Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар
Download 1.3 Mb.
|
Гулямова 1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- CAD тизимларнинг Ер ахборот тизимларнинг ривожланишидаги аҳамияти.
- География ахборот тизими ва кўп мақсадли кадастр
География “катламлари” яратилишида ер участкалари хариталари асос сифатида ишлатилади, ва уларни кўшимча маълумотлар, чунончи кўчаларнинг марказий чизиқлари, кўзга кўринадиган бинолар ва ҳ.қ. тўлдиради. Сув, газ, канализация каби инфраструктура, гидрография ва топография, даре ва ариқлар, қудуқлар, булоқлар ҳам шундай хариталарда кўрсатилгани маъқул.
CAD тизимларнинг Ер ахборот тизимларнинг ривожланишидаги аҳамияти. Ер ахборот тизимларининг асосий мақсади кадастрли харита яратишдир. Демак, шундай тизимларни яратишда чизмали ахборотни асосга тўлдириш кўзда тутилган. CAD (Computer-Aided Design and Drafting) тизими кенг тарқалганлиги сабабли биринчи ер ахборот тизимлар шу дастур асосида яратилган эди. Керакли маълумот, яъни ер участкаларнинг чегаралари, кўчалар тўғрисидаги маълумот чизмали тарзда бўлгани туфайли CAD тизимлар ер ахборот тизимларини тез ва осон йўл билан яратиладиган ва янгиланиб турадиган картографик асос билан таъминлади. Шундай тизимларнинг имкониятлари харита тузиш билан чегараланган ва улар мураккаб таҳлил ва топиб бериш функцияларга эга эмас. Атрибутлар. Географик элементлар айрим чегараланган миқдордаги кўрсаткич орқали изоҳланади. Ер участкаси мулк кўрсаткичи, майдони, нарҳи, ундан фойдаланиш йўллари, руҳсатномалари, мактабга яқинлиги, қурилиш даври ва ҳ.қ. кўра изоҳланиши мумкин. Ер ахборот тизимлари қуйдаги атрибут маълумотларни ўз ичига олади: Ердан фойдаланиш, ўсимлик ва тупроқлар Маъмурий ва бошқа чегаралар Демография Атрибутлар ва жадваллар тизимнинг муҳим қисмини ташкил этади. CAD тизимининг оддий маълумотлар базаси ер ахборот тизимнинг ривожлантириш имкониятларини чегаралаб туради. Бошқа қучли маълумотлар базаларини идора қилувчи тизимлар ва география ахборот тизимларининг дастурлари керак бўлиб қолади. География ахборот тизими ва кўп мақсадли кадастр Ер ахборот тизимлари дастлаб CAD тизими асосида ва оддий маълумотлар базаларини идора қилувчи тизимлар асосида барпо этилган эди. Маълумотлар кўпайган ва ундан фойдаланиш йўллари ошган сари кўп функцияли география ахборот тизимларининг аҳамияти ҳам ошиб борди. География ахборот тизимларининг кучли томонлари, яъни уларнинг маълумотлар базаларини идора қилувчи тизимларнинг мураккаблиги, топологияга асосланган, тартибга келтирилган векторли дастурларниг аҳамияти ошиб бормоқда ва улар ер ахборотини идора қилишда турли хил вазифаларни ечишда катта ёрдам бермоқда. Чизиқли ва чизиқли бўлмаган ахборотни бирлаштириш орқали сўров ва топиш функцияларни ошириш мумкин. Айтайлик, бундай усулда - расмий хужжатларни уларнинг географик кўрсаткичларга кўра топиш имкони ошади. Экранда керакли объектни кўрсатиб, яқинлик ва кўшнилик кўрсаткичларига кўра маълумотлар базасидан излаб топиш осондир. Ҳудудий чегараларни ва статистика маълумотларни бирлаштириш натижасида шаҳар ва минтақавий режалаштириш ва идора қилиш мақсадида хариталарни тузилиш тезлаштирилади. Шунга ўҳшаб, коммунал ҳизматаларни ривожлантириш учун хариталарни яратиш ва янгилатиш усуллари осонлаштирилади. Ер ахборот тизимларида ҳудудий таҳлил усулларидан “буфер” каби функциялардан фойдаланиш йўллари шаҳар ва минтақавий режалаштиришда тез тез қўлланилади ва унда айрим белгиланган чегара ичидаги мулкдорларни аниқлаш мумкин. ”Қатламларни” устма-уст тушириб ва қўйилган талабларга жавоб берадиган жойларни аниқлашда фазовий моделлаштириш услубиётидан фойдаланилгани мақсадга мувофиқдир. 3 ўлчовли тасвирларни яратиш имкониятлардан фойдаланиб йўлларни созлашда, қурилмаларни ва иншоотларни барпо этишда ҳажмларни ҳисоблаш жараёни анча осонлашади. Сув ресурсларини, гидрография тўрини ўзгариши таъсирини ўрганишда тармоқларни моделлаштириш услубиётидан ҳам фойдаланса бўлади. Ер ахборот тизимлари география ахборот технологиялари орқали демография, миграция, хонадонларни рўйҳатга олиш китоблари асосида аҳолига тегишли маълумотларни ҳисоблаб чиқариш имконини оширади. Бу тизимлар тез тиббий ёрдам каби хизмати учун энг қулай маршрутни танлаб олишда тармоқли моделлар асосида яратилган алгоритмлардан фойданилиш имконини беради. Саволлар: Кўп мақсадли кадастрда масштабнинг аҳамиятини тушунтириб беринг ва қайси масштаб энг қўлай ҳисобланади? Ер ахборот тизимларидаги маълумот базалари a) CAD тизимидаги ва b) география ахборот тизимидаги маълумот базаларининг бир-биридан фарқи нимада? Ер ахборот тизимида уни унумдорлигин ошириш мақсадида қайси кўшимча маълумот сақланади? Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling