Маҳаллий тўлов тизими «виртуал» картасидан фойдаланиш бўйича оферта шартномаси
Download 83,4 Kb. Pdf ko'rish
|
Humocard virtual oferta (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Эмиссия»
Маҳаллий тўлов тизими «ВИРТУАЛ» картасидан фойдаланиш бўйича ОФЕРТА ШАРТНОМАСИ Ушбу шартнома чет эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” акционерлик тижорат банки (бундан буён матнларда “Банк” деб номланади) ҳамда тизим иштирокчиси бўлган жисмоний шахс (бундан буён матнларда “Мижоз” деб номланади) ўртасида электрон шаклда тузилди. Шартнома бўйича махаллий тўлов тизимларида Виртуал банк картасини очиш амалиётлари ва олинадиган маълумотлар жисмоний шахслар учун “HamkorMobile- масофадан туриб хизмат кўрсатиш дастури орқали амалга оширилади. 1. Асосий тушунчалар 1.1. « Маҳаллий тўлов тизими» - банк карталарини чиқарувчи банклар, товар (иш, хизмат) сотувчиларига хизмат кўрсатувчи банклар, ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк ва процессинг ташкилотини ягона тизимга бирлаштирувчи нақд пулсиз тўловларни электрон шаклда амалга ошириш учун мўлжалланган, ҳуқуқий меъёрлар, меъёрий ҳужжатлар, дастурий-техник ечимлар, шунингдек, тегишли ташкилий-техник инфратузилма мажмуига асосланган ва асосий унсури банк картаси ҳисобланган ҳудудий тарқоқ тўлов тизимлари; 1.2. « Процессинг» - тўлов ташкилоти аъзолари ўртасида ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш, шунингдек, тўлов ташкилоти аъзолари томонидан амалга ошириладиган эмиссия ва (ёки) эквайрингга техник хизмат кўрсатишни таъминлаш; 1.3. « Тўлов ташкилоти аъзоси» — тегишли тўлов ташкилоти билан шартномага асосан банк картаси эмиссияси ва (ёки) эквайрингини амалга оширувчи банк; 1.4. «Эмиссия» - эмитент банк тарафидан Виртуал картани карта эгасига вақтинчалик фойдаланишга бериш орқали муомалага чиқариш; 1.5 . «Эмитент банк» - бу Виртуал картанинг эмиссиясини амалга оширувчи, ўз номидан уларнинг сақловчилари ва эквайерлар олдида нақд пулсиз ҳисоб-китобларга оид қонун ҳужжатлари талаблари асосида мажбуриятларни зиммасига олган, шунингдек Виртуал карта сақловчиларининг тўлов операциялари бўйича авторизациялаш, транзакцияларни йиғиш ва уларга ишлов бериш функцияларини амалга оширувчи банк; 1.6. «Эквайер» - Виртуал карталар орқали амалга оширилган операциялар бўйича товарлар (ишлар бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи) сотувчилари билан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк; 1.7. « Виртуал карта» - банк тарафидан эмиссия қилинган ва ўз сақловчисига карта ҳисобварағидаги маблағлари доирасида интернет тармоғи ва мобил иловалар орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини берувчи амалдаги «миллий валюта» - сўмдаги электрон карта; 1.8. « Download 83,4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling