L. R. Mirjaloljva Nizomiy nomidagi tdpu huzuridagi xtxqtumohm, Maktabgacha, boshlangich va maxsus ta’lim kafedrasi mudiri, p f. n., dotsenti


Download 398.68 Kb.
bet26/55
Sana04.01.2023
Hajmi398.68 Kb.
#1076981
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   55
Bog'liq
116250 ЯНГИуслубий тестологияMicrosoft Office Word (4)

ТАШҲИС (диагноз) ҚЎЙИШ. Бундай тестлар айрим талабаларнинг ўқув дастурини ўзлаштира олмасликлари сабабларини, билимининг “саёз” жойларини аниқлаш учун қўлланади. Бу талабалар учун қўшимча дарслар ташкил қилинади ёки таълим усулларига қандайдир ўзгартиришлар киритилади. Мазкур тестлар саралаш тестларига нисбатан батафсилроқ, савол ва топшириқлари миқдори кўпроқ бўлади.

  • ТАЪЛИМ БЕРИШ НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ. Бу тестлар ўқитишнинг маълум босқичидан олдин ва кейин бутун гуруҳ ёки айрим талабаларнинг билимларини таққослаш учун қўлланади. Уларнинг натижаларидан ўқитиш усулларига ва таълим жараёнига ўзгартиришлар киритиш мақсадида фойдаланилади.

  • ТАХМИН ҚИЛИШ (прогнозлаштириш). Бу тестлар маълум бир фанни талабалар қандай ўзлаштириши мумкинлигини тахмин қилиш учун қўлланади. Уларнинг қуйидаги турлари бор:

    а) талабалар аввал ўрганилган қайсидир фанни ўзлари кирган олий ўқув юртида батафсилроқ ўрганишлари ёки кейинги ўқув йилида ўрганишда давом этишлари керак бўлса, уларнинг келажакда қандай натижаларга эришишлари мумкинлиги ушбу фаннинг аввал қандай ўрганилганига боғлиқ бўлади;
    б) талабалар аввал бу фанни ўрганмаган бўлсалар, энди ўрганиладиган фан билан унга боғлиқ бўлган, лекин олдин ўзлаштирилган фан бўйича эришилган натижаларнинг боғлиқлиги аниқланади;
    в) талабалар аввал бу фанни ўрганмаган бўлсалар, уни ўзлаштириш учун керак бўлган фазилатлар (хотира, топқирлик ва бошқалар)ни аниқлаш орқали амалга оширилади. Бу усул қобилиятлар ва лаёқатларни аниқлаш учун қўлланадиган тестларга ўхшайди.
    5. ФАОЛИЯТНИ БАҲОЛАШ. Бундай тестлар одатда маъмурий мақсадларда, яъни намунавий ёхуд ўхшаш ўқув дастурларидан фойдаланадиган, талабаларининг сони ҳам бир-бирига яқин бўлган ўқув юртларининг фаолиятини таққослаш учун қўлланади.
    Тестларнинг юқоридаги каби умумий мақсадларидан келиб чиқиб, уларнинг ҳар бир ўқув фани учун хусусий бўлган мақсадларини белгилаб олиш зарур.
    Тест бир ёки бир неча вазифалардан ташкил топиши, туркум кўринишида тузилиши, бир киши учун ёки маълум бир гуруҳ учун мўлжалланиши, оғзаки ёки ёзма бўлиши, ўқув йилининг маълум босқичларида, техник воситалар ёрдамида ва уларсиз ўтказилиши мумкин.
    Таълим жараёнида қўлланадиган тестларнинг қандай турлари бўлиши мумкинлигини ва уларнинг бир-биридан нимаси билан фарқ филишини қуйида кўриб чиқамиз. Бунинг учун, авваламбор, тестларнинг қайси соҳаларда қўлланиши ҳақида мулоҳаза юритсак. Тестлар ҳаётнинг кўп жабҳалари, яъни фалсафа, социология, руҳшунослик, педагогика, тетрология, математик статистика билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда дунёда қўлланадиган тестлар ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаларини қамраб олган. Таълим учун тузиладиган тестлар педагогик, руҳшуносликда қўлланадиган тестлар психологик тестлар деб аталади. Социологияда қўлланадиган тестлар кадрлар қўнимсизлиги, никоҳнинг мустаҳкамлиги, бадиий-эстетик қизиқишларни аниқлашда ёрдам беради.
    Психологияда ва педагогикада қўлланадиган тестларнинг фарқи нимада? Методика фани педагогик психологиянинг ютуқларига асосланса-да, бу икки фан ўртасида фақат ўхшашликлар эмас, муҳим фарқлар ҳам кўп. Улар тадқиқот предметлари орасидаги фарқлар ҳамда ҳар бир фаннинг ўз мақсад ва вазифалари борлиги билан боғлиқ.
    Олий таълимда педагогик тестларнинг қайси турларини қўллаш мумкин? Бу саволга жавоб бериш учун тестшуносликдаги мавжуд классификациялардан фойдаланиб, уларнинг педагогик тестлар учун мақбул бўладиган ҳамда Ўзбекистон олий ўқув юртларига мос келадиган турларидан жадвал туздик. Бунинг учун таълим жараёнида қўлланадиган тестларни аввал йирикроқ бўлимларга, уларни эса ўз навбатида турларга ажратдик (1-жадвал). Тестларнинг ушбу бўлимлари ва турларидан қачон ва қай тарзда фойдаланиш мумкинлигини кўриб чиқамиз.


    1. Download 398.68 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   55




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling