Тут ипак қуртининг янги сермаҳсул тизимларининг ҳаётчанлик хусусиятлари


Download 66.79 Kb.
bet1/4
Sana03.06.2024
Hajmi66.79 Kb.
#1841664
  1   2   3   4
Bog'liq
hayotchanlik maqola 2023


УДК: 638.082.638.2
Тут ипак қуртининг янги сермаҳсул тизимларининг ҳаётчанлик хусусиятлари
Мавлонова М.Н. - Ипакчилик илмий-тадқиқот институти стажёр-тадқиқотчиси
Аннотация. Ушбу мақолада тут ипак қуртининг ингичка ипак толали янги тизимларининг ҳаётчанлик кўрсаткичлари таҳлили келтирилган. Тизимларни тухум жонланиши бўйича Линия 201 тизимида, қуртлар ҳаётчанлиги бўйича Линия 70 тизими энг юқори кўрсаткичларни намоён қилиши аниқланди.
Калит сўзлар. Тут ипак қурти, тизим, тухумлар жонланиши, қуртлар ҳаётчанлиги, касалланиш фоизи.
Аннотация. В этой статье представлен анализ жизнеспособности новых тонковолокнистых селекционных линий тутового шелкопряда. Было обнаружено, что по показателям оживляемости яиц преобладала Линия 201, в то время как Линия 70 показала самую высокую жизнеспособность гусениц среди остальных.
Ключевые слова. Тутовый шелкопряд, селекционная линия, оживляемость яиц, жизнеспособность гусениц, процент заболеваемости.
Annotation. This article presents an analysis of the viability indicators of new ridges with thin silk fibers of the mulberry silkworm. In the systems egg revival line 201 system, Line 70 Tims were found to exhibit the highest rates of worm viability.
Keywords. Mulberry silkworm, system, egg revival worm vitality, percentage of morbidity.
Кириш. Ўзбекистон пилла ҳомашёси етиштириш бўйича ХХР ва Ҳиндистондан кейин 3-ўрин, ипак хомашёси ишлаб чиқариш бўйича Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан сўнг 5-ўринда туради. Ўзбекистон Республикаси ҳозирда ўзининг сифатли ва рақобатбардош ипак маҳсулотлари билан жаҳон ипак бозорида муносиб ўрнини эгаллаши ва eтакчи давлатлар қаторига киришини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар маҳкамасининг 2018-йил 4-декабрдаги ПҚ-4047-сонли “Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2018-йил 12-январдаги ПҚ-3472-сонли “Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги бир қанча қарор ва фармонлари қабул қилинган. 2019-йил 31-июлдаги ПҚ-4411-сонлиПиллачилик тармоғида чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, сўнгги йилларда республикада пиллачилик соҳасини ривожлантириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг турларини кенгайтириш, шунингдек, пиллачилик тармоғи корхоналарининг экспорт ва инвестиция фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Пилла ҳосили ва сифатини ошириш борасида ипак қурти ҳаётчанлигини ошириш ва маҳсулдорлиги юқори зот ва дурагайлар яратиш энг асосий вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Ҳар қандай қишлоқ хўжалиги ҳайвонининг пуштдорлиги уни муваффақият билан амалда урчитишга асос бўлади. Чорва ҳайвони серпушт бўлса соғлом авлод қолдирса, бундай зотларнинг самараси юқори бўлади. Ушбу ҳолат тўлалигича тут ипак қуртига ҳам таълуқли масала ҳисобланади. ЎзИИТИ илмий ходимлари Худжаматов С, Тўйчиев Ж., Олимжонов С. ларнинг илмий ишларида тут ипак қуртининг маҳаллий зот ва тизимларида энг эрта пилла ўрайдиган, яъни қуртлик даври қисқа бўлган генотипларни танлаб, уларни жонланиш фоизи ўтача 97,0% ни ташкил этганлигини ва энг тез пилла ўрайдиган оилаларни танлаш натижасида тухум жонланиши авлодма-авлод ошиб боришини таъминлаш мумкинлигини айтиб ўтганлар [1].
Насириллаев Б.У., Худжаматов С.Х., Ш.Абдулазизовларнинг мақолаларида тут ипак қуртининг маҳаллий Гўзал, Марварид, Гулшан, Нафис зотлари ва янги истиқболли Линия-500 ва Линия-501 тизимларининг тухумлик ва личинкалик давридаги ҳаётчанлиги қиёсий тахлил қилинганда, тизимларда мазкур кўрсаткичлар махаллий зотлардан атиги 1-2% га фарқ қилишини ва ушбу тизимлар устида келажакда оила-оила тарзида комплекс селекция ўтказиб, ҳаётчанлик ва бошқа хўжалик белгиларини талаб даражасига етказилишини ҳамда йиллар давомида ушбу тизимлар Ўзбекистон шароитига мослашиб боришига эришишни таъкидлайдилар [2].
Насириллаев Б.У., Умаров Ш.Р, Валиев, М.Ш.Жуманиёзов М.Ш., Худжаматов С.Х. лар олиб борган тадқиқот ишларида тут ипак қуртининг ҳар хил зот ва тизимларининг ноқулай шароитларга чидамли ва мосланувчанлик хусусияти ҳар хил эканлигини ва эмбрионал ҳамда постэмбрионал ҳаётчанлик даражасини стресс шароитларда намоён бўлиши уларнинг генотипига боғлиқ эканлигини айтиб ўтганлар [3].

Download 66.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling