Лабаратория №5. – 4 соат. Ғўза култиваторини ЎрГаНИш Машғулот ўтказишдан мақсад


Download 0.7 Mb.
Sana06.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1170610
Bog'liq
Лабаратория 5 - для слияния


Лабаратория №5. – 4 соат.
Ғўза култиваторини ЎрГаНИш


Машғулот ўтказишдан мақсад: талабага ғўза қаторлари оралиғидаги тупроққа турли мақсадларда ишлов бериш технологиясини ўргатиб, шу мақсадда ишлатиладиган ишчи қисмлари (тишлари) ни грядилларда жойлаштиришни бажариш бўйича кўникмалар бериш.
Керакли жиҳозлар: ғўза култиватори; чопиқ трактори; ишчи қисмларини турли операцияларни бажариш учун жойлаштириш шаблонлари; чилангарлик асбоблари; узунлиги 50 м бўлган шпагат; 20 дона қозиқча; плакатлар; рулетка.

11 – расм. Бегона ўтларни йўқотишда култиватор тишларини жойлаштириш схемаси.


Ўқитувчи талабаларга:
1. Ғўза култиваторининг тузилиши ва созланишларини эслатиб, уни тракторга осиш тартибини кўрсатиб тушунтиради. Агроном топшириғи бўйича бажариладиган иш турига қараб, култиватор ишчи қисмларини шаблонлар ёрдамида грядилларда жойлаштириш тартибини тушунтиради. АТТни изоҳлайди. Агрегатни юритишда туташ қаторлар оралиғига кирмасликнинг моҳиятини тушунтиради.
2. Ўқув устаси ёрдамида махсус тайёрланган майдонда ерни култивация қилишда бажариладиган операциялар (бегона ўтларни йўқотиш, тупроқни поғоналаб юмшатиш, унинг чуқурлигини аниқлаш, ҳимоя зонасини кенглигини аниқлаш…) га тайёргарлик кўриш, уларни ўтказиш ва сифатини баҳолаш тартибини кўрсатиб, 49, 50, 51 ва 52 расмлар ёрдамида тушунтиради.


12 – расм. Тишларни поғоналаб ўрнатиш.



13 – расм. Дисксимон юмшаткични ўрнатиш.



3. Ҳар бир талабага индивидуал топшириқ беради.
Ҳар бир талаба култиваторга ўрнатиладиган ишчи қисмларни турли схемалар бўйича жойлаштиришда, култивация сифатини баҳолашда иштирок қилади.
Талаба ҳисоботида ғўза қаторлари оралиғидаги тупроққа ишлов бериш умумий технологиясини изоҳлаб ёзади. Ўқитувчи берган топшириққа биноан ишчи қисмларни баландлиги ва кўндилангига жойлаштириш схемасини чизиб, унга тушунтириш ёзади.




14 – расм. Юмшатувчи тишларни жойлаштириш.

Талабани тестлаш учун намунавий саволлар:
1. Култивациялашда ҳимоя зонасини кенглиги қандай кўрсаткичларга қараб ўрнатилади?
2. Тупроқ юмшатувчи тишларни чуқурлиги бўйича жойлаштиришда қандай омиллар эътиборга олинади?
3. Култивация вақтида тупроқни юмшатиш даражаси қандай омилларга боғлиқ бўлади?
4. Култивациялашда қандай мақсадда туташ қаторлар оралиғини эътиборга олиш керак?

5. Ғўза қаторлари оралиғи қандай мақсадда култивация қилинади?
6. Култивациялаш агрегатининг ишчи тезлиги қандай омилларга боғланиб тайинланади?
Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling