Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни
Download 347.34 Kb.
|
Л и б о с д и з а й н и
Галстуклар. Галстук ёки бўйин рўмоли Қадимий Римда пайдо бўлган. Рим легионерлари уни бўйнини иситиш учун кийишган.
Эсдан чиққан бўйин рўмолини Европада XVII асрни ўртасида кийишадиган бўлди. Барокко бадиий услуби даврида дабдаба костюмлар, катта париклар кийишган, бўйин рўмол эса ёқани ўрнига бўлган. Уни бўйнига айлана ўраб олдида бантга боғлашган. Шундай рўмолни француз аскарлари кийишган. Улар рўмолни шундай усулда ўрашни Людовик XIV ёллаган хорват аскарлари кийган бўйин рўмоли “cravate”дан (хорват сўзи) тақлид этишган. XVII асрни 70-йй. бўйин рўмолни бир неча тор бантга боғлаб, тўр учларини жюстокорни (кафтан) устига чиқаришарди. 90-йй. a-la-Steinquerk пайдо бўлди. Уни бўйинга айланасига ўраб, учларини жююсткорни учинчи измасига киргизишарди. Галстук атамаси 1692й. Стейинкеркдаги (Штейинкирхе) жанг билан боғлиқ, у ерда француз аскарлари инглизларни устидан ғалаба қозонган. “Хеч қандай жангдан кейин қилинмаган маросим билан Париж саройида ва барча қиролликда ғалаба нишонланган... Бу даврда эркаклар қийин боғланадиган тўр галстуклар кийишган. Жанг олдидан аскарлар тез кийиниб, галстукларини пала-партиш боғлашган. Аёллар ўз либослари учун уни намуна сифатида олишган” (Вольтер, “Француз қироллар Людовик XIV ва Людовик XVни подшолик тарихи”). Стейинкеркни эркак ва аёллар кийишган. “Галстук” сўзи эҳтимол голланд тилидан тадбиқ этилган ва кейин немис сўзи ўрнига келди (Hals – бўйин, Tuch - рўмол). “Крават” ва “галстук” атамаси кўп хориж тилларда сақланган. Французча - cravate, полякча – krawate. Рус костюмида Петр 1ни реформаларидан сўнг кирган. У даврда уни галстук, галштук ва ҳаттоки гауздук деб аташган. XVIII асрда бўйин рўмолни ўрнига қора лента-солитер кирди. Уни парикни орқасига маҳкамлаб, бўйинни урашарди ва олдида бант боғлашарди. Баъзан лентага юпқа тўрдан қўйма бурма тақишарди. 1789 йилда Францияда инқилоб ва Директория даврида костюм кўпинча ғайриодатий бўлган. Олифта-аслзодалар оқ матодан ёки докадан бўйин рўмолни турли тумон усулда боғлашарди. Уни ҳар доим янгича боғлаш башанг ҳисобланарди. Аслзода эркак галстукни кунига уч марта алмаштириши лозим эди. 1812 йлдаги урушдан сўнг модада col russe галстук оммабоп бўлди. Капитализм модага ўзгаришларни киритди. Ишбилармон эркак идел бўлди. Эркаклар ижтимоий ҳоли фақат костюмининг сифати бўйича фарқланадиган бўлди. Ярқираган, сер безакли либос кийиш келишмаган қилиқ деб ҳисобланарди. Қанчалик даражада эркаклар костюми оддий бўлса, шунчалик галстукка кўп эътибор бериларди. Ҳаттоки галстукни боғлаш санъатига бағишланган ўқув қўлланмалар бўлган. Ўқув курси 15 дарсдан иборат бўлиб, галстукни боғлаш 32 усулини тавсия этган. Шундай ўқув қўлланмани муаллифларидан бири Оноре Бальзак бўлган эди. Қўлланмани тавсияларига биноан эркакнинг ўзига хослиги галстук танлашда ва уни боғлашда билинарди. Маслан, заковатнинг галстуги зўр маҳорат билан боғланиши лозим эди, тор фикрли кишининг фантазияси йўқлигини галстук боғлашидан кўриш мумкин эди. Романтизм даври галстук тарихида изсиз қолмади. “Кенг духоба қайтармали жакетнинг хурпайган бантли энли галстук астойидл ўйланган костюмни қўшимчаси бўлган. У хеч қандай оқ доғни, ич кийимни кўрсатмайди – бу роматизмни олий зеболигидир” (Теофиль Готье “Романтизм тарихи”). Романтиклар кўйлак ва оқ ёқалиарини сотувчиларнинг рамзи деб масқара қилишарди. Галстук қия бичилган газлама бўлаги ёки диагонали бўйича тахланган рўмол бўлган. Кенг томони бўйинни урарди, учлари эса олдида ҳар хил усулда боғланарди: шарқ дидида, а-ля-Байрон ёки ўз фантазиясига биноан. Х1Х асрни 50 йй. юмшоқ шарфни ўрнига охорланган астарли галстуклар келди, у орқасида тугмаланарди, одида эса катта ясси бант тикиларди. 50 йй. иккинчи ярмида пластрон кийишган – манишканинг тепасини беркитадиган кенг юмшоқ галстук. Уни сидирға ёки нақшли газламадан қилишарди ва дур ёки қимматбаҳо тошли туғноғич ёки камея билан қийишарди. Пластронни сюртук ёки пиджак билан кийишарди. Ёзда фуляр ёки батистдан рангли галстукларни эркин тугун ёки бантга боғлашарди. Кечки костюм-фракга оқ батистдан ёки докадан галстук кийишган. Смокингга қора галстук мансуб эди. Х1Х аср 70 йй. “арзон дабдабалик” пайдо бўлди – тугмаланадиган охорланган ёқа ва манжетлар. Бу даврда тайёр (боғланган) галстук ва тахламали пластрон ва бантга ёки денгиз тугунига боғланган узун шарфлар оммабоп бўлди. ХХ аср бошида галстук учун сир ёки нимкимматбаҳо тошлар билан безатилган қисқичлар модага кирди. Кўпинча, тақа, аёлнинг боши, силизацияланган гул шаклида қисқичлар мода бўлди. 1904 йилда Милан саҳнасида “Чио-Чио-Сан” операси қўйилганди, унинг аввалги номи “Мадам-Батерфляй”, “Мадам-капалак” бўлгани боис оркестрантлар галстуклари капалакни эслатадиган оригинал шаклда қилинганди. Шу вақтдан бошлаб “капалак-галстук” башанг костюмда одат бўлди. Ярқираган йирик “капалак-галстук” ёшлар авангард либосида мода элементи бўлди. Бу галстукни аёллар ҳам кийишарди, у костюмга одмийликни бахш этади. 30 йй. жун гарус ёки сутаж тасмасидан тўқилган галстуклар мода бўлган. Хозир ҳам эркаклар модаси хилма-хиллигига ва эркинлигига қатъий назар эркаклар костюмининг асосий безаги сифатида галстук қолди. Ҳарбий форма кийимида тайёр шаклланган тугунли орқасида тугмаланадиган галстук-регат қўлланади. Галстук - эркаклар модасини даракчисидир. У кйлакнинг ёқасини катталигини, бурчагини, пиджак елкасининг энини, ёқа ва лацканини энини, бел сатхини, тугмаларни сонини ва жойланишини, пиджак ва шимни энини, пойафзал шаклини белгилайди. Галстук ҳозир ҳам расмий кийим белгисидир. Баъзи расмий маросимлар ўтказилганда галстук кийиш маросимни расмийлигини билдиради, галстуксиз маросим ўтқазиладиган бўлса, эркинлик берилади. Галстук яланғоч бўйинга кийилиб ва олдида эркин осилиб тўрса – бепарволикни кўрсатади. Бу либосда ишбилармон услубига мос келмайдиган ўзига хос авангарддир. ХХ аср икинчи ярмидан галстук аёллар гардеробида ҳам қўлланадиган бўлди. Улар рангба-ранг матоларидан қилиниб, эркакча тугунга боғланади. Айниқса ишбилармон аёлларнинг расмий кийимда галстук кенг қўлланади. Download 347.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling