Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар


Айрим география ахборот тизимларининг хусусиятлари


Download 1.3 Mb.
bet46/47
Sana09.04.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1343121
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
Гулямова 1 кисм

7.5. Айрим география ахборот тизимларининг хусусиятлари
География ахборот тизимларининг хусусиятлари бир биридан фарқланади ва ҳамма бор вазифани ечадиган тизимни танлаш осон иш эмас. Фан ва технология ривожланган сари география ахборот тизимларининг функциялари ҳам кенгайиб бормоқда ва улардан фойдаланиш анча осонлаштирилган. Интернет ва коммуникация технологиялар ривожланган сари география ахборот тизимларига тегишли тармоқлар орқали маълумотларни тарқатиш функциялар кўшилмоқда. Ҳозиргача турли хил география ахборот тизимлари яратилган ва улар ўз имкониятлари ва вазифаларни ечиш мослиги билан бир биридан ажратилади. География ахборот тизимларининг имкониятларига асосланиб уларни бир бири билан боғлиқ ҳолда ёки бошқа дастурлар билан биргаликда жойни ўрганишда, ҳудуднинг хусусиятларини ва хилма хиллигини таҳлил қилишда, ва маълумотлар базаларини идора қилишда улардан унумли фойдаланиш бўйича катта тажрибаси орттирилган. Ушбу қўлланмада айрим тизимларни қисқача тавсифини беришдан асосий мақсад география ахборот технологияларни ранг баранглигини кўрсатишдир. Ҳамма бор тизимлар бу ерда тилга олинмаган ва китобда бундай мақсад қўйилмаган. Мазқур китобда тез тез фойдаланилган тизимларга тўхталиб уларни бир неча гуруҳга ажратишга ҳарақат қилинди.
1. ARC/INFO, ARCGIS, ARCIMS, ARCWEB SERVICES AND ARCGIS SERVER, ARCVIEW, AtlasGIS каби кўп мамлакатларда қўлланилган тизимлардандир. Уларнинг функциялари кўплиги ва турли платформага мосланганлиги улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради. Кўп йиллик тажриба ва ечиладиган вазифаларни хилма хиллиги ушбу тизимларнинг дунё бозорида биринчи ўринлардан бирини эгаллашига сабаб бўлган. Бу гуруҳдаги тизимлар айниқса қуйидаги вазифаларни ечишда қўл келади:

    1. География маълумотларни автоматик равишда ўрганиш.

    2. Уларни таҳлил қилиш.

    3. Уларни экранда кўрсатиш.

    4. Харитани автоматик йўл билан тузиш.

    5. Маълумотларни ўзгартириш.

    6. Маълумотларни идора қилиш.

    7. Хариталарни ва тасвирларни устма-уст тушириш.

    8. Фазовий таҳлилни олиб бориш.

    9. Интерактив режимда маълумотларни экранда кўрсатиш ва излаб топиб бериш.

    10. Графика элементларни таҳрир қилиш.

Маълумотларни идора қилиш тизимида реляцион интерфейс мавжудлиги ушбу дастурларни бошқа маълумотларни идора қилиш тизимлари билан боғлашга имкон беради. Дастлаб ARC/INFO номи остида ушбу дастурлар ишчи станциялар учун мўлжалланган эди. Бугун ARCGIS география ахборот тизими кенг тарқалиб кетган ва аввал яратилган ARCTOOLS, ARCPLOT, GRID, ARCEDIT, ARCVIEW модулларни ўз ичига олади. Ҳар бир модул айрим махсус вазифани ечиш учун мўлжалланган ва бу ушбу тизимнинг имкониятларини кенгайтиради. Функциялар кўплиги ва кўп соҳада ва кўп мамлакатларда улардан фойдаланиш тажрибасининг бойлиги ушбу дастурларни биринчи ўринга қўяди.

  1. AUTODESK компаниянинг AUTOCAD, MAP 3D, TOPOBASE, MAPGUIDE ва бошқа тизимлари картографик автоматлаштирилган тизимлар сифатида яратилган эди ва шу сабабли харита яратиш имкониятлар уларда кўпроқ.

  2. MAPINFO биринчи бўлиб шаҳсий компьютерда ишлатиш учун яратилган эди. Бу дастурдан ҳам кўп турли хил вазифа ечишда кенг фойдаланилади. Аввал функциялари чегараланганлиги туфайли ушбу тизимда MAPBASIC махсус дастурлаш тили қўлланилган эди ва шу тил орқали хариталарни яратиш имкониятлари кенгайтирилган эди ва стандартлаштирилган графика интерфейсдан фойдаланишга имкон яратилди.

  3. INTERGRAPH компанияниг GEOMEDIA, GEOMEDIA PROFESSIONAL, GEOMEDIA WEBMAP дастурлари тармоқлар учун мос келади ва катта ҳажмдаги маълумотларни идора қилишда қўл келади. Ушбу дастурлардан фотограмметрияда ҳам фойдаланилади.

  4. ERDAS тизимлари фотограмметрияда ва коинотдан олинган тасвирларни қайта ишлаш учун мўлжалланган ва айрим география ахборот тизимлар функцияларни ўз ичига олади.

  5. GRASS GIS растрли география ахборот тизимларига мисол, очиқ тизим бўлгани сабабли фойдаланувчилар томонидан унга турли хил такомиллаштиришлар киритилди, мисол учун гидрологияда моделлаштириш каби вазифалар ечими шу йўл билан киритилган.

  6. IDRISI география ахборот тизими растрли тизимлардан биттаси бўлиб, ундан таълимда ва тадқиқотларда ундан кенг фойдаланадилар.

  7. Smallworld география ахборот тизими фойдаланишга осонлиги билан ажралиб туради ва шу сабабли коммунал иншоотларни идора қилишда ва коммунал ҳизматларни кўрсатишда кенг тарқалган.

SAGA GIS, Quantum GIS, MapWindow GIS, Manifold System, ILWIS, JUMP GIS ва бошқа тизимлар ҳар хил вазифаларга ечишга мосланган ва шу
рўйҳатни яна давом эттириш мумкин. Бугунги куннинг янгиликлардан бири WebMap Server, яъни география ахборотни Интернет орқали тарқатиш учун махсус серверлар (мисол учун, Mapnik, GeoServer, MapGuide Open Source, MapServer, ObjectFX) ва география маълумотлар базаларини идора қилиш тизимлар (мисол учун, Oracle Spatial, ArcSDE, PostGIS, SpatialLite, TerraLib) кўпайиб боришидадир.
География ахборот тизимини танлашда унинг техникавий кўрсаткичларини, яъни компьютерга ўрнатиш осонлиги, компьютер тизимига мослиги, бошқа дастурлар билан боғлаш имкониятлари, у билан ишлаш қўлайлиги эътиборга олинади. Умуман олганда турли дастурларни бир биридан фарқи деярли катта эмас. Энг яхшиси қайсиниси? Бу саволга аниқ жавоб бериш қийин, чунки география ахборот тизимидан фойдаланиш мақсади, фойдаланувчининг тажрибаси, техникавий воситалар ва шароитлар дастурни танлашга катта таъсир кўрсатади. Улардан фойдаланиш ҳозир ҳам осон эмас ва бу махсус таълим олишни талаб қилади. Лекин, география ахборот тизимларини ривожланишини кузатиб турсак, ушбу маҳсулотни яратувчилари уларни осонлаштириш, дастурларнинг нарҳини ҳам пасайтиришга ҳарақат қилаётганларини кўрамиз.
География ахборот тизимларининг имкониятлари маълумотларни киритиш, уларни сақлаш, идора қилиш, чиқариш, таҳлил қилиш ва экранда кўрсатиш қобилиятларига кўра баҳоланади. Маълумотлар дигитайзер ёки сканер ёрдамида, турли манбалардан тўпланган ҳолда, умумлаштирилиш ва топология орқали текшириш йўли билан компьютерга киритилади. Сақлаш учун маълумотлар ҳажми кичрайтирилади, маълумотлар тўғрисидаги маълумот (метада) сақланади, макрос ёки махсус дастурнинг тили орқали назорат қилинади, бошқа дастурдаги маълумотлар форматлар орқали қабул қилинади. Идора қилиш йўли ҳам ҳар хил бўлиши мумкин ва маълумотлар базасини идора қилиш тизим ёрдамида ва бошқа усулларда бажарилади. Маълумотларни чиқариш функциялари эса уларни атрибутга кўра саралаш, “буфер” зоналарни яратиш, хариталарни устма-уст тушириш, хаританинг алгебраси ёрдамида аниқлашни ўз ичига олади. Таҳлил қилиш функцияларига мисол интерполяция, энг мақўл йўл танлаш, геометрияни текшириш, ён бағр қиялигини ҳисоблаш функциялари бўлади. Экранга чиқариш функциялари харита тузиш ва график тарздаги файлни экспорт қилишдир.
Растрли география ахборот тизимлари ўрмон ва қишлоқ хўжалигида, фотограмметрия, гидрология, коинотдан туриб олинган тасвирларни ва юзаларни таҳлил қилишга мос келади. Векторли тизимлар эса кадастр, аҳолини рўйҳатга олиш, тармоқларни ўрганиш, аниқ жой тўғрисидаги маълумотларни сақлаш ва уларни таҳлил қилишда қўл келади.
Саволлар:

  1. География ахборот тизимларининг қайси кўрсаткичларини муҳимроқ деб ҳисоблайсиз?

  2. География ахборот тизимини танлашда нималарга эътибор бериш мақсадга мувофиқ?

  3. География ахборот тизимлари бир биридан нима асосда ажратилган?

Х У Л О С А


География ахборот тизимлари ва технологияларининг ривожланишига бир томондан фан ва техника ютуқлари бўлса, иккинчи томондан география ва картография соҳаларидаги назарий ва амалий изланишлар катта таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистонда бу соҳадаги кенг қамровли назарий ва амалий изланишлар энди бошланди деса бўлади, ва келгусида улар тез суръатда ривожланади деган умиддамиз.
Мазқур ўқув қўланма бу соҳадаги фақат бошланғич маълумотларни ёритиб, умумий назарий масалаларни ҳамда уларни амалий ечимини кўрсатади. Энг муҳим савол ушбу технологияларнинг келажаги ва истиқболлари борми? Бугун улар кучли қурол бўлиб, география маълумотларга асосланиб ҳудудий ривожланишни идора қилишда, табиий бойликлардан фойдаланишда ўзини амалий аҳамиятини кўрсатган. Улар харита тузиш билан чегаралмасдан, тадқиқот ўтказади ва идора қилиш унумдорлигини оширади.
География ахборот технологиялари ва тизимларининг ривожланиши асосан маълумотлар, техникавий воситалар ва дастурларга боғлиқ бўлиб келган ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади. Маълумотлар турлари ва уларни тўплаш йўллари кўпайиб бормоқда, улар тўлиқлиги, аниқлиги, батафсиллиги, замонавийлигига кўра тез такомиллашиб бормоқда. Мамлакатимизда бундай маълумотларни яратиш, алмашув стандартларини барпо этиш ва маълумотларни тарқатиш бугунги куннинг долзарб муаммоси ҳисобланади. География ахборот тизимлари ва геопозиционли тизимлар биргаликда қўлланилиши сабабли маълумотларни тўплаш тезлигини, уларни аниқлигини ва иш унумдорлигини оширишни янги имкониятлари яратилмоқда.
Техникавий воситаларнинг ткомиллаштирилиши ўз навбатида география ахборот тизимларининг ва технологияларининг унумдорлигини оширишга олиб келмоқда. Оҳирги 10 йил ичида Интернет, уяли алоқа, компьютерлар ва маълумот ташувчиларнинг техникавий имкониятлари сезиларли даражада ошди. Шунга боғлиқ холда дастурлаш, маълумотларни идора қилиш ва янги география ахборот тизимларининг турларини яратиш йўллари кўпайиб бормоқда. Интернетнинг география маълумотларни тез тарқатиш ва тегишли маслаҳат бериш имкониятларидан ҳали тўлик фойдаланилмаган ва бу вазифа ўз ечимини пойлаб турибди.
Дастурлаш соҳасида янги усуллар ва услубиётлар ривожланиб бир неча афзалликлар яратилмоқда, яъни шаҳсий компьютердан фойдаланувчининг “ҳаётини” осонлаштириш мақсадида графика интерфейси ва менюларнинг хилма хиллиги ошмоқда. География ахборот тизимларида векторли ва растрли маълумотларни биргаликда қайта ишлаш имкониятлари кўпаймоқда. География ахборот фани ривожланган сари география ахборот тизимлари ёрдамида ечиладиган вазифалар мураккаблашмоқда ва шу сабабли “Фазовий боғланган ижтимоий фанлар” каби янги илмий йўналишлар вужудга келмоқда.
География ахборот фани, география ахборот тизимлари ва технологиялар ҳамда география ахборотни топиб бериш тизимлари ва технологияларининг ривожланишида бир неча босқич мавжуд бўлиб, бу илмий ва амалий йўналишнинг келажагига Сиз ҳам ўзингизни муносиб ҳиссангизни кўшасиз деган умиддамиз.

А Д А Б И Ё Т Л А Р



      1. Бугаевский Л.М., Цветков В.Я. Геоинформационные системы: Учеб. Пособие для вузов. – М.: Златоуст, 2000.

      2. Геоинформатика: Толковый словарь основных терминов // Ю.Б.Баранов, А.М.Берлянт, Е.Г.Капралов и др. – М., ГИС-Ассоциация, 1999.

      3. Раклов В.П. Географические информационные системы в тематической картографии. – М.: ГУЗ, 2003.

      4. Сафаров Э.Ю. Географик ахборот тизимлари. Тошкент: Университет, 2010.

      5. Ғуломова Л.Ҳ. География ахборот тизимлари. Маърузалар матни. Тошкент, 1999.

      6. Ғуломова Л.Ҳ. ГМТга суянган фойдали // “Фан ва турмуш”, 2 сон, 1990, 10-11 б.

М У Н Д А Р И Ж А



Сўзбоши . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

3

1 боб. География ахборот тизимлари фанининг мақсади ва унинг
вазифалари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 1.1. География ахборот тизимларига қисқача таъриф . . . . . . . . . . . . . . . . 1.2. География ахборот тизимларининг қисқача ривожланиш тариҳи. . . 1.3. География ахборот фани тўғрисида . . . . . . . . . . . . . .. . . . . . . . . . . . 1.4. География ахборот фанининг бошқа фанлар билан алоқаси . .
2 боб. География ахборот тизимларининг картографик асослари . . . . . . . 2.1. География хаританинг хусусиятлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 2.2. Жойлашиш хусусида маълумот . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 2.3. Мазмунли маълумотлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 3 боб. География ахборот тизимларининг структураси . . . . . . . . . . . . . . . 3.1. География ахборот тизимининг муҳити ва тузилиши . . . . . . . . . . . . 3.2. Компьютер тизимнинг асослари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 3.3. Маълумотларни сақлаш ва дастурлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 3.4. География ахборот тизимида сақланадиган ахборотнинг хусусиятлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 4 боб. Харитани компьютерга киритиш усуллари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 4.1. Хариталарни рақамли тарзга айлантириш услубиёти . . . . . . . . . . . . .
4.2. Қоғоздаги харитадан рақамли харитага ўтиш йўллари . . . . . . . . . . . . 4.2.1. Дигитайзер ва сканердан фойдаланиш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 4.2.2. Далада ва узоқ масофадан олинган маълумотлар . . . . . . . . . . . . . . . 4.3. Маълумотларни текшириш ва тўғрилаш йўллари . . . . . . . . . . . . . . . . 4.4. Рақамли маълумотларни таҳрир қилиш йўллари . . . . . . . . . . . . . . . .
5 боб. География ахборот тизимларнинг маълумот базаси . . . . . . . . . . . . .
5.1. Маълумот базаси тўғрисида тушунча . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 5.2. Маълумотлар моделлари

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling