Тасдиқлайман “Тошкент сити” рахбари “ ” 2022й. Шахмат бўйича


Download 61.5 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi61.5 Kb.
#1568141
Bog'liq
Тошкент сити низоми






«Тасдиқлайман»
“Тошкент СИТИ” рахбари
___________________
“____”_____________2022й.


ШАХМАТ БЎЙИЧА “Тошкент СИТИ” СОВРИНИ УЧУН МУСОБАҚА ВА бир йўла ўйин СЕАНСлари НИЗОМИ



  1. Умумий қоидалар ва мусобақа мақсади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сонли қарори ижросини таъминлаш, шахмат ўйини шахс тафаккури, интеллекти, фикрлаш доираси, ҳисоб-китоб қилиш қобилиятини ривожлантиришини инобатга олиб, шунингдек, ходимларни маънавий қўллаб-қувватлаш, жамоавий бирдамликни янада кучайтириш орқали мотивация бериш, шунингдек ғолибларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.
“Тошкент сити” ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси
(кейинги ўринларда – Федерация) билан ҳамкорликда ташкил этилади ва ўтказилади.
Мусобақани ўтказиш давомида ҳакамлик қилиш бевосита Федерация томонидан тасдиқланган ҳакамлар ҳайъати томонидан амалга оширилади.



  1. Мусобақани ва бир йўла ўйин сеанслари ўтказиш тартиби

Мусобақада ва бир йўла ўйин сеансларида шахмат ўйнашни биладиган хохловчилар иштирок этиши мумкин.
Мусобақа Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) қоидаларига асосан ўтказилади.
Мусобақа блиц йўналишида иштирокчилар сонига қараб 7-9 турдан иборат ўтказилади. Томонларга 3 дақиқадан вақт берилади ва ҳар бир юришга 2 сониядан вақт қўшилади. Мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш мусобақа бошланишидан бир соат олдин якунланади. Иштирокчилар сони чегараланган.
Бир йўла ўйин сеанслари 25-30 та тахтадан иборат ўтказилади. Бир йўла ўйин сеансида қатнашишни хохловчилар ташкилий қўмитага сеанс ўтказиладиган кунга қадар рўйхатдан ўтишлари талаб этилади. Рўйхатдан ўтган биринчи 25-30 иштирокчи сеансга қўйилади.



  1. Мусобақани ўтказиш вақти ва жойи

Мусобақа ва бир йўла ўйин сеанслари “Тошкент сити” биносида ҳар ойнинг биринчи якшанба куни мусобақа ва ҳар ойнинг учинчи якшанба куни ёш гроссмейстерлар иштирокида бир йўла ўйин сеанслари кечки соат 1800 – 2230 да ўтказилади.
Мусобақада қатнашиш учун тўлов – 150.000 сўм
Бир йўла ўйин сеансида қатнашиш учун тўлов – 100.000 сўм



  1. Мусобақа ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш

Мусобақа ғолиблари тўплаган очколарга қараб аниқланади. Биринчи ўринни аниқлашда икки ва ундан кўп иштирокчиларда очколар сони тенг бўлса, швейцарча тизимда ўринлар қуйидаги қўшимча кўрсаткичларга кўра тақсимланади:
а) ўзаро учрашув (агар барча очколари бир хил иштирокчилар ўзаро бир-бирлари билан ўйнаган бўлса);
б) Бухгольц коэффициенти;
в) кўпроқ ғалабалар сони.
Кейинги ўринлар учун очколар бир хил бўлганда ўринларни аниқлашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
а) Бухгольц коэффициенти;
б) қисқартирилган бухгольц;
в) Прогресс.


Мусобақада ғолиблар қуйидагича рағбатлантирилади:
Умумий ўринлар
1-ўрин - 20 млн сўм;
2-ўрин - 15 млн сўм;
3-ўрин - 10 млн сўм;
Аёллар ўртасида 1-ўрин 10 млн сўм;
16 ёшгача бўлган болалар ўртасида 1-ўрин 5 млн сўм;
12 ёшгача бўлган болалар ўртасида 1-ўрин 5 млн сўм;
10 ёшгача бўлган болалар ўртасида 1-ўрин 5 млн сўм.

Бир йўла ўйин сеанслари ўтказган ёш гроссмейстерга 20 млн сўм пул мукофоти берилади. Бир йўла ўйин сеансида ёш гроссмейстерни ютган шахматчиларга “Тошкент сити” томонидан қимматбаҳо совғалар берилади.





  1. Мусобақани молиялаштириш

Мусобақани ташкил этиш, ўтказиш, хакамларга тўлов ва ғолибларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар “Тошкент сити” ҳисобидан амалга оширилади.



  1. Мусобақа дресс-коди

Мусобақа вақтида барча иштирокчилар ФИДEнинг дресс-кодга оид талабларига риоя қилишлари шарт. Калта шим, очиқ оёқ кийимлар ва қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклар, спорт шапкаси ва очиқ кийимлар тақиқланади.
Шунингдек, иштирокчилар дресс-кодга мусобақанинг очилиш ва ёпилиш маросимларида ҳам амал қилишлари лозим.



  1. Якуний қоидалар

Мусобақа ва бир йўла ўйин сеанслари давомида мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳолатлар юз берса, бундай ҳолатлар Ташкилий қўмита томонидан ижтимоий адолат нуқтаи назаридан ҳал этилади.
Мазкур Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Бу ҳақида мусобақа бошлангунга қадар огоҳлантирилиши керак.
Download 61.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling