Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар


Маълумотларнинг растрли формати


Download 1.3 Mb.
bet30/47
Sana09.04.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1343121
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   47
Bog'liq
Гулямова 1 кисм

Маълумотларнинг растрли формати.
Тасвирларни ва суратларни рақамли тарзда сақлайдиган растрли форматлар хозирги пайтда кенг тарқалган ва вақт мобайнида турли тармоқлар орқали тарқатиш мақсадида бу форматлар такоммилаштирилган. Улар бир бирига ўхшаш бўлиб, оддий кодда ёзилган. Файлнинг бошида форматни изоҳлайдиган сон, бирорта қаторнинг бит ҳисобида узунлиги, қаторлар ва устунлар сони ёзилади. Файлда тасвирнинг рангини билдирадиган индекслар кўрсатилгани сабабли, бундай файл хотирада камроқ жой эгаллайди. Файлнинг ичида маълумотлар ҳар устун учун қаторма қатор қилиб жойлаштирилади (17- расм).

А Б

17 - расм. Чизиқнинг векторли (А) ва растрли (Б) форматдаги файлларнинг мисоли

Растрли форматларни бир биридан кўчирилиши учун кўп ҳар хил дастурлар тузилган. Растрли форматни векторли форматга кўчириш ҳам ва тескари вазифани ечишда бир неча дастурлар мавжуд, мисол учун CorelDraw!. Бундай имкониятлар география ахборот тизимларида ҳам бор. TIFF, GIF ва JPEG форматларда ахборотни кичрайтиришнинг турли схемалари мавжудлиги туфайли улар кенг тарқалган форматлар ҳисобланади. Улар Интернет орқали тасвирларни юбориш ёки қабул қилиб олишда ишлатилади. DEM (баландликлар рақамли модели) форматдаги файллар кўп география ахборот тизимларида ўқилади. Бундай файллар орқали икки хил маълумот тарқатилади:

  1. 1:24 000 масштабли ҳаритадан олинган баландликлар тўғрисидаги маълумотлар.

  2. 1:250 000 масштабли ҳаритадан олинган рақамли юза тўғрисидаги маълумотлар.

Бу файлларда проекция ҳақида маълумот ҳам сақланади, ва улар ёрдамида 3 ўлчовли тасвирса бўлади.
Саволлар:

  1. Маълумотларни турли форматларда сақлаб туришни сабаби нимада?

  2. Маълумотларнинг векторли форматини қандай қилиб таърифласа бўлади?

  3. Маълумотларнинг растрли форматининг афзаллиги нимада?




Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling