рақамли хаританинг аниқлиги ва сифати уни яратиш учун манба сифатида ишлатилган хаританинг масштаби ва проекциясига, мазмунини тузилиш асосларига боғлиқ бўлгани туфайли ундан яхшироқ бўла олмайди. Харитадаги элементларни рақамли тарзга айлантиришда нуқталар орасидаги масофа жойдаги 10 метрдаги масофадан кам бўлмаса, шундай харитадаги маълумотлардан фойдаланиб аниқлиги юқорироқ бўлган хариталар билан солиштириш мантиққа тўғри келмайди. Демак рақамли хариталарда коғозда чоп этилган хариталардаги ҳатоларга ўхшаш ҳатолар мавжуд ва уларни тақсимланиш табиати ва қонунлари бор. Шу сабабли рақамли хаританинг имконият ва сифатларини тўғри тасаввур қилгиш мақсадга мувофиқдир.
Саволлар:

  1. Атрибутнинг тўғри киритишда қайси масалаларга эътибор берилади?

  2. Ҳатоларни вужудга келишига қайси омиллар таъсир қилади?

  3. Нима учун рақамли харита уни яратиш учун жалб қилинган харитадан яхшироқ бўла олмайди?





    1. Download 1.3 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling