Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар


кўрсаткичи – ҳар бир пикселда сақланадиган ахборотнинг номи (тури) ва зонада у ягонадир, жойлашиши


Download 1.3 Mb.
bet43/47
Sana09.04.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1343121
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
Гулямова 1 кисм

кўрсаткичи – ҳар бир пикселда сақланадиган ахборотнинг номи (тури) ва зонада у ягонадир,

  • жойлашиши - каторларнинг ва устунларнинг координаталар ўқларига нисбатан жойланиши орқали ифодаланади. Тасвирнинг бирорта бурчаги ёки марказини география координаталари ҳам маълум бўлади.



    7.2. Растрли география ахборот тизими орқали вазифаларни ечиш йўллари
    Растрли география ахборот тизими юзани кўрсатиш учун мўлжалланган бўлиб турли хил вазифаларни ечиш имкон беради. Масалан: ўрмондаги дарахтларни тайерлаш мақсадида уларни сифатини ўрганиш. Бу вазифани ечиш учун уни география ахборот тизимининг дастурлари тушунадиган ҳолатга келтириш лозим. Бунда қуйдаги саволларни ойдинлаштиришга тўғри келади: Жой қандай талабларга жавоб бериши керак? Қайси дарахт турлари бизга керак? Жойнинг махсус хусусиятлари борми? Бошқа объектларга нисбатан қандай қилиб жойлашган бўлиши керак?
    Мисол учун, жой шундай талабларга жавоб бериш керак:

    • арча дарахтлар ўсадиган ,

    • қуруқ жой (ботқоқда асбоблар чўкиб кетади ва атроф мухитга зарар етказилади),

    • кўлдан 500 метр узоқлиқда бўлиши керак.

    Вазифани ечиш йўли бир неча кетма кет бажариладиган ишлардан иборат ва ҳар бир босқичда қатлам кўрилиб чиқилади ва ҳар бир уя талабга жавоб берадими йўқми текширилади:

    1. жойнинг бошида олинган қатлам санаси 1- деб ҳисобланади,

    2. ўсимликнинг 2 - сана билан белгиланган қатламида қайта кодировка бажарилади ва уялар шундай белгиланади: Y (ха) агар арча ўсадиган жой бўлса, акс ҳолда - n (йўқ),

    3. натижада 4 - сана билан белгиланган қатлам вужудга келади,

    4. тупроқнинг 3 - сана билан белгиланган қатламида ҳам қайта кодировка бажарилади ва уларга "y” (ха) агар яхши тупроқ бўлса ва акс ҳолда агар бошқа кўрсаткич бўлса – “n” (йўқ) атрибут берилади,

    5. бу қайта ишлаш натижасида 5 - сана билан белгиланган қатлам вужудга келади,

    6. 1 - қатламдаги кўлга 500 метр атрофидаги жойларни кўшиб 6 - сана билан белгиланган қатлам яратилади,

    7. 6 - сана билан белгиланган қатламда қайта кодировка бажарилади ва 7 -сана билан белгиланган қатлам яратилади ва уялар “n” (йук) агар кўлга яқин эмас ва “y” (ҳа) агар 500 метрдан яқин бўлса,

    8. 4- ва 5- қатламлар устма-уст қўйлииб 8- сана билан белгиланган қатлам яратилади ва уяларни “y” (ха) агар уяга 4нчи ва 5нчи қатламлардаги “y” (ҳа) кўрсаткич тўғри келса, акс ҳолда -“n” (йук) атрибут берилади,

    9. 7- ва 8- қатламларни устма-уст қўйиб 9- қатламни яратиш учун кодировкаси шундай бажарилади: “y” (ха) агар 7- ва 8- қатламлардаги кўрсаткичларга “y” (ха) тўғри келади, акс ҳолда - “n” (йук),

    10. 9- қатламда ҳамма шартларга жавоб берадиган, яъни керакли дарахт тури, тупроқ намлиги керакли миқдорда, кўлдан 500 метр узоқликда жойлашган ўрмондаги жойлар кўрсатилади.

    Бу вазифани ечишда қуйидаги ишлар бажарилади:

      1. қайта кодировка (уяга бошқа кўрсаткич белгилаш),

      2. қатламларни устма-уст тушириш,

      3. объектнинг ўлчовини ўзгартириш.

    Бу вазифани тизимнинг хусусиятига кўра ҳар хил йўл билан ечиш мумкин. Айрим тизимларда 3 ва ундан ортиқ қатламларни устма-уст тушириш имкони бор. Бажариладиган ишларнинг номи турли тизимларда ҳар хил бўлиши мумкин, лекин уларнинг моҳияти бир хилдир. Растрли география ахборот тизимлари уларнинг функциялари бўйича бир биридан фарқ қилади.
    Растрли география ахборот тизими шундай имкониятларга эга бўлиш керак:

    1. Маълумотларни киритиш.

    2. Қатламларни қайта ишлаш, яъни уяларга бошқа кўрсаткич белгилаш, қатламларни устма-уст тушириш, объектнинг ўлчовини ўзгартириш.

    3. Маълумотларни ва таҳлилнинг чиқариш.

    Экранда қатламларни кўрсатиш учун ҳар хил йўллар мавжуд. Энг оддийсида ҳар бир уя бутун сон билан белгиланади ва экранда ҳар бир сонга бирорта муайян ранг мувофиқ қилинади. Ранглар сони бутун сонлар сонига тўғри келиши керак. Рангларни танлашда бирорта тартиб бўлиши керак, мисол учун рельефни кўрсатиш учун кўпинча қўлланиладиган ранглар гипсометрик шкаласини (ҳаво ранг, яшил, сариқ, жигар ранг ва оқ ранглар) танлаш мақсадга мувофиқдир. Албатта, банда рангларни тушунтирадиган жадвал ҳам бўлиши керак ва у қатлам тўғрисидаги маълумотлар билан биргаликда сақланади. Матрицали принтерда нуқталар зичлигини ўзгартириш орқали оқ қора тасвирни ҳам кўрсатиш мумкин. Жойни юза қилиб кўрсатиш мақсадида чегараларни кузатишга тўғри келади ва бир хил маъноли уяларни саралаб уларга доимий сон белгиланади. Бу жараён кўп ҳисоб китобларни талаб қилади ва унинг тезлиги пастдир, чунки қидирув функцияси ёрдамида контурлар излаб турилади ва текширилади. Юза 3 ўлчовли тарзда ҳам растрли география ахборот тизимида кўрсатилиши мумкин. Бу мақсадда растрда профиллар чизилади ва кўринмайдиган чизиқлар олиб ташланади. Бундай усулдан фойдаланиб шаҳар устидан самолетнинг учиб ўтиш симуляцияси бажарилади.



    Download 1.3 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling