Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар


Кадастрли рўйҳатга олиш ва ер ахборот тизимлар


Download 1.3 Mb.
bet34/47
Sana09.04.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1343121
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   47
Bog'liq
Гулямова 1 кисм

6.2. Кадастрли рўйҳатга олиш ва ер ахборот тизимлар
Юқорида кўрсатилгандек, география ахборот тизими илқ бор Канадада ҳудудий ахборотни идора қилиш ва таҳлил қилиш мақсадида тузилган эди. Бундай маълумотлар давлат, режалаштириш ва лойиҳалаштириш ташкилотлари ва мулкдорлар учун яратилган эди. Кўп мамлакатларда ер тўғрисидаги ахборот мулк эгалиги ҳуқуқининг исботловчи асосдир. Бу маълумотлардан фойдаланиб турли хил мулк ва ерга таалуқли масалаларни ечиш мумкин.
Бундай маълумотлар давлат ва ҳуқумат томонидан кўриб чиқилиши учун муайян географик жойлашишга боғлиқ ҳолда бўлиб, жойнинг - расмий равишда аниқланган ва тасдиқланган чегараларини, иншоотларни, биноларни, тармоқларини ва бошка ҳудудий ахборотни кўрсатиб географик координаталар билан биргаликда сақланади. Катта аҳамиятга эга бўлган ушбу маълумот аниқ ва тўлиқ равишда сақланиб турган ҳолда турли ҳисоботларни, таҳлилларни яратишда қўлланилади. Кунига шундай маълумотга минглаб талабномалар тушади ва уларни асосида керакли ахборотлар текширилади, қайта ҳисобланади ва ҳ.қ..
Ер тўғрисидаги маълумот турли сифатга эгадир ва у:

  1. ер мулки ҳуқуқи нуқтаи назардан изоҳланади ва аниқ координаталарни таъминлайдиган геодезик кузатишларнинг таянч нуқталарига боғланган ҳолда рўйҳатга олинади,

  2. айрим ҳолатда шундай аниқ кузатишлар ўрнига таҳминан кўз билан чамалаб олинган маълумотлар ҳам сақланади. “Дарё ўртасидан ўтган чегара” ёки “дарахтгача” деган изоҳларни талабга жавоб бермайдиган деб ҳисоблаш керак,

  3. ер ва мулк хусусида талаш бўлиб турган масалаларни ечишда маълумотнинг аниқлиги жуда аҳамиятлидир. Шу сабабли бундай маълумотлар базасида координаталардан ташқари бошқа ахборот ҳам бўлгани яхши.

Айрим мамлакатларнинг тажрибасидан мисол келтиришга ҳарақат қиламиз ва шундай маълумотларни қисқача таърифлаб берамиз. Мисол учун, Буюк Британияда ҳамма бор шаҳарлар ва қишлоқлар учун 1:1 250 масштабдаги ахборотга таяниб 250 000 варақдан ортиқ рақамли хариталардан иборат маълумотлар базаси яратилган. Бу хариталардан асос сифатида ҳам фойдаланилади. Уни жорий равишда янгилаб туриш ва идора қилиш тизими ҳам мавжуд.
АҚШда бутун мамлакат учун 1:24 000 ёки 1:50 000 рақамли тарзда яратилган хариталар мавжуд. 108 миллион солиққа тортиладиган хусусий мулкдорлар хусусида 83 216 шаҳар ва маҳаллий давлат идораларда маълумотлар сақланади ва текшрилиб турилади. Маҳаллий давлат идораларида бажариладиган ишларнинг 75 фоизида ер тўғрисидаги ахборот билан ишлашга тўғри келади ва улар манзилнинг аниқлаши, участканинг идентификацияси, мулкнинг қиймати, солиқни ҳисоблаш, коммунал ҳизмат билан таъминлаш кабиларни ишларни ўз ичига олади. Ушбу маълумотлар турли форматларда сақланади, яъни китобларда, алоҳида турган варақларда, микрофишларда, харита ва чизмаларда, компьютердаги маълумотлар базаларида ва кўпинча ушбу форматлар бир бири билан боғланмаган бўлади. Бундай рўйҳатга олиш тартиби туфайли ташкилотларни ахборот билан ўзаро алишиб туриш имкониятлари чегаралган. Натижада, ортиқча маблағ ва вақт сарфланади, бир хил маълумот бир бири билан боғланмаган ҳолда бир неча марта яратилади.
Кадастр бу ер ва мулк тўғрисида - расмий равишда рўйҳатга олинган ахборотдир ва у жой ҳамда мулкнинг катта кичиклигини ва нарҳини билдиради. Кадастр маъмурий ва мулк чегаралар харитаси ёки йирик масштабдаги съёмка маълумотлари билан бевосита боғлиқ бўлиб, ер тўғрисидаги энг аниқ ва батафсил ахборотдир. Ушбу ахборот йирик масштабли асос сифатида ҳизмат қилиб бошқа маълумотларни яратишга ёки боғлашга ёрдам беради. Бу ғояни кўп мақсадли кадастр деб номлашади ва шу ғоя асосида ер ва мулк тўғрисидаги ҳамма бор маълумотларни бирлаштириб ишлатишда география ахборот тизимидан фойдаланиш назарда тутилган. Ер ахборот тизимлари география ахборот тизимларининг бир тури ва улар ер тўғрисидаги маълумотлар билан иш олиб боришади.

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling