Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар
Download 1.3 Mb.
|
Гулямова 1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.4. География ахборот тизимларидаги маълумотларнинг форматлари
Атрибутларни барпо этиш. Топология битиргач ва объектлар шакллантиргач атрибутлар барпо этилади.Атрибутлар маълумотлар базасига киритилгач улар турли объектларга боғланилиши керак. Атрибутларни объектларга боғлаш учун улар экранда белгиланади ва тегишли ID (идентификация санаси) билан кодлаштирилади, сунг атрибутлар жадвалида сақланади.
Растрли география тизимларининг фарқи шундаки, векторли география ахборот тизимларида атрибутлар фазовий маълумотлардан алоҳида қилиб сақланади ва идора қилинади. Саволлар: Топологияни “барпо этиш” маъноси нимани билдиради? Маълумотларни сақлаш усуллари қайси қонун қоидаларга асосланган? Атрибутлар ва фазовий маълумотлар векторли география ахборот тизимларида қандай қилиб сақланади? 5.4. География ахборот тизимларидаги маълумотларнинг форматлари Юкорида кўрсатилгандек маълумотлар турли форматларда сақланади ва уларни ўқиш ҳамда битта форматдан бошқа форматга кўчириш география ахборот тизимининг вазифасидир. Форматлар стандартли, тез тез ишлатиладиган ва география ахборот тизимларни яратувчи ташкилотларда қабул қилинган турларга ажратилади. Векторли форматларга мисоллар: HPGI, PostScript, AutoCAD DXF. Ҳақиқий векторли формат топологиясига эга бўлган форматлар қуйидагилар: DLG, TIGER. Растрли форматда тасвирлар сканер ёрдамида яратилади ва шундай фоматлар қуйидагилар: TIFF, JPEG, JPG, BMP. Бу тасвирлар география координатлар билан боғлиқ эмас. Нуқталарнинг жойдаги географик ёки бошқа координаталар билан боғлиқ ҳолда сақланган растрли форматларга DEM мисол бўлади. География ахборот тизими шундай имкониятга эга бўлиш керакки, бошқа география ахборот тизимидан ёки бошқа манбалардан олинган, сканер ёки дигитайзер ёрдамида яратилган маълумотларни қабул қилиш ва уларни ўзининг ички форматига айлантириш функциясига эга бўлиш шарт. Айрим география ахборот тизимлари яратувчилари, мисол учун Интерграф ва Автодеск ўзининг форматлари тўғрисидаги ахборотни эълон қилган. Лекин кўплари бундай ахборот билан таъминламайди. Тез тез ишлатиладиган маълумотлар форматлар тизимда автоматик равишда ўқилади, қайта ишлатилади, экранга ёки бошқа периферияга чиқарилади. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling