Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар


боб. Растрли ва векторли география ахборот тизимлари


Download 1.3 Mb.
bet42/47
Sana09.04.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1343121
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
Гулямова 1 кисм

7 боб. Растрли ва векторли география ахборот тизимлари
7.1. Растрли география ахборот тизимининг кўрсаткичлари
Растрли тизим география ахборот тизимлари ичида энг оддийси ҳисобланади. Бунда қатламлардан иборат бўлган маълумотлар базаси яратилади. Ҳаританинг қатлами – бу айрим чегара ичидаги жойнинг ҳар бир нуқтасини ягона кўрсаткич асосида ифодалайдиган маълумотлар мажмуаси демакдир. Ҳар бир қатламда фақат битта кўрсаткич мавжуд. Бир неча кўрсаткич учун бир неча қатламлардан фойдаланилади. Мисол учун, топографик ҳаритада бир неча кўрсаткич мавжуд бўлиб, улар растрли география ахборот тизимида 5та қатламда сақланади, чунончи - рельеф, чегаралар, йўллар, дарёлар, аҳоли турар жойлари.
Растрли маълумотлар базаси юзлаб қатламлардан иборат бўлади ва -ҳар бир қатлам матрица, катак, растр, вектор тарзида бўлиши мумкин ва улар юзлаб ва минглаб элементлардан иборат. Ҳар бир қатламнинг ўзига ҳос кўрсаткичлари мавжуд бўлиб, улар унинг хусусиятларини билдириб, ундаги маълумотлар тўлиқлигини, батафсиллигини таърифлайди.
Асосий қатламнинг кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат:

  1. Ечимлиги

  • Маълумотлар базасида рўйхатга олинган энг кичик элементнинг минимал ўлчови.

  • Растрли моделда катакнинг ўлчови.

  • Ушбу кичик элементни одатда пиксел (pixel – picture element) деб номлашади.

  • Қатламнинг юқори ечимлиги деганда унинг ўлчови кичик миқдорда, тафсилотлар эса кўп, у кўп катаклардан иборат бўлади ва жойни яхши кўрсатади. Мисол учун, растр ечимлиги 1 километр бўлганда Ер юзаси умумлаштирилган ҳолда тасвирланади, ечимлиги 20 метр бўлса алоҳида турган биноларни бир биридан ажратиб тасвирланади.

  1. Ориентировка - Шимолий йўналиш ва катак устунларининг йўналиши орасида ҳосил бўлган бурчак. Бундай кўрсаткич қатламни координата ўқларига боғлиқ ҳолда ўрганишга имкон беради. Коинотдан туриб олинган тасвирлардан иборат тасмалар сўнъий йўлдош орбитаси Ер айланиш ўқига нисбатан эгилгани туфайли географик ва геодезик координатаўқларига нисбатан орбита айрим бурчакда жойлашган бўлади. Агар орбита меридиан бўйлаб ўтса бурчак 0 градусга тенг бўлади, агар экватор бўйлаб ўтса бурчак 90 градусни ташкил этади. Табиий бойликларни ўрганишда сунъий йўлдошлардан олинган тасвирларнинг ориентировкаси бир неча градусда ўлчанади.

  2. Зоналар деган кўрсаткич ёнма-ён турган бир хил миқдорга эга бўлган катаклар мажмуасидир. Уларга мисол: мамлакатлар, орол ва кўллар, алоҳида олинган бир хил тупроқ еки ўсимлик тури. Бу атама хусусида тушунмовчиликлар ҳам мавжуд ва улар қаторида:

  1. Бошка атамалар ҳам таклиф қилинган ва улар қаторида ушбу маънони билдирадиган “парча, регион, полигон” атамаларидир.

  2. Турли география ахборот тизимларида шу атамалар орқали бир хил маъноли объектлар изоҳланиши мумкин.

  3. Атамаларнинг ҳар биттаси ҳар хил маънога эга бўлиши мумкин ва улар турли дастурларда ҳар хил йўлда қўлланилади

  4. «Класс» деган атама бир хил кўрсаткичларга эга бўлган зоналарни билдиради.

Эътибор беринг: қатламлар зонага эга бўлиши шарт эмас ва катакнинг кўрсаткичи ўзгарувчан бўлиб ҳар бир катакдаги миқдор ягона бўлиб бошкасига ўхшамаслиги хам мумкин. Мисол учун, сунъий йўлдошлардан олинган тасвирларда ҳар бир катак фақат битта кўрсаткич билан белгиланади.

  1. Зонанинг асосий компоненти унинг кўрсаткичи ва жойлашиши ҳисобланади:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling