Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни


Download 1.21 Mb.
bet50/55
Sana21.09.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1684191
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
Kniga

Пайпоқлар. Биринчи пайпоқ қачон тўқилганлигини хозир аниқлаш қийин. Гомерни асарида Пенелопа кечаси тўқилган буюмни кундуз сукиб ташларди – мумкин у пайпоқ бўлган? Археологлар копт қазилмасидан V асрда тўқилган болалар пайпоғини топишган.
Тўқиш касби фақат ХIII асрда Италияда тикланган. Аммо ўрта асрда пайпоқ костюмнинг алохида қисми сифатида бўлмаган. Эркаклар мовут, бўз ёки юпқа чармдан тикилган иштон-пайпоқ кийишган. Шунинг учун Францияда дастлаб пайпоқни bas de chausse –“иштонни почаси” деб аташган. Аскарлар ва оддий халқ кўпинча пайтава кийишарди.
Испанияни тўқилган пайпоқниннг ватани деб ҳисоблашади. Бу ерда уларни қўлда тўқиб кашталанган рангли улоқ билан безатишарди. Шундай пайпоқлар шунчалик даражада қиммат турардики, ҳатто инглиз қиролига Генрих VIII ( 1491- 1547 йй.) совға сифатида юборишган.
Унинг қизи Елизавета I (1533-1603 йй.) ипак пайпоққа эга бўлган. Аммо бу даврда Англияда жун пайпоқгина тўқиларди.
Пайпоқ тўқидиган машинанинг ихтирочиси Уильям Лининг тақдири ўзгача бўлган. Философия магистри тўқуқвчи қизни севиб қолган ва унга ёрдам бериш учун 1589 йилда тўқув машинасини ихтиро қилган. Бу машина бир дақиқада 100 изма қилиш мумкин эди. Аммо қиролича Елизавета Iга кўрсатилганда машинада фақат ипак эмас, жун пайпоқлар тўқилади ва тўқувчилар ишсиз қолади деб у Лига патент бермаган. Куп утмай Ли ипак пайпоқ тўқидиган дастгохни ихтиро қилди, аммо на Елизавета I, на Яков I бу машина билан қизиқишмади. Умидсизликдан Ли Франция қироли Генрих IV таклифини қабул қилиб, Руанга кучиб кетди. Аммо Генрихни улимидан сўнг Мария Медичи ҳомийлик қилмагани боис у Парижга кетди ва у ерда 1610 йилда вафот этди. Католикларнинг таъқибидан қочиб хунарманд-протестантлар Германия, Австрия ва Италияда бошпана топишган. Пайпоқ тўқув машинасини 1650 йилда қатъий тадбиқ этилган.
Барокко ва Рококо услублари даврида кавалерлар оқ шойи пайпоқ кийишган, қирол Людовик ХIV даврида узунлиги тиззагача кўк ёки қизил пайпоқлар урф бўлган. Мода қонундори маркиза де Пампадурга тақлид этиб, зеболик аёллар тўрдан пайпоқни кийишадиган бўлди.
XVIII асрни охирида Европада тикилган пайпоқни ўрнига тўқилгани кирди. Буюк француз инқилоби даврида калта иштон-кюлотни ўрнига узун иштон-санкюлотни кийилгани боис пайпоқ керак эмас бўлиб қолди. Аммо, Наполеон империяси даврида сарой костюми пайпоқни яна мода бўлгани боис, пайпоқдан воз кечиб, эркаклар калта пайпоқ-носкини кийишадиган бўлди.
Аёллар пайпоқлар тарихи ўзгача. Қанчалик кўйлаги калтароқ бўлса, шунчалик пайпоққа эътибор бериларди.
Россияга пайпоқлар Ғарбдан келган, номи эса шарқий-татар сўзи “чолгау”дан келиб чиққан, яъни “пайтава”дан.
Росссияда қишлоқ аёллари пайпоққа катта эътибор беришарди. Олифта аёллар бараварига 6 жун пайпоқ кийишган, чунки семиз болдир урф бўлган. Қамбағаллар пайпоқни пайтавани устидан кийишган. Одатда уларнинг пайпоғи оқ ёки қора рангли бўларди. Безакли пайпоқлпрнинг тепаси оқ, пасти - йўл-йўл ёки нақшли бўлган.
ХIХ асрни ўртасида аёллар оқ пайпоқ кийишганди. Қанчалик аёллар юбкаси калталанса, шунчалик пайпоққа ва пойабзалга кўпроқ эътибор бериларди.
ХХ асрда аёлларнинг ташқи кўринишида пайпоқлар муҳим ўринни эгаллайди. Фильдекос (фр. “шотландикалар”) ва фильдеперс (фр. “форс ипи”) пайпоқлар ипаксимон пахта ипидан тўқиларди.
Аввал модада пайпоқлар оқ ва қора рангли бўлган, сўнг аёлларнинг оёғи кўпроқ очилгани боис тўр пайпоқлар модага кирди.
Тўрсимон кўзли, тўр, ҳар хил рамзли нақшлар (гуллар, ўргимчак ини ва б.) билан безатилган пайпоқлар 1900-1914 йй. модага кирди. Юпқа ип газлама – флёр ва шойи шундай пайпоқлар учун материал бўлди. Қўлда ёки машинада ишланган кашта (нақши гул, қушлар) ёки брюссель тўрларидан қўшимча қилинган пайпоқлар айниқса зеболи ҳисобланган. Баъзан, зеболи либослар билан йўл-йўл ёки катак-катак пайпоқлрни кийишган.
1920 йилдан кейин модага тана рангли шоий пайпоқлар кирди.
Иккинчи жахон урши пайитида магазинларда пайпоқлар бўлмагани учун, инглиз аёллар парламентга мурожат қилишди: расмий жойларга пайпоқсиз келишга рухсат берадиган конун қабул қилишни. Аммо бу муаммони ғалати ечими қуйидагича бўлди: аёллар ишга борганда оёғини аччиқ чой билан бўяшарди ва пайпоқлардагидек чокини ҳам чизишарди.
Иккинчи жахон урушидан кейин модада сунъий ва синтетик толалардан пайпоқлар кенг тарқалганди. Нейлон пайпоқлар илк бор АҚШда 1939 йилда қилинганди. Улар тана рангли қилинарди.
Мини-мода кенг тарқалгани боис модага турли рангли пайпоқлар кирди.
Тўр, эластик, лайкра ва б. пайпоқлар кенг тарқалди. Пайпоқлар орқасида чокли (баъзан қора рангли ва товонида стрелкали), яхлит тўқилган, қора товонли, ҳар хил тасвирий мавзу (капалак, юракча, нухат, ромб, гул ва б.) нақшли бўлган.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling