Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар


Кадастрли хариталарнинг геометрияси


Download 1.3 Mb.
bet35/47
Sana09.04.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1343121
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   47
Bog'liq
Гулямова 1 кисм

Кадастрли хариталарнинг геометрияси
Геодезик назорат ва топографик план олиш кадастрнинг асосидир. Мулкнинг чегаралари геодезик тўрнинг аниқ белгиланган нуқталарига боғлиқ ҳолда ҳисобланади. Бу таянч нуқталар давлат геодезик тизимига боғланган бўлиши керак. Ҳозир шундай ишларда GPS тизимлардан фойдаланилиб кузатишлар олиб борилади ва бунда илгари олинган маълумотлар билан келишмовчилик ҳолатлари ҳам тез тез учраб туради.
Шу сабабли абсолют ва нисбий аниқлик тушунчаларидан фойдаланилади. Абсолют аниқлик деб нуқтанинг харитадаги жойлашиши билан унинг Ер юзасидаги ҳақиқий жойлашиши нисбатига айтилади. Нисбий аниқлик эса харитадаги бирорта нуқтанинг бошқа нуқтанинг жойлашишига нисбати демакдир.
Мисол учун, мулк чегараси давлат шаҳар полигонометрия пунктидан 400 метр узоқлиқда ва унинг координатлари 71 градус 41 минут 30 секунд шарқий узоқлик ва 42 градус 21 минут 15 секунд шимолий кенглик. Ушбу кузатишлардан координаталардан биттаси ёки иккитаси ҳато билан аниқланган бўлиши мумкин, GPS қабул қилувчиси ёрдамида ўлчанган масофа каттароқ ёки кичикроқ ҳам бўлиш мумкин.
Координаталар геометриясидан (COGO) фойдаланиб геометрик масофалар ва контрол нуқталар орасидаги бурчаклар кузатилади, мулкнинг чегаралари бўйлаб уларнинг узунлиги ҳам ўлчанади. Координатлар геометрияси учун мўлжалланган махсус компьютер дастурлар тузилган ва улар шу геометрияни қабул қилиб X-Y координатларни ҳисоблаб беради. Ушбу усулда тузиладиган хариталарнинг нисбий аниқлиги баландроқ бўлган ҳолда таъминланади.
Солиқ тизими ва кадастрли съёмкалар. Кадастрли съёмкани бажариш ва кадастрли хариталарни тузишнинг асосий мақсади ер ва мулк солиқларини тўғри ҳисоблашдир. Шаҳар ичидаги даҳалар, туманлар, бутун шаҳарнинг съёмка материаллари мавжуд, лекин бу маълумотлар ва харита ҳамда планлар солиқ ҳисоблаш учун ва ҳуқуқий мулкдорлик аниқлашда асос бўлолмайди. Улар асосида кадастрли харита тузилади ва кўп мамлакатларда жойни планга олган мутахассиснинг изохи ҳамда ҳуқуқий таърифи уларни қонунга риоя қилган ҳолда - расмийлаштиради.

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling