Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар


Дигитайзер ва сканердан фойдаланиш


Download 1.3 Mb.
bet19/47
Sana09.04.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1343121
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   47
Bog'liq
Гулямова 1 кисм

4.2.1. Дигитайзер ва сканердан фойдаланиш
Объектларнинг координаталарини компьютер хотирасига киритиш учун бир неча техникавий воситалар яратилган ва шулардан биттаси дигитайзер бўлса, иккинчиси сканер ҳисобланади. Дигитайзер билан ишлаганда фойдаланувчи уни ўзи идора қилади, компьютер эса киритилган нуқталарнинг координаталарини аниқлайди ва хотирага айрим тартибда ёзади. Кўриниб турибдики, дигитайзер нуқтали ва чизиқли объектларнинг координаталарини компьютер хотирасига киритишга мосланган восита бўлиб, у орқали векторли моделда сақланадиган маълумотлар базалари яратилади.
Сканер эса автоматик равишда тасвирларни ўқийди ва уларни катакларга бўлгандай ҳар бир катак учун маълумотни рақамли тарзда алоҳида сақлайди. Катакларни ўлчови маълумотларнинг батафсиллилигига таъсир қилади. Ушбу усулдан фойдаланиб майдонли объектларни компьютер хотирасига киритиш ўринлидир ва сканер ёрдамида яратилган маълумотлар растрли моделда сақланади.
Замонавий география ахборот тизимидан фойдаланувчи маълумотларни излаб топишга ҳарақат қилади ва уларни манбалардан турли рақамли айлантириш ёндашувидан фойдаланади.
Дигитайзерни (3 - расм) ишлатиш йўли қўйидагича:

  • Харита ёки бошқа манба дигитайзер текис юзасига ўрнатилади.

  • Калам билан чизгандек керакли нуқта курсор орқали белгиланади.

  • Кетма кет нуқталарни белгилаш натижасида керакли чизиқли координаталар аниқланади.

  • Индикатор жойи ўзгариши натижасида компьютер x,y координаталарини ҳисобга олади.

  • Курсор ёрдамида магнит майдони аниқланади.

  • Дигитайзер орқали киритилган маълумотларнинг аниқлиги 0.1 мм аниқлигидан кам эмас.

  • Бу аниқлик оператор курсорни жойлашиш аниқлигидан юқори туради.


3 - расм. Дигитайзер тузилишининг умумий чизмаси.

Ҳамма нуқталарнинг координаталарини киритгач, география ахборот тизимида маълумот тегишли файл ва директорийда жойлаштирилади. География ахборот тизимларида координаталарни ўзгартириш функциялари мавжудлиги туфайли ушбу маълумотларни керакли тизимга айлантириш имкони бор.


Дигитайзерда рақамли тарзга айлантириш жараёни бир неча босқичдан иборат. Бунда аввал 3 ва ундан ортик нуқта саралади. Кўпинча география ахборот тизимларидаги дастурлар энг камида 4 нуқта танлашни талаб қилади. Булар яхши бир биридан ажралиб турадиган нуқталар бўлиши керак. Нуқталарни координаталари маълум бўлиш керак, яъни уларнинг кенглик-узоқлиги ёки абциссса-ординатаси маълум бўлиши керак. Ушбу нуқталар хаританинг геометриясини аниқлаш мақсадида математик йўл билан керакли координаталар тизимига айлантириш учун ва бошқа нуқталар координатларини ҳисоблаш учун ишлатилади. Ишнинг аниқлиги нуқталар сони ошган сари ошади. Ушбу жараённи бир неча марта такрорлаш тавсия этилади ва бунда нуқталарни координатлари ўртача арифметик миқдоридан фойдаланилгани маъқул. Бу босқичда ишнинг иложи борича юқори аниқликда бажарилиши талаб қилинади, акс ҳолда пайдо бўлган ҳатолар қолган ҳамма нуқталарнинг ҳато билан аниқлашга олиб келади. Ушбу 4 та нуқталарнинг координатлари аниқлангандан сўнг харитани жойидан қўзғатмаслик керак ва агар керакли нуқталар координаталари оҳиригача киритилмаган бўлса, келаси сафар ишни бошидан тақрорлаш лозим. Коғознинг намланиши туфайли ва харита букланганда унинг ўлчовлари ўзгариши мумкин. Дигитайзерда ишлаш жараёнида бу босқичда танланган нуқталар координаталарини бир неча марта текшириштавсия этилади. Ушбу йўл билан рақамли тарзга айлантирилиш жараёнини назорати амалга оширилади.
Иккинчи босқичда объектлар бевосита кузатилади ва дигитайзер ёрдамида рақамли маълумот яратиш усулларидан фойдаланилади. Улардан биттаси “Нуқта усули”да хар бир нуқта алохида белгиланади. Нуқталар эса тасодифий сараланади. Иккинчи “Узлуксиз усули”да курсор чизиқ устида юрғизилади ва хар бир муддат ичида нуқталар ҳисобланади, мисол учун 1 секундда 10та нуқта. Битта нуқта яна бир бор қайта киритилмайди. Узлуксиз усулда кўп ортиқча нуқта ҳисобга олинади. Бу босқичда компьютер хотирасига киритилган нуқталарни координаталарини вақти вақти билан текшириб туради. Нуқталар координаталарини киритгач уларнинг атрибутлари ҳам киритилади. Ҳар бир киритилган чизиқда бошланғич ва оҳирги нуқталар белгиланиши шарт. Майдонли объектлар, мисол учун, кўллар ва мамлакатлар чегаралари чизиқлар шаклида кузатилади ва компьютер хотирасига киритилади.
Иш оҳирида ҳамма нуқталар қайтатекширилади ва таҳрирланади. Дигитайзернинг ўзида ёки география ахборот тизими ичида махсус дастурлар мавжуд ва улар ёрдамида нуқталарни кўшиш ёки йўқотиш, жойини ўзгартириш каби вазифалар ечилади.
Маълоумотлар текширилиб ва тахрирдан ўтгандан кейин улар география ахборот тизимида сақланиши мумкин. Кўпинча география ахборот тизимида дигитайзер билан ишлаш ва тахририят учун алоҳида модуллар мавжуд. Маълумотдаги ҳатоларни йўқотиш учун оддий қоидалардан фойдаланилади.
Дигитайзер билан ишлашда бир неча муаммолар мавжуд ва улар қўйидагилар:

  • Кўп хариталар дигитайзерда ишлатилишга мўлжалланмаган

  • Коғозли хариталардан фойдаланилганда бўғин нуқталарни ҳар бир сеансда қайтадан киритиш зарур

  • Харита буқланган бўлса, нуқталарнинг жойи ва координаталари ўзгаради

  • Пайдо бўлган ҳатолар маълумотлар базасига назоратсиз киритилади

  • Манбадаги ҳатолар даражаси ахборот аниқлигига таъсир қилади.

Сканер орқали олинган маълумотлар ўзига ҳос хусусиятларга эга. Сканернинг ечимлиги маълумотлар сифатига таъсир этади. Ечимлиги ошган сари ҳосил бўлган маълумотларнинг батафсиллилиги ҳам ошади. Сканерлар шу кўрсаткичи туфайли бир-биридан фарқланади ва юқори ечимлигини таъминлайдиган сканерлар мураккаб техникавий восита бўлиб, картографик корхоналарда ва ишлаб чиқариш соҳаларда ишлатилади.
Сканердан фойдаланиб маълумотни олиш учун хаританинг ортиқча чизиқларсиз, буқланмаган холатда бўлиши талаб қилинади. Ишлаб чиқаришда хаританинг ўрнига уларнинг тиниқ асоси ишлатилади. Сканер ишлаб турган пайтида тасвир қаторма қатор кузатилади ва маълумот олинади. География ахборот тизимида юқори ечимга эга сканерлардан фойдаланилгани мақсадга мувофиқдир. Акс ҳолда, сифати паст маълумотлардан фойда бўлмайди. Сканерниг ечимлиги унинг муҳим кўрсаткичи ва тўғри танланган ечимлик харитадаги тафсилотларни керакли даражада акс эттиради. Ечимлигини танлашга жуда катта эътибор бериш керак. Сканердан фойдаланганда шундай нарса назарда тутилиши керакки, натижада ҳосил бўлган тасвир ва манбанинг ўлчови бир хил бўлмайди. Катаклардан иборат бўлган тасвирнинг масштаби ҳам ўзгаради, чунки бир сантиметрга тўғри келадиган пикселлар сони тўлиқ сон бўлмаслиги мумкин. Харитадаги чизиқлар кенглиги 0, 2 мм бўлса сканер ўзини ечимлиги сабабли уларни бир биридан ажратиб ололмаслиги мумкин.



Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling