Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни


Download 347.34 Kb.
bet40/55
Sana06.04.2023
Hajmi347.34 Kb.
#1331378
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   55
Bog'liq
Л и б о с д и з а й н и

Комплектни лойиҳалаш. Комплект (лот. completes – тўлиқ) – муайян мўлжал ва бадиий ечимга мосланган бир бирига мос костюм элементларнинг тўплами. Комплект костюм элементларини ўзаро алмаша оладиган очиқ тизим, унда ҳар бир буюм мустақил бўлган ҳолда, кўпқаватлик ҳос. Вазиятга биноан комплект костюмни ўзгаришига имкон беради. Костюм алоҳида буюмлар: жакетлар, юбкалар, шимлар, нимчалар, бош ва оёқ кийимлар, аксессуарлар ва тақинчоқлардан иборат.
Комплектнинг алоҳида буюмлари ўз мўлжалини ўзгартиради (кундаликни башангга, кундаликка оидни сафарга кийилиадиганга айланади ва ўзгача). Шунинг учун комплект лойиҳаланганда айрим буюмларнинг қўлланиш чегарасини кенгайтириш лозим.
Илк бор ансамблга альтернатива сифатида комплект 1920 йй саҳна костюмида қўлланган. Конструктивистларнинг кийим лойиҳалашда комбинатор услубни ўқллаи комплект ғоясини пайдо бўлишига мантиқий хулоса бўлди.
1929 йилда модельер Э.Скапьярелли олти буюмдан иборат комплектни тавсия этди, кун давомида уларни ўзаро комбинация қилиш мумкин эди.
Оммабоп модада комплектлар фақат 1970 йй. тарқалди. 1972 йилда инглиз модельерлари Люк ва Дж.Таллис мода коллекцияларида бир-бирига мос юбкалар, шимлар, нимчалар, блузкаларни намойиш этдилар. 1970 йй. иқтисодий инқироз даврида шундай йўл кўпчиликка манзур бўлди, чунки алоҳида буюмлар ассортиментидан “оқилона” ёки “базавий” гардеробни барпо этиш мумкин эди.
Ҳозирги замонда комплектлар модадан ансамблни мутлақо сиқиб чиқарди. Энди замонавий инсонинг гардероби комплектлардан иборатдир. Истеъмолчи ўз ҳоҳишига биноан костюм элементлари комбинациялаб, ўз индивидуаллигини костюм яратишда намойиш этиши мумкин эди.
Комплект айрим қисмларининг бирлигига, одатда, ранги, шакли, безаги, услубнинг бир-бирига мослиги билан эришилади. Бу сифат коллекцияни лойиҳалаш босқичида инобатга олиниши лозим. Ҳозирги истеъмолчининг кийимига нисбатан асосий талаби – комбинациялашга имкон бериш. Масалан, “Eskada” немис фирмасининг мавсумий коллекциялари ранги, шакли, нақш ва бошқа хоссалари бўйича бир-бирига мос келадиган алоҳида буюмлар ассортиментидан иборат, шунингдек, ўтган мавсум коллекциясидан буюмларни янги коллекция буюмлари билан бемалол қўшиш мумкин.
Коллекциянинг барча қисмлари услуб бўйича бир-бирига мос бўлиши мумкин, аммо 1970 йй. костюмда “диффуз услуби” пайдо бўлди. Бу услубга биноан костюмда ҳар хил услублар аралашиб кетди: масалан, классик пиджак “фольк” услубидаги қўш бурмали юбка билан, классик шимни эса спорт услубидаги куртка ва романтик блузка билан қйилди. Замонавий комплектларда кўпинча ҳар хил услубдаги, турли рангли, нақшли материаллардан ишланган буюмлар қўланади. 1990 йй. бошида шундай аралашмаларга “бирикмайдиган бирикмалар” деган ном берилди.
1990 йй. комплект тизимида кийим кийшнинг янги усуллари пайдо бўлди: у композицияни пала-партишлиги, буюмнинг қоматда эркин ўтириши, буюмни бир томонга силжиши, тақилмаси ёнига ёки орқасига силжиши ва ҳ.к. билан фарқланади.
Одатда, комплектлар ҳар хил фактурали материаллардан қилинади. Комплектлар қуйидаги қисмлардан тузилади: пальто (узундан калтагача), турли шаклли шимлар, свитерлар, кўйлаклар ва ҳ.к.
1998-1999 йй. комплектни барча элементлари бир хил ёки ўхшаш рангларда қилинган.
2000-2002 йй. қарама-қарши ранг ва ҳар хил буюмларнинг бирикмалари пайдо бўлди ва 1970 йй. “пиёз” услубни эслатадиган кўпқаватлик тенденцияси намойиш этилди. Аммо, одатий костюм элементларини янги усулда кийиш учун қидирув тенденцияси сақланиб қолган эди.
Коллекцияни лойиҳалаш. Коллекция (лот. collektio – тўплам) – илмий, тарихий ёки бадиий қизиқишни ифодалайдиган, ўхшаш буюмларни тизимга солинган тўплпмидир. Костюм дизайнда коллекция қуйдаги бирликни барпо этадиган ҳар хил мўлжал учун моделлар серияси: муаллиф коцепцияси; сиймо; коллекцияда қўлланган материаллар; ранг ечими; шакл; базавий конструкциялар; услубий ечим; ва ҳ.к.
Коллекцияда тури ва мўлжалига мос ҳар хил хоссалар устунлик қилади. Масалан, муаллифлик ижодий концепциясида услуб, сиймо ва концепция бирлиги муҳим бўлиб, бу ҳолда базавий кострукциялар қўлланмаслиги мумкин. Ҳар қандай коллекцияда унинг яхлитлиги муҳим хосса бўлиб ҳисобланади, чунки у коллекцияни ҳар хил моделларининг механик тўпламидан фарқлайди. Яхлитлик услубнинг ижодий усулини, ранг гаммаси, материаллар таркиби, шакл, сиймолар умумийлиги билан таъминланади. Ундан ташқари тўғри яратилган коллекциянинг белгиси динамикададир, яъни мазкур коллекцияда марказий ғояни ривожланиши. Шу тарзда коллекция бир хил ёки деярли бир хил моделлар серияси эмас. Коллекциянинг ажойиб томони бўлган қизиқарли конструктив ёки декоратив ечим ҳар бир янги моделда унинг янги қиррасини кўрсатиши керак, коллекцияда ғояни имконий нюансларини намойиш этилиши лозим.
Коллекция турли элементлардан ташкил топиши, яъни, бу ансамбллар, комплектлар, алоҳида буюмлар, қўшимчалар ва безаклар бўлиши мумкин.

Download 347.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling