Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни
Download 347.34 Kb.
|
Л и б о с д и з а й н и
Иккинчи босқичда (лойихалаш ва моделлаш) шакллантириш усулларни аниқлашда тадқиқотларнинг натижасини амалга оширилади. Бу босқичда коллекциянинг ғояси материалда ифодаланади. Коллекциянинг ғояси юқорида кўрсатилган талабларга биноан конкрет моделларда амалга оширилади. Бу ҳолда юқори мода, “pret-a-porte” ва саноатга оид коллекциялар яратилганда албатта уларни ўзига ҳос спецификациялари инобатга олинади.
Француз кутюрьеси К.Диор “Кристиан Диор ва мен” номли ўз асарида юқори мода коллекция яратиш кетма-кетликни баён этган. Бу китоб чоп этилган вақтда юқори мода яратишда К.Диорннинг усули анаънавий бўлмаган. У моделлашни газламадан эмас, эскиздан бошлагнан. Аммо, кейинчалик юқори мода уйларида янги ғояга қизиқиш етакчи роль ўйнайдиган бўлди ва коллекция яратишда К.Диор тавсия этган босқичлар анаънага айланди. К.Диор коллекция яратиш учун кетма-кетликни тавсия этган босқичлари анаънага айланди. “Студия” деб номланган биринчи босқичда: - табиий ва бошқа шаклларнинг ассоциациялари асосида бўлажак коллекциянинг илк ҳомакилари ишланади ва моделлар эскизлари яратилади - бўлажак коллекциянинг ғоялари муҳокама қилинади, энг яхши эскизлар танланади ва коллекциянинг асосий ғоясига биноан қўлдан чиқарилади, танланган эскизлар асосида моделлар макетлари ишлаб чиқарилади, безак турлари танланади. Битта эскиз бўйича газламадан бир неча макет яратиш мумкин ва уларнинг ичидан энг яхшиси танлаб линади; - коллекциянинг моделлари макетлари муҳокама қилинади ва энг сўнгги танлов қилинади. “Устахона” деб номланган иккинчи босқичда: - коллекция намойиш этиш учун режа тузилади; - моделларни намойиш тартиби аниқланади; - намойиш режиссураси аниқланади. “Салон” деб номланган учинчи босқичда моделлар коллекцияси истеъмолчиларни назорат гуруҳида синаб кўрилади. Тўртинчи босқичда янги коллекциянинг рекламасининг асоси лойиҳаланади. Саноатга оид оммабоп коллекцияни лойиҳалаш. Эскизларни яратиш аввал коллекциянинг коллекциянинг концепцияси, ассортименти, ҳом ашёси, моделларни нимага мўлжалланганлиги аниқланади. Бириринчи босқич –“яратиш”. Бу босқичда бўлажак коллекциянинг муайян ранг гаммаси, конкрет матога, етакчи силуэт (силуэтлар) ва коллекция услубига мос эскизлари ишланади. Иккинчи босқич - коллекцияларни режалаштириш. Коллекцияда моделлар сони аниқланади, улар муайян фирманинг баҳолаш сиёсати, тақсимлаш усуллари, бир йилда чиқарилган коллециялар сони билан боғлиқ, кейн матода қилинадиган моделларнинг дастлабки танлови ўтқазилади. Учинчи босқич- моделларни ишлаб чиқиш. Эскиз асосида коллекция учун газлама танланади моделнинг конструкцияси текширилади, нуқсонлари тузатилади. Моделнинг конструкцияси кўпинча конструктив моделлаш усули ёрдамида бажарилади. Кейин манекеншчицалар учун матодан модел тикилади. Тўртинчи босқич – моделларни танлаш ёки коллекцияни “ўтоқ” қилиш – расмий намойишдан аввал моделлар танланади. Одатда танловда компания директори, сотув бўлимлимнинг ҳодимлари ва асосий буюртмачи қатнашади. Талаб тенденциялари бўйича маълумотлар асосида энг фойдали ва мувафақиятли моделлар танланади. Шу билан бирга манекеншчицаларнинг фикри албатта инобатга олиниши керак. Танлаш усуллари фирмани сиёсатига боғлиқ, аммо ҳар қандай ҳолда коллекциядан бир неча моделлар қолади, улар ҳам баҳоланади. Бешинчи босқич – андозаларни ишлаб чиқиш. Андазларни ишлаш қиммат бўлгани боис, улар коллекция батомом ишлаб чиқилгандан сўнг қилинади. Компьютер технологияларни қўлланиши бу босқичда ҳаражатларни анча камайтиради. Олтинчи босқич – корхонада ишлаб чиқариш. Дизайнерлар коллекциясининг серияси тикилади, моделлар серияси сони фирманинг баҳолаш сиёсати билан боғлиқ. Еттинчи босқич - коллекцияни тақсимлаш ва рекламаси. Бунда нафақат савдо муассасасининг ҳодимларигина эмас, балки саноатга оид кўргазма ва ярмакаларда, фирма реклама ва оммавий ахборот воситалар ҳодимлари фаол қатнашишлари лозим. “Рret-a-porte” саноатга оид коллекциясини яратишда бир неча тафовутлар мавжуд. Бу ҳолда ишлаб чиқариш босқичига коллекцияни дастлабки намойишдан сўнг киришлади. Дизайнда моделлар намойиши рекламанинг илк ва асосий шаклларидир, модали мансабга эришиш учун дизайнерлар орасидаги рақобат курашида кучли реклама воситадир. “Рret-a-porte” хафтаси доирасида ўтказиладиган моделлар намойишида (Париж, Нью-Йорк, Милан, Лондон, Барселона, Дюссельдорф, Москва, Санкт-Петербург) энг аввало матбуот ҳодимлари (атоқли фотосуратчилар, мода журналлари муҳаррирлари, мода шарҳловчилари) ва савдо ҳодимлари таклиф этилади. Намойишдан сўнг байерлар (йирик универмаг ва бутиклар учун моделларни сотиб оладиган мутахассислар) фирмалар билан шартномалар тузади. Бундан сўнг келгуси мавсумга танланган моделларни ишлаб чиқарадиган тиражи аниқланади. Ундан ташқари “Рret-a-porte” коллекцияси перспектив коллекция бўлиб, саноатга оид оммабоп коллекциялар учун “прогноз” ва “дастур” бўлади. Перспектив коллекцияни лойиҳалашда қуйдаги асосий вазифалар бажарилади: - бўлажак истеъмолчиларнинг ўзига ва модага муносабатини инобатга олиб, янги сиймони яратиш (уч компонентлик ўзгартириш қонунинга биноан учдан кўп етакчи коллекциянинг сиймоси тақдим этиш тавсия этилмайди); - анаънавий ва ноанаънавий ассортиментни ранг ва пластик ечимини яратиш; - янги материаллар ва фурнитураларни коллекцияларда қўллаш; - коллекцияни фазовий шаклларини белгилайдиган етакчи силуэтларни аниқлаш; - янги технолгияларни ва услубни ифодалайдиган бош кийимларни, пойабзални ва аксессуарларни лойиҳалаш; - моданинг янги тамйиларини ифодалайдиган коллекциянинг базавий шакллари учун конструктив асосларини ишлаш; - моделларни ишлашда прогрессив технологияларни қўллаш; - реклама, янги коллекцияни намойиш этиш учун сценарий тузиш, моделларни танлаш, намойиш сиймоларини яратиш (соч турмаги, грим ва б.), мусиқа танлаш, намойиш учун жой танлаш ва б. Саноатга оид коллекция бир қатор ассортимент коллекцияларидан иборат, чунки замонавий оммабоп модада комплектлар устунлик қилади, алоҳида ассортиментнинг оммабоплиги сақланган ҳолда. Ассортимент коллекциясини устидан ишлаш ўзига ҳослигига эга ва қуйидаги босқичларидан иборат: - эҳтиёжларни қондириш учун муайян ассортиментнинг меъёрини аниқлаш; - муайян ассортимент коллекциянинг истеъмолчиларнинг ёш ва размери, тўлалик гуруҳларини кўрсаткичларини аниқлаш; - перспектив коллекциянинг етакчи силуэтларига биноан истеъмолчиларни мода эҳтиёжларига мос силуэтларни аниқлаш. Бунинг учун тақдим этиладиган коллекцияларда янги моделлар қаторида классик ва ҳорижий моделлар бўлиши лозим; - тавсия этилган силуэтларига материалларни танлаш; - силуэт шаклларнинг конструкциясини ишлаб чиқиш; - базавий таркибнинг модел элементларини билан тўлдириш натижасида конструктив асосини ишлаш. Натижада битта конструктив асосида мини-коллекция барпо этилади. Бир неча шундай мини-коллекциялар қўшилишидан ассортимент коллекцияси пайдо бўлади. Саноатга оид коллекцияни лойиҳалаш босқичида унификация ва стандартизацияни қўллаб, кийимнинг элементларини конструктив-технологик узеллари ва деталлари каталогини тузиш керак. Бу янги моделларни ишлаб чиқариш жараёнида вақт ва воситаларни тежайди. Ўрта ва кичик бизнеснинг мобиллиги қўшимча устунликни яратади, чунки бозор коньюктураси тез ўзгаради. Кичик корхоналарда янги моделги потокка киритиш икки ҳафта вақт олади: бир ҳафта ишлаб чиқаришга ва яна бир ҳафта назорат ишларини олиб боришга (кичик партияда тикилган моделлар ёрдамида истеъмолчилар реакцияси текширилади). Download 347.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling