Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар
Объектлар орасидаги муносабатларни кўрсатиб
Download 1.3 Mb.
|
Гулямова 1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кидирув усулининг хусусиятлари
- Махсулот усули
Объектлар орасидаги муносабатларни кўрсатиб бериш учун ушбу муносабатларни хисоблаш имкони бўлиши керак. Мисол учун, дарёнинг пастки қисмидаги ҳамма бор объектларни кўрсатиб уларни ўзаро бир-бирига боғлиқлигини ҳам ҳисоблаб бериш лозим бўлади. Ёки бирорта майдон ичидаги (экранда кўрсатилади) бирорта нефт қудуғига (экранда кўрсатилади) ўхшаш ҳамма бор кудуқлар кўрсатилсин деган вазифа. Бу ерда «район ичидаги», «районга якин жойлашган», «районга ёнма-ён турган», «районга қўшни бўлган» муносабатлар ҳисоблаш вазифаси ечилдаи.
Кидирув усулининг хусусиятлари: Ушбу усулда фойдаланувчига юқори малакага эга бўлиши шарти қўйилади. У реал режимда ишлайди, яъни, фойдаланувчига тизим ёрдамида бир неча секунд ичида энг аниқ жавобни тайерлаб бериш керак. Мисол учун, бирорта телефон номери керак бўлганда, факат шу битта номер топилиши керак, бундан ташқари 20та бошка номерлар керак эмас. География ахборот тизимида бир неча саволларга бир зум ичида энг аниқ жавоб топиб бериш имконияти бўлиши керак. Бу усулда фойдаланувчидан малакасини мунтазам ва ўз соҳасида юқори даражали билимларга эга бўлиш талаб қилинади. Малакани ошириш йўллардан бири эса тизимдан тез-тез фойдаланган ҳолда фойдаланувчи ўзини малакасини ошириши мумкин ва тизимнинг имкониятларини чуқурроқ ўргана олади. Тизимдан фойдаланишда фойдаланувчи дастлаб айрим функциялардан фойдалангани маъқул, саволлар такрорланган ҳолда бу усулнинг унумдорлиги яна ошади. Мисол учун, кувурлар барпо этилган жойга, ёки ер ости коммуникация, электр тармоқларига нисбатан «яқин орада нима бор?» деган саволга жавоб олиш. Бу усулда фойдаланувчи учун қулай интерфейс бўлгани яхши, яъни, меню, сурат орқали ишлаш имкониятлари кўпрок бўлса ва клавиатура орқали териладиган буйруқлар сони камрок бўлса тизимдан фойдаланишга ўрганиш ҳам осонроқ бўлади. Бошқа ахборот технологияларга ўхшаш география ахборот тизимларининг тажрибали фойдаланувчилари буйруқларни клавиатурадан топишни кўпроқ яхши кўришади, чунки улар қидирув ишларини юқори даражада ва тез бажаришга имкон беради. Махсулот усули мураккаб ва тақрорланадиган ахборот махсулотни яратишда ишлатилади ва унда ишлайдиган ходимларнинг малакаси жуда юқори бўлиши керак, чунки турли хил тахлил, маълумотларини тоифаларга ажратиши ва уларни қайта кўриб янги маълумот яратиш каби вазифалар тез-тез бажарилади. Шу усулда коғозда нусхалар тайёрланади ва улар бирорта муддат ичида турли хил мақсад учун ишлатилади (мисол учун, телефон номерлар китоби 1 йил, хаво кемалари учиш режаси – 1-3 ой, аҳолини руйхатга олиш харитаси – 10 йил ва бошқалар). Шунда ахборот махсулотлар тез-тез янгилатилади. Мисол учун, табиий бойлиқлардан фойдаланиш ташкилотда ҳар ойда ёки йил давомида тайёрланиб берадиган махсулотлар сони 50-100 етиб боради. Айрим вазиятда 100 ортиқ харита тайёрланади. Қидирув усулидан фойдаланишда доимий ишнинг хажми кун ёки хафта мобайнида ўзгармайди ва шу сабабли тизимнинг тузилишини мослаш имкони бор. Мисол учун, кун мобайнида ишни тақсимлаш орқали қидирувни тезлаштириш имкони бор. Тақрорланадиган маҳсулотни тайерлашда макросдан, яъни стандартлаштирилган натижани олиш мақсадида компьютер бажарадиган хисобларни айрим тартибга келтириш йўлидан, фойдаланилгани маъқул. Бирорта буйруқ бошлангач бир қатор бошқа мураккаб буйруқлар бажарилади ва фойдаланувчининг иши осонлаштирилади. География ахборот технологиядан фойдаланувчи шундай билимларга ва кўникмаларга эга бўлиш керак: Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling