Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни
Download 1.21 Mb.
|
Kniga
Колготкалар. Костюм дизайнида колготкалар муҳим роль ўйнайди, уларнинг тимсоли пайпоқлар бўлган.
Мини–мода ва рок-н-ролни (у тез ва қўпол ҳаракатни талаб қилган) кенг тарқалгани туфайли модага папоқларни ўрнига колготкалар кирди. Кийимнинг янги турлари ва шакллари колготкаларни безатиш учун янги усулларни талаб қилди. Янги илғор технологиялар дизайнерларга бу костюм қўшимчаси эстетик ва утилитар функцияларни бажаририш учун янги имконлар яратди. Пойабзал билан биргаликда колготкалар замонавий аёллар костюмининг пластик сиймосини якунлайди. Дизайнерлар колготкаларни лойиҳалашда ва бадиий безашда, одам фигурасини костюм ёрдамида коррекциялашда одат бўлиб қолган усуллар билан фойдаланишди: оптико-геометрик иллюзиялар, психологик чалғитиш иллюзиялар, ҳар хил ранг ёки фактурани психологик таъсири ёрдамида. Масалан, нейтрал ранглар оёқни табиий кўрсатади, тўқ ранглар эса – оёқни узунроқ қилиб кўрсатади. Вертикаль чизиқлар, ромб ва тўғрибурчак геометрик нақшлар идеал оёқлар гўзаллигини кўрсатишга ўндайди. Ялтироқ фактураларда оёқ каттароқ, хираларда эса – кичкинароқ туюлади. Замонавий колготкаларни лойиҳалашда икки йўналиш мавжуд: классик ва фантази. Классик колготкалар, одатда, сидирға, бир тонли бўлади. Уларни расмий шароитда, этикет сақлаш керак бўлган ҳолда кийилади: театрга, презентация ва б. бориш. Табиий тана рангли колготкалар қўлни табиий рангига монад бўлиши лозим. “Фантази” ёки авангард колготкалар ранги, тўқилиши ва фактураси ҳар хил бўлган. Ёшлар орасида гулли ёки геометрик нақшли, логотипли, стилизацияланган хайвонлар, балиқлар, эртак персонажлари тасвирли, катак-катак ва йўл-йўл (дольчиклар) колготкалар кенг тарқалганди. Ҳамонки колготкалар совуқ ва ҳаттоки иссиқ пайитда кийиладигани боис, дизайнерларга кимёчилар, биологлар, тиббий ходимлар ёрдам берган, улар маҳсус ҳаво утқазадиган моделларни яратишган. Охирги пайитда ишланган колготкалар антистатик, антимикроб, хидни йўқотадиган хусусиятларга эга. Колготкалар эластик иплардан (“эластан” ва лайкра) тўқилиши, уларни танага ёпишиб турадиган қилди, қон айланишини кучайтиради, антицеллюлит ва антиварикоз хоссаларга эга қилди. Колготкаларнни максимал босимини болдир ва бўксага тақсимланиши натижасида енгил массаж эффекти юз беради. Болалар, тинейджерлар ва талабалар учун колготкалар лойиҳаси ишланганда сиймоли ечимлар бўлиши лозим. Дизайнер ажойиб фикрлаши лозим, моданинг янги тамойилларини билиши, янги материаллар ва фактураларни қидириши зарур. Классик ва “фантази” коготкалардан ташқари яна балет ва цирк артистлари учун маҳсус колготкалар мавжуд. Шундай моделларни яратганда қўйидагини инобатга олиш керак: бу буюмлар ёруғликни турига кўра ташқи кўриниши ўзгаради, демак, ижодий қидирув ранг ва ёрўғликни ўзаро алоқасини, томашабинга рангни психофизиологик таъсирни инобатга олиш ва антропотехника (одамни физик имкониятларига мослаштириб объектни лойиҳалаш) билан фойдаланиш керак. Белбоғ ва камарлар. Улар костюмниинг ажралмас қисми бўлган. Ибтидоий даврда белбоғ ва камарлар психологик функцияни бажариб, яъни ёвоий рухдан сақлаш воситаси бўлган. Қадимдан белбоғ танани тепа ва пастки қисмларга ажратиб, инсонда ҳам иҳтимол юқори ва паст моҳиятини ажратар эди. Эзотериклар билими бўйича белбоғ одамни икки муҳитга бўлар экан: белбоғдан юқори тана қисми инсонни Космос билан, пастки қисми эса Ер билан боғлайди. Уларни фикри бўйича эркаклар космик, аёллар эса ер мохиятига эга. Қадимдан энида ҳаттоки кийими бўлмаса ҳам белбоғ кийишарди. Белбоғларни атрибутив ва рамзий маъноси ҳалқларда ва вақт сари ҳар хил бўлган. Қадимий цивилизацияларида белбоғ – бу газлама ёки чармдан тасма ёки тўқилган ўтдан қилиниб, жамиятда инсоннинг ўрнини, униг бойлигини, ҳаётида ўзгаришларни ва б. томонларини акс этарди. Крит оролида, Қадимий Юнонистон ва Римда белбоғ жуда муҳим қисми бўлган: уйдан белбоғсиз чиқиш одобсизлик деб ҳисобланарди, фақат раққосалар ва гетералар хитонинии белбоғ билан боғламаслиги мумкин эди. Одатда белбоғга пешбанд, қурол, ва б. буюмлар қистириларди. Гомернинг “Иллиада” поэмасида “бел боғлаш” жанга тайёрланишни ифодаларди. Белга қилич, пичоқ, камон, отиш қуроли ва б. қистириларди. Славян халқларда (Ғарбий Украинада) қалин чармдан, яширин чунтакли, босма безакли, кумуш ва мис тўқалар ва тугмалар билан безатилган эни кенг камар ўзига хос корсет ва яширин чунтак бўлмасдангина тумор ролини ўйнаган. Мўғил чарводарнинг зарурий буюми белбоғ “бус” бўлган. Уларда “бустой” эркаклар синоними эди, аёлларники эса – “бусғуй” (“белбоғсиз” аёл) бўлган. Баъзи араб малакатларида ўспирин вояга етганда белбоғ боғлашади. Агар белбоғи туя жунидан бўлса у 15 ёшга кирганини акс этарди. Эскимослар унаштириш маросимда куёв келинга овланган ивласин билан (оқ айиқ ва моржнинг олдинги тиши) безатилган белбоғни совға қиларди. Словакия ўспирини бозорда қимматбаҳо белбоғ сотиб оларди, акс ҳолда қизлар унга эътибор бермасди. Белбоғга пул соладиган чунтакларни қистиришарди. Озербойжонда белбоғга олтин танга тикишарди ва у авлоддан авлодга ўтарди. Рус деҳкони белбоғсиз юриш уятли ҳисобланган. Инсондан белбоғни олиб ташлаш шанига инсод келтиришни билдирарди. Қадимий одатга кўра фол очганда белбоғни ечиш зарур эди. Янги тўғилган чақалоқка белбоғни ҳадя килишарди. Чўқинтиргандан сўнг қизларга белбоғ боғлашарди. Маитни ҳам белини боғлашарди. Рус қишлоқ қизлари севган йигитига дуолар, севган исмлар, насиҳатлар, ўғитлар кашталанган белбоғларни совға қилишарди. Волга бўйлаб қишлоқларда белбоғда сўзлар тўқишарди. Тўқилган сўзлар сони бўйича белбоғга ном бериларди: бир сўзли, икки сўзли, уч сўзли, тўрт сўзли. Аёллар белбоғни кўкракни тегидан боғлашарди, эркаклар эса – белидан пастроқ. Белбоғлар эшилган шойидан қилиниб, шокила ва попуклар билан безатиларди. Кундалик белбоғга қинда пичоқни осиб қўйишарди. Кафтан, пустин ва чопонларини кенг уч метрли жун ёки шойи белбоғ –кушак билан боғлашарди. Кушак Россияга Шарқдан келганди (кўшак туркча сўз). Ўрта Осиёда эркаклар кўйлак ва чопонини белбоғ (чарм ёки газламадан) ёки чорси (қийиқча) билан боғлашади. Баъзан белига бараварига бир нечтасини боғлашади. Одатда қарилар - оқ, ўрта ёшлар - кўк, ёшлар – қизил, сариқ, малина рангли белбоғни кийишарди. Белбоғни тахламларига пул, тамакидон, йўлга олинган нонни, майда буюмларни солишади. Белбоғ билан номоз олдидан юзини артишади, у жойномоз ёки дастархон сифатида ҳам бўлиши мумкин эди. Чорсини бошига салла қилиб ўрашарди. Бўйиндаги рўмолни учи пастка қараб осилиб тўрса ғам ёки дунёдан воз кечканлигини кўрсатарди. Мотам кийимда аёл ва эркаклар чопонни устидан бел боғлашарди. Аёллар одатда белбоғ кийишмаган. Ўрта асрларда касбни эгаллаган ўқувчига белбоғ боғлашарди. Жанубий–Шарқда Япония ва Хитойда аёл ва эркак либосларида белбоғлар бўлган. Японияда эркаклар белбоғини кимонони ўстидан белидан сал пастроқ кийишган, кундалик кийимда уни учуи пастга қараб боғлашади, башанг кийимда эса - учлари юқорига қаратилади. Аёллар кимонони устидан кўкрагидан сал пстроқ бараварига 3-7гача белбоғ кийишади. Аёллар белбоғи-оби учун газлама алохида тўқилади. Европа ўрта асрларида белбоғнинг рамзи ўзгача бўлган. У фаровонлик ва фахрийлик, қадр-қийматлик ва иффатлик, эр-хотин вафодорлик тимсоли бўлган. Фохиша аёлларига белбоғ кийиш ман этилганди. Мусулмон шарқида чармдан камар насронийларни фарқловчи белгиси бўлган, чунки улар харом чучка терисидан қилинарди. Мусулмонларнинг белбоғи газаламадан қилинарди. ХIII асрда совут ёки харбий плашчни устидан қилични қистириш учун белдан пастроқ белбоғ дупсинни кийишган. ХIV асрни иккинчи ярмида бу кенг белбоғ зар билан безатиларди, бургундлар модасида эса белбоғга турли буюмлар (хамён, ойнани) қистиришарди. ХV-ХVI аа. қуроли махкамланган газламадан кенг белбоғ-бандельени кийишганди. ХVII асрда банделье шпагани олиб юрадиган кавалернинг модали аксессуари бўлган. ХVII асрда Россияда белбоғсиз юриш беадаб хисобланарди. Белбоғни бой ва қамбағаллар кийишган. Бойларнинг белбоғлари қимматбаҳо матолардан қилиниб, сер безатиларди. Ингичка белбоғни кўйлакни, кенгини эса – кафтанни устидан кийишарди, улар билан тугма ва қўйма қаторида фаҳрланашарди. Белбоғлар яхшилик ва сермазмунли совға сифатида ҳисобланарди. ХХ асрга қадар белбоғсиз юриш шармандалик тимсоли бўлган, инсондан камарни ечиш уни иснод қилингалигини акс этарди. ХХ асрда костюм копозициясида белбоғ муҳим ўринни эгаллади. Улар услубни яратадиган костюм элементларидан биридир. Белбоғлар ва камарлар ҳар хил материаллардан қилинади, безаклари ва тақилмалари ҳам хилма-хил. Конструкцияси ва кийиш усули бўйича улар боғланадиган ва тақилмали. Ёши, жинси, ижтимоий ҳолидан қатъий назар белбоғ ва камарни хозир ҳамма тақади. Унинг асосий вазифаси – кийимни ушлаб тўришдан ташқари, у танани камчиликларини яширади, комадни келишган, батартиб қилади, аёл белини гўзаллигини намоён этади. Умуман, хозирги модада белбоғларни гуруҳларга бўлиниши шартлидир. Масалан кенг белбоғни хоҳланса нимча, корсаж, корсет, мини-юбкага айлантириш мумкин. Камар ва белбоғни кийиш учун маълум қоидаларни билиш керак. Масалан, эркаклар костюмида классик қонуни бўйича камар ранги пойабзал ранги билан бир хил бўлиши лозим; тўқасининг ва бошқа фурнитураларни материали соат материали и рангига мос бўлиши лозим; пойабзал ва қўлкоп каби қора камарлар рангли спорт кийимида қўлланиши мумкин; смокингни шимига асосий газламадан кушак бўлиши керак. Аёллар костюмида камар ранги одатда сумка ва туфлини ранги билан мосланади, дизайни эса безаклар билан ўйғунлашади. Аммо замонавий мода демократик ва ўзгача бўлгани боис, юқоридаги қонунлари фақат этикет қоидаларига кўра ва расмий шароитда риоя қилинадиган бўлди. Хозир дизайнерлани ва истеъмолчилар эътиборида ҳар хил белбоғлар: декоратив, функционал, ҳарбий, этник, авангард, милитари услубида ва б. Камарлар учун асосий материал – чарм. Улар перфорация, туқа, туноғич, металл пистонлар, заклёпкалар, шокила ва попуклар, босма нақшлар, занжир, стразлар ва б.билан безатилади. Уларга альтернатив материаллар сифатида пластик, металл ва текстиль қўлланади. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling