Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар


Фазовий таҳлилнинг асослари


Download 1.3 Mb.
bet33/47
Sana09.04.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1343121
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   47
Bog'liq
Гулямова 1 кисм

6.1. Фазовий таҳлилнинг асослари
Фазовий ёки ҳудудий таҳлилнинг асосий мақсади “нимага бу ерда бу нарса бор?” деган саволга жавоб топишдир, бошқача айтсак, ходиса ва объектларни фазовий ёки ҳудудий тақсимланишининг қонун қоидаларини аниқлаш ва баҳолаш. Шундай изланишлар турли хил “сценарий”ларни ва моделларни яратишга асос бўлади.
Бундай масалаларни фазовий таҳлил орқали кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир:

  1. қайси маълумотлардан ва қандай қилиб фойдаланилади,

  2. рақамли маълумотларни яхши тушуниш мақсадида уларнинг таърифи ва изоҳи тўлиқлигини текшириш,

  3. география ахборот тизимларида статистикага асоланган муносабатлар харитага автоматик равишда туширилиш йўлини кўриб чиқиш.

Математик статистика турли қуролларидан фойдаланиб турли хил мазмунли ва фазовий маълумотларни бирлаштириб текширади ва қайта ишлатади. Бунда тез тез ишлатиладиган кўрсаткичлардан қуйдагиларни айтиб ўтиш жоиз:

    1. энг катта ва энг кичик миқдорлар ва уларнинг кўлами,

    2. гистограмма ёки миқдорларни тақсимланишини кўрсатиб берадиган чизма,

    3. ўртача миқдор ёрдамида миқдорлар қаторларини таққослашни энг маъқўл йўли,

    4. ўлчовлар аниқлиги,

    5. стандартли четга бурилиши ва ўлчаш натижаларни баҳолашда ишлатиладиган кўрсаткич,

    6. миқдорларни танлаб олиш тартиби бевосита натижаларга таъсир қилади ва улардан тез тез ишлатиладиган йўллар қўйидагилар: а) миқдорларни харита ёки жойда текис равишда тақсимланган нуқталарда кузатиб бориш йўли, б) бирорта тартибда, нотекис равишда тақсимланган нуқталарда саралаб олиш йўли, в) тасодифий сонлар жадвалига риоя қилган ҳолда тўплаш йўли, г) бирорта қонунга асосланиб жойни қисмларга бўлиб ва ҳар бир қисмида ўз тартибига биноан маълумотларни саралаб олиш йўли.

Объектларнинг координаталарини таққослаш йўли билан уларнинг тақсимланиш қонуниятини ва ҳодисани хусусиятларини текшириш имкониятлари катта. Мисол учун, фазовий ўлчовни таърифлайдиган координаталарнинг энг катта ва энг кичик миқдорлари объект ва ходиса ҳудудий жойлашишини баҳолашда қўл келади. Тасвирнинг ўртача координатаси эса жойнинг абсолют ва нисбий жойлашувини аниқлашда ёрдам беради. Тасвирнинг четга бурилиш миқдори эса ўрта миқдорга нисбатан фарқини аниқлашда ёрдамчидир.
Саволлар:

  1. Ҳудудий таҳлилнинг муҳимлигини нимада деб тушунасиз?

  2. Математик статистикада турли қуролларидан фойдаланиш йўлларини тушунтириб беринг.

  3. Фазовий тақсимланиш қонуниятини ва ҳодисани хусусиятларини текширишда нимага асосланади?




Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling